Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол.Туристик зоналар ва туристик кластерлар тушунчалари ўртасидаги фарқ нимада?


Download 210.58 Kb.
bet19/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

61-Савол.Туристик зоналар ва туристик кластерлар тушунчалари ўртасидаги фарқ нимада?
Жавоб:Муайян чегараларга эга бўлган, бир ёки бир неча туристик ресурслар (табиий, тарихий, ижтимоий-маданий, даволаш-соғломлаштириш объектлари, шунингдек туристлар ва экскурсантларнинг эҳтиёжларини қаноатлантира оладиган бошқа объектлар) жойлашган, кириш туризмини ва ички туризмни, туристик индустрияни ривожлантириш, туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ҳудуд туристик зонадир.
Комплекс туристик хизматлар ҳамда туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча хизматлар кўрсатувчи мустақил ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мажмуи туристик кластердир.
62-Савол.Ўзбекистоннинг Миллий туристик бренди дегани нима ва унинг шакли, рангли тасвири ҳамда шиорнинг мазмуни қайси орган томонидан тасдиқланади?
Жавоб:Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги танитиш белгиси ва шиори Ўзбекистоннинг Миллий туристик брендидир.
Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги танитиш белгисининг шакли, рангли тасвири ҳамда шиорнинг мазмуни ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
63-Савол.Туризм соҳасидаги ягона реестрлар қайси туристик объект ва йўналишларга нисбатан юритилади?
Жавоб:Туризм соҳасидаги ягона реестрлар туроператорларга, турагентларга, гидларга (гид-таржимонларга), экскурсия етакчиларига ва йўриқчи-йўл бошловчиларга нисбатан, жойлаштириш воситаларига, тоғ чанғиси трассаларига ва пляжларга, шунингдек туристик йўналишлар ва туристик объектларга нисбатан юритилади.
64-Савол.Туристик ахборот маркази деб нимани тушинасиз ва уни туризм соҳасини ривожланишида қандай аҳамияти бор?
Жавоб:Жисмоний ва юридик шахсларни туристик ресурслар ҳамда туристик индустрия объектлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек туристик бозорларда туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи марказ туристик ахборот марказидир
65-Савол.Туризм тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳудудларда туризмни ривожлантириш йўлида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвесторларни жалб қилиш бўйича қанақа ваколат ва вазифалар юклатилган?
Жавоб:Инвесторларни қидириш ва жалб этишни, шунингдек тегишли ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида уларга кўмаклашишни амалга оширади
тегишли ҳудудда туристик индустрия объектларини режалаштириш ва қуриш, шунингдек ер участкаларини ўз вақтида ажратиш ҳамда уларнинг зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
66-Савол. “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон давлат сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3982-сонли Қарори мазмун мақсади нима?
Жавоб:Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари, истиқомат қилинаётган давлатнинг қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга кўмаклашиш;
ватандошларнинг Ўзбекистон маданий, илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилишга, уни жаҳон миқёсида ўрганиш ва оммалаштиришга, истиқомат қилаётган давлатларида ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасидаги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ўзбекистонда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ва унинг хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли, дўстона муносабатларини қуришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ватандошлар ҳамда улар тузган ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
ватандошларнинг Ўзбекистон ҳудудида профессионал, шу жумладан, тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишлари учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шароитларни яратиш;
ватандошларнинг салоҳиятини Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга жалб қилиш.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling