32- Савол. Маркетинг бу нима?
Жавоб: Маркетинг– бу бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш услублари, товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш ҳамда сотиш муаммоларини яхлит, тизимли ҳал этиш услублари, бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табақали ёндашиш, рақобатбардош янги товар ва хизматларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бозор конъюнктурасини ўрганиш ва башорат қилиш ҳамда таъсирчан рекламани ривожлантириш масалаларини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйгандир.
33- Савол. Туризм соҳаси бошқарувида маркетинг нима учун қўлланилиши мумкин?
Жавоб: Туризм соҳаси бошқарувида маркетингни-бозорнинг тегишли қисмларида шу махсулотнинг истеъмолчилари гуруҳини шакллантиришда қўлланилади.
Талабни бошқариш аҳоли орасидаги аниқ гурухнинг мавжуд эхтиёжлари, муаммолари ва қизиқишларини ҳисобга олишдан ташқари корхона ишлаб чиқараётган ёки ишлаб чиқаришга тайёр у ёки бу маҳсулот ва хизматларга бўлган эхтиёжни рағбатлантириш, шунингдек, истеъмолнинг янги стандартларини шакллантиришни кўзда тутади (хусусан, йилнинг хохлаган пайтида дам олиш ва саёхат қилишнинг афзалликларини истеъмолчилар онгида шакллантириш).
34- Савол. Сизнингча маркетингнинг қандай усулларини қўллаш Қўмита учун зарур ва фойдали бўлади?
Жавоб: Туристик хизматлар халқаро савдоси тузилмавий таркибини диверсификациялашнинг маркетинг стратегияси:
- рақобатбардош хизмат турларини ташқи бозорларга тақдим этишни кенгайтириш;
- экспортга диверсификацияланган туристик хизматларни тақдим этувчи бизнес субъектларининг тузилмавий базасини такомиллаштириш;
- туристик хизматлар халқаро савдосида инновацион маркетинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- ҳудудлар ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда туризм соҳасида ривожланишнинг қўшимча имкониятларидан самарали фойдаланишни мувофиқлаштириш;
- туристик хизматлар халқаро савдосида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш;
- туристик хизматлар халқаро савдосида барқарор иқтисодий ўсиш механизмини шакллантириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |