Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Ёшлар туризми деганда нимани тушунасиз?


Download 210.58 Kb.
bet9/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

26- Савол. Ёшлар туризми деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Юртимизда ички туризмни янада фаоллаштириш мақсадида 2018 йилнинг 3 февралида “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинган бўлиб, Қарорда ―”Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича белгиланган режасига асосан туристик фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган чора – тадбирлар назарда тутилган. Жумладан, Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ёшларни туристик соҳадаги тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш бўйича ахборот – тарғибот тадбирларининг мунтазам ўтказилиши, туристик фаолиятни тарғиб қилувчи рекламаларнинг ижтимоий рекламалар қаторига тенглаштирилиши, сайёҳлик турларини сотиб олиш учун берилаётган имтиёзли истеъмол кредитлари, авиачипта, темир йўл чипталарининг нархини арзонлаштириш, умумий нархига нисбатан чегирмалар бериш бўйича қилинаётган чора-тадбирлар туристик фаолиятни жадаллаштиришга қаратилган.


27- Савол. Бизнес (MICE)туризми деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Бизнес тур- бу халқаро ривожланган тажриба билан танишув, экспертлар билан учрашув, кўргазмалар, учрашувлар АҚШдан Хитойга қадар конгресс ва семинарлар. Шунингдек бу бизнес ва дам олишни бирга ўтказиш учун ажойиб имконият.Туризмни бу турида туроператорлар ўз хизматларини тақдим қилади. Виза олишда ёрдам, мехмонхоналарни аввалдан брон қилиш, трансфер, кўргазмаларда рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар. Тажрибали мутахассислар сайёҳатни режали ўтишида кўмак беради.


28- Савол. Гастрономик туризм деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Гастрономик туризм бу- мамлакат билан унинг гастрономияси, маҳаллий ошхонаси ва пазандалик махорат дарслари орқали танишиш учун сайёҳат ва гастрономик турлардир. Ўзбекистон – гастрономик туризм учун энг мос ва мақбул мамлакатдир. Ўзбек миллий ошхонаси, шубҳасиз, Шарқнинг ранг-баранг ва энг бойларидан бири ҳисобланади. Айрим ўзбек таомлари бир неча асрлик тарихга эга. Ўзбекистон бўйлаб гастрономик саёҳат, мамлакатнинг исталган ҳудудида бўлсин, янги ҳиссиётлар ва таассуротлар қолдиради. Ўзбекистонни гастрономик туризми хорижий туристлар орасида жуда қадрланади. Шу муносабат бн 2018 йил ўтказилган онлайн сўровномада Ўзбекистон Франциядан ўтиб умумий овозларни 34%ни олган. 2019 йил 6 августда Гастрономик туризм ассоциацияси ташкил қилинди. Ассоциациянинг мақсади гастрономик туризм йўналишида турли тадбирлар, жумладан кўргазма,фестиваль, форум, семинар, илмий анжуман, давра суҳбати, танлов ва шу каби бошқа тадбирларни ташкил этиш, ассоциация қошида халқаро грантлар ҳомийлигида ўзбек миллий кулинарияси тарихи, бугунги ва келажаги бўйича гастрономик туризм тараққиёти учун хизмат қилувчи турли лойихаларни амалга оширишдан иборатдир.



Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling