Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet1/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393







Кимё фанидан таълим олувчиларнинг КРЕАТИВ компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув






ЧИРЧИҚ – 2023




Шайзакова Д.А., Исроилова Ҳ.А. “Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув”. Ўқув-услубий қўлланма. .......... нашриёти.


- 2023. -170 бет.
Мазкур ўқув-услубий қўлланмада таълим сифатини аниқловчи компетенциялар, таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш йўлидаги вазифалар, дарсларни ташкил этишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар, таълим олувчиларда креатив компетентликни ривожлантириш мазмуни, билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг турли усуллари, шахсга йўналтирилган таълим. педагогик таълим соҳасидаги сўнгги тенденциялар, ўқув жараёнини бошқариш психологияси ва хусусиятлари, таълим олувчиларда билим, кўникма, малакаларни шакллантириш босқичлари ва методлари. дарснинг асосий компонентлари, дарсни ташкил этиш мазмуни, ўқув ҳамда дарс мақсадлари ва вазифалари, таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган интерфаол усуллар, дарсларни ўзлаштириш методлари, таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришда мустақил таълимнинг ўрни, таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожланган даражасини назорат қилиш ва баҳолаш кабилар ҳақида сўз юритилади.
Ушбу ўқув-услубий қўлланма кимё фани ўқитиладиган барча таълим турларида фаолият юритувчи педагоглар, шу соҳада илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчилар учун мўлжалланган.
Тақризчи:
Биология фанлари доктори., проф. Эшчанов Р.

Педагогика фанлари бўйича


фалсафа доктори (PhD).
Камолова Н.

Ўқув-услубий қўлланма Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий кенгашида кўриб чиқилиб, чоп этишга рухсат этилган. № __ мажлис баёни, ___ ___________ 2023 йил.




КИРИШ

Таълим ва тарбия масаласи барча даврларда энг долзарб, эртанги тақдиримизни ҳал қилувчи вазифалардан бири бўлиб келган. Чунки, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшадиган юқори малакали, етук мутахассис кадрлар тайёрлаш бевосита таълим тизимининг ривожига боғлиқ. шу боис ватанига, халқига садоқатли, мустақил фикрлайдиган, ижодкор шахсни вояга етказиш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Тараққиёт бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий. Шу боис фанларни, жумладан кимё фанини сифатли ўқитишни замон талабига ҳамоҳанг ташкил этиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш эртанги истиқболдаги ютуқларимиз кафолатидир.

Ёш авлодни комил ва етук шахс сифатида тарбиялашда барча турдаги таълим муассасаларида ўқитиладиган барча фанлар мазмуни кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилмоқда.

Маълумки, фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланаётган бугунги кунда кўплаб илмий билимлар, тушунча ва тасаввурлар ҳажми кескин ортиб бормоқда. Бу, бир томондан, фан-техниканинг янги соҳа ва бўлимлари тараққий этиши туфайли унинг дифференциаллашувини таъминлаётган бўлса, иккинчи томондан, фанлар орасида интеграция жараёнини вужудга келтирмоқда. Бундай шароитда юқори малакали педагогларга бўлган талаб ортиб, баркамол авлодни асрлар давомида шаклланиб келган умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш лаёқатига эга, фаннинг фундаментал асослари, педагогика ва психология методларини мукаммал эгаллаган, касбий тайёргарлиги юксак даражада бўлган ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини амалиётда қўллаш кўникма ва малакасига эга ижодкор педагогларни тайёрлаш талаб этилади.

Ҳозирги вақтда таълим-тарбия жараёнида инновацион ёндашувларни кенг кўламда қўллаш жаҳон тараққиётининг глобал тенденцияси ҳисобланади. Инновацион ёндашувлар кўламининг ортиши, мамлакатда модернизация жараёнининг тез суръатларда ривожланаётганлиги сабабли айни даврда таълим соҳасига янгиликларни тизимли равишда киритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аммо таълим жараёнларига ўқитишнинг янги мазмун, шакл, метод ва воситаларини татбиқ этиш бўйича педагогик тадқиқотларнинг жорий этиш даражасини ҳозирча етарли деб бўлмайди.

Дарҳақиқат, янгиланган таълим тизимини жорий этишда ҳар бир педагог ўз фани ва баркамол авлод таълим-тарбиясига оид янгиликларни мунтазам ўрганиб, уларни ўз меҳнат фаолиятида изчил қўллай билиш маҳоратига эга бўлиши муҳим.

Бугун фан ва техника соҳасидаги янгиликларни ўқув дастурлари мазмунига тез киритиш талаб этилади ва бу орқали замонавий билимларни шакллантиришга замин ҳозирланади. Бундан ташқари инновацион ўқитиш технологиялари, улар билан боғлиқ методик ёндашувлар педагогларда зарурий билимлар, муҳим қонуниятлар, кўплаб фундаментал тушунчаларни нисбатан енгил, чуқур ва мустаҳкам шакллантириш учун қулай шароит яратади.

Таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишда педагоглар билим ва касбий маҳоратларининг, компетенцияларининг замон талабларига мослиги, уларнинг мавжуд ўқув-лаборатория ва техника жиҳозларидан дарс жараёнида оқилона фойдаланиши, ташкил этилаётган амалий лаборатория машғулотлари самарадорлиги, таълим олувчилар юқори даражада ўзлаштириши учун ҳар бир мавзунинг илғор педагогик технологияларни қўллаган ҳолда ўтилишини таъминлаш талаб этилади. Фанларни ўқитишда компетенциявий ёндашувга асосланган таълимни амалиётга жорий этиш, таълим олувчиларда креатив компетентликни ривожлантириш, эгаллаган билимларини ҳаётда қўллай олиш, онгли равишда касб-ҳунар танлаш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш кўзланган асосий устувор йўналишлардан биридир.

Зеро, таълим-тарбия жараёнида таълим олувчиларда коммуникатив, ахборот билан ишлаш, ўзини ўзи ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуммаданий, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш каби таянч компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантириш муҳим аҳа­мият касб этади.


Бугунги кунда таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагоглар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва инновацион технологияларни татбиқ этиш ҳамда ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратиш ва нашр этиш орқали таълим олувчиларни ҳар томонлама интеллектуал, креатив компетентликни ривожлантириш ҳамда уларга билим бериш сифатини тубдан яхшилаш лозим. Давлатимиз томонидан бу соҳани такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу тизимда ташкил этилаётган таълим самарадорлиги таълим олувчиларнинг ўқув фанлари, жумладан, кимё фанини мукаммал ўзлаштиришлари билан белгиланади. Узлуксиз таълим тизимининг бу босқичида уларга кимёвий билимларнинг муайян тизим асосида берилиши, ўқув фаолиятининг таълим олувчилар ёши, имкониятлари, эҳтиёжлари, фаоллиги ҳамда мустақиллигига асосланиши уларда креатив компетентликни ривожлантиради.
Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак”.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling