Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Таълим олувчиларнинг таянч компетентлиги


Download 1.43 Mb.
bet9/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Таълим олувчиларнинг таянч компетентлиги. Қийматли-мазмунли компетенцияни шакллантиришда педагог дарсни ўтишда шунга ҳаракат қиладики, яъни таълим олувчи бугун нимани ва қандай ўрганишни ўзи учун аниқ тасаввур қилсин, кейинги дарсда ҳамда қандай қилиб у эгаллаган билимларини кундалик ҳаётда фойдаланишини билсин. Педагог янги мавзуни ўрганишдан олдин таълим олувчиларга у ҳақида гапириб беради, таълим олувчилар эса бу мавзу бўйича саволларни шакллантиради, улар қуйидаги сўзлардан бошланади: “нимага”, “нима учун”, “қандай”, “қай даражади”, “нима ҳақида”, сўнгра таълим олувчилар билан ҳамкорликда энг қизиқарлиси баҳоланади, бунда шунга интилиш керакки, ҳеч бир савол жавобсиз қолмасин. Агар дарсда регламент барча саволларга жавоб беришга имкон бермаса таълим олувчиларга уйда ўйлаб келиш таклиф этилади ҳамда кейинги дарсларда унга яна қайтиш айтилади. Мазкур усул таълим олувчиларга фақат яхлит ҳолда берилган мавзулар мақсадини тушунишга имкон бермасдан, балки дарс тизимида дарснинг ҳамда шунингдек, мавзу бўйича бу дарсда материалнинг ўрнини англашга имкон беради.
Баъзан педагог таълим олувчиларга дарслик параграфини мустақил ўрганиш ҳамда уй вазифаси сифатида бу параграфнинг қисқа конспектини тузиш имкониятини беради. Таълим олувчилар олдига вазифа қўйилади – бу пунктдаги асосийни топиш, янги хоссаларини ёзиш ва х.к. Якунида таълим олувчилар ўрганиладиган материални фақат чуқур тушунмасдан балки, асосийсини танлашни ўрганади, унинг муҳимлигини асослаб беради. Тестлардан фойдаланади. Таълим олувчиларни олимпиадаларга жалб этади. Аниқ бир касбий муҳитда учрайдиган масалалар ечишни таклиф этади.
Умуммаданият компетенциясини шакллантиришда - кўпчилик педагоглар биладики, таълим олувчилар битта фандан олган кўникмаларини бошқа фанларда фойдалана олмайди. Бу тўсиқни бартараф этиш учун махсус иш керак, яъни педагог таълим олувчига вазифани тушунтиришга ёрдам беради, предмет таркибини ажратиб кўрсатади, янги вазиятларда мавжуд усулларни қўллашни кўрсатади.
Бу муаммоларни ечишнинг қуйидаги йўллари бўлиши мумкин:
- саводли, мантиқий нутқни шакллантириш учун саводли талаффуз ҳамда сонлар ва математик термин кабиларни ишлатишни ўз ичига олувчи оғзаки математик диктантлардан фойдаланиш;
- оғзаки ишлар вақтида доимо таълим олувчиларнинг саводли нутқини кузатиш керак ҳамда буни таълим олувчиларнинг ўзидан сўраш керак, агар оғзаки нутқда хатоликка йўл қўйилса, унда уни кўрсатишни педагог дастлаб таълим олувчилардан сўрайди, агар улар буни қилишга қийналишса педагог уларга ёрдам кўрсатади;
- масалани ечиш учун таълим олувчиларга атайлаб тушириб қолдирилган ўлчов бирликлари таклиф этилади; яшириш информатив қисмли масалалардан фойдаланиш;
- ахборот-билишга йўналтирилганлик топшириқларидан фойдаланиш;
- дарсларга тайёргарлик кўришда тарихий материаллардан фойдаланиш;
- уй вазифалари учун схема бўйича матнли топшириқларни тузиш бўйича топшириқ беришни татбиқ этиш.
Дарсда тузилган топшириқларнинг таҳлили қуйидаги сўзларда фойдаланиш билан амалга оширилади: ... билан таққослаганда, ... дан фарқи, тахмин қиламиз, менингча ..., бу ... га тааллуқли, мен ... деб хулоса қилдим, мен ... билан рози эмасман, мен ўйлашимча ..., менинг вазифам ... дан иборат.
Ўқув-билиш компетенциясини шакллантириш. Компетентликнинг мазкур тури ностандарт, қизиқарли, тарихий вазифаларни ечишда, шунингдек, янги мавзуларни муаммоли баён қилиш усуллари, материални ўрганиш асосида мини-тадқиқотлар ўтказишда энг самаралидир. Муаммоли вазиятларни яратиш – таълим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ҳамда фаол ақлий фаолиятини ривожлантиришга олиб келади. Бу фаоллик шунда кўринадики, бунда таълим олувчи таҳлил қилиш, таққослаш, синтезлаш, умумлаштириш, материални конкретлаштириш асосида ўзи ундан янги ахборотларни олади.
Таълим олувчилар янги тушунчалар билан танишишида, янги тушунчаларни аниқлашда – билим тайёр ҳолда берилмайди. Педагог таълим олувчиларни таққослашга, солиштиришга, фактларни қарама-қарши қўйишга ундайди, натижада изланувчанлик вазияти юзага келади. Компетенциянинг мазкур турини шакллантиришда педагог ахборот-билишга йўналтирилган турли тестлардан фойдаланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling