Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Бунинг учун қуйидаги юксак вазифаларни амалга ошириш даркор деб ҳисоблаймиз


Download 1.43 Mb.
bet2/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Бунинг учун қуйидаги юксак вазифаларни амалга ошириш даркор деб ҳисоблаймиз:
- таълим тизимидаги истиқболли инновацияларни аниқлаш ва ўзлаштириш;
- мақсад, мазмун, метод ва технология, таълимни ташкил этиш шакли, бошқарув тизимини уйғунлашган ҳолда лойиҳалаш;
- педагогик фаолият, ўқув-билиш жараёни, назорат ва таълим олганлик даражасини баҳолаш тизимини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш;
- ўқув режа ва ўқув дастурлари, ўқув-методик таъминотни такомиллаштириш;
- тарбиявий ишлар тизимини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тараққий эттириш;
- педагог ва таълим олувчилар фаолиятидаги ўзгаришлар таҳлили асосида ўқув жараёнини узлуксиз мукаммаллаштириб бориш ва бошқалар.
Бу каби ўзаро алоқалар ўз навбатида мамлакатимиз таълим тизимига ривожланган мамлакатлардаги илғор педагогик технологияларни ўз миллий қадриятларимиз нуқтаи назаридан таҳлил қилиб, ўқув жараёнига жорий этишни ҳам тақозо қилмоқда. Зеро, бу каби амалий ишлар мамлакатимиз таълим тизимини жаҳон таълим стандартлари билан интеграциялашувининг асосий белгиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шундай экан, таълим жараёнида дарсларни ташкил этишда педагогик технологияларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Дарсларни педагогик технологиялар асосида ташкил этишда фан, техника, технологиянинг сўнгги ютуқлари, республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаши, айниқса таълимда узлуксиз ўқитиладиган фанлар, жумладан, кимё фанида мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлиги, оддийдан мураккабликка, хусусийдан умумийликка ўтиб бориш тамойилларига ҳамда таълим сифатини аниқловчи компетенцияларга амал қилиниши шарт. Қуйида ушбу компетенцияларни кўриб чиқамиз.


ТАЪЛИМ СИФАТИНИ АНИҚЛОВЧИ КОМПЕТЕНЦИЯЛАР
Бугунги кунда таълим олувчиларнинг хулқини кузатиш билан, биз уларнинг қандай катта бўляпганлигини, уларда ўзига ишонч, юзага келган қийинчиликларни енгиш истаги қандай пайдо бўляпганлигини кўриш мумкин. Янги ижтимоий-иқтисодий шароит, ҳаёт учун шиддатли конкуренция даврида шундай инсон керакки, қайсики у ўзининг потенциал қобилияти ва имкониятларини амалга ошира олсин. Айни шундай сифатлар – ташаббускорлик, ирода, жавобгарлик, юқори маънавий ахлоқ, фидокорлик фанни шакллантиришга ёрдам беради.
Бугунги кунда таълим олувчиларнинг ўзлари – ўз-ўзини билиш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини тарбиялаш муҳимлигини таъкидлашмоқда. Бугунги кунда барча муносабатларда фақат соғлом инсон жамиятни қуриши, янги интеллектуал ва моддий бойликларни яратиши мумкин. Социумга билимсизлар керак эмас, унга кейинги фаолиятга кириш, ҳаётий ва касбий муаммоларни амалий ҳал этишга қобилиятига эга битирувчилар керак. Бу ўз навбатида кўпинча эгалланган билим, кўникма ва малакаларга боғлиқ эмас, балки компетенциялар ва компетентликка боғлиқ.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling