Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компетентлик
- Компетентциявий ёндашув
- Компетенциявий ёндашув
- Компетенция
Компетенция – лотин тилидан таржима қилинганда, яхши хабардор бўлган, билим ва тажрибага эга инсоннинг саволлар доирасини англатади.
Компетентлик – кўп сонли компонентлардан иборат. Уларнинг кўпчилиги нисбатан бир бирига боғлиқ эмас. Айрим компонентлар кўпроқ когнитив доирасига, бошқалари – эмоционал доирага тааллуқли. Компетентлик – таълим олувчининг муайян ижтимоий ва шахсий-аҳамиятли соҳаси билан боғлиқ тажрибаси шахсий сифат (билими, кўникмаси, малакаси, қобилияти)лари йиғиндиси. Г.Селевко фикри бўйича, компетенция – мақсадни қўйиш ва унга эришиш учун ички ва ташқи ресурсларни самарали ташкил этишга субъектнинг тайёргарлиги. Ички ресурслар дейилганда, билим, кўникма, малака, предмет усти кўникмалари, компетентлик (фаолият усуллари), психологик хусусиятлар, қадрият кабилар тушунилади. Компетентциявий ёндашув – шахсий ва касбий фаолиятда яхши натижаларни инобатга олиб ўз таълимини яратиш имкониятини намоён қилишда келажакка энг аниқ йўналиш қилишни назарда тутади. Компетенциявий ёндашув – Нимага ўқитиш керак?- саволига жавоб беради. Тизимли-фаолиятли ёндашув эса – Қандай ўқитиш керак? – саволига жавобдир. Компетенциявий ёндашув нуқтаи назаридан таълим фаолиятининг бевосита асосий натижаси – таянч компетенцияларни шакллантириш бўлади. Компетенция – конкрет вазиятда ўз имкониятларини адекват баҳолашдан келиб чиқиб, танлашни амалга ошириш кўникмаларида намоён бўлади ҳамда узлуксиз таълимга мотивация билан боғлагнан. А.В.Хуторский компетенциянинг бугунги кундаги терминига ўз қарашини беради: компетенция – аниқ бир соҳада унинг самарали продуктив фаолияти учун муҳим, таълим олувчини таълимий тайёргарлигига олдиндан қўйилган ижтимоий талаб. Таълимни ривожлантиришнинг замонавий босқичида катта эътибор компетенцияларни эгаллаш муаммосига ҳамда таянч компетенцияларни шакллантиришга қаратилмоқда. Ўқув жараёнида таянч компетенцияларни шакллантириш ғоясини биринчи бўлиб 1996 йил таълим масалари бўйича “Европа лойиҳаси” экспертлари томонидан илгари сурилган. Бу ғоя умумий таълим давлат таълим стандартларида ўз аксини топган бўлиши керак, яъни қуйидаги мазмунда: компетентлик - ўзига таълимнинг интеллектуаллик ва малакавий таркибларини бирлаштиради; компетентлик - олинган билим, кўникма, тажриба ҳамда муомала усулларини конкрет вазият, конкрет фаолият шароитида сафарбар қила олиш қобилиятини англатади; у ўз ичига ўқитиш натижалари, муҳим ориентация тизимини, одатлар кабиларни олади; компетентлик - тушунчасига натижа асосида шаклланувчи таълим мазмунини интерпретация қилиш идеологияси киритилган; компетентлик - фақат муассасада эмас, балки атроф муҳит таъсири, яъни, формал ва ноформал таълим доираларида шаклланади. Бу қоидаларга мос ҳолда таълим тизими таянч компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган бўлиши лозим. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling