Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Бугунги кунда таълимда фойдаланилаётган “компетенция” тушунчасида 3 та асосий компонент бор


Download 1.43 Mb.
bet6/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Бугунги кунда таълимда фойдаланилаётган “компетенция” тушунчасида 3 та асосий компонент бор. 1. Билим. 2. Бу билимларни қўллаш методологияси. 3. Амалий кўникма.
Бундай қарағанда, компетенциянинг ҳар учала компоненти маъноси бир хилга ўхшайди. Лекин, компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг кўрсатишича, амалий йўналтирилганлик билимдан устунлик қила бошлайди, билимга тўғридан тўғри таянмаган ҳолда компетенцияни шакллантириш имконияти юзага келади. Масалан, коммуникатив кўникмалар ўзаро тортишувда, дискуссияларда шаклланади. Бунда дискуссия предмети, шахсий нуқтаи назарини ҳимоя қилишга қарағанда аҳамиятсизроқ бўлади. Бу компетенция шаклларни билмаслик ҳисобланади.
Компетенциявий ёндашув – таълим тизимлари учун маълум даражада ижобий аҳамиятга эга.
Биринчидан, бу шу билан боғликки, компетенциявий ёндашувда таълим инсон ривожланиши учун муҳим шахсий-ўлчамли қадрият сифатида берилади. Компетенциявий ёндашув аниқ таълим дастурларини амалга оширувчи таълим муассасаларига аниқ таълим дастурларининг ноёб архитектурасини яратишга имконият беради. Лекин, компетенциявий ёндашувда айрим чекловлар мавжуд. Уларни йўқотиш мумкин эмас, уларни фақат силлиқлаш мумкин.
Иккинчи муаммо шундан иборатки, бу компетенцияларнинг бир нечта типологиялари мавжудлиги билан боғлиқ. Компетенциялар шахсий бўлиши мумкин – бу инсоннинг шахсий сифатларига қўйиладиган талаб, масалан, дунёқараши. Компетенциянинг учинчи даражаси жуда мураккаб ҳамда аниқ таълим жараёнида уларга қандай эришишда тушунарсизроқ. Бу қайсики метапредметли компетенциялар. Уларда аудиторияларда ёки ўқув фаолиятидан ташқарида қандай қилиб шакллантириш муаммоси ҳам бор. Яна битта муаммо компетенцияларнинг шаклланган дажасини баҳолашдир. Агар компетенция – таълим натижаси бўлса, унда уни нима билан ўлчаймиз? Компетенциянинг билим компонентини ўлчаш мумкин. Агар биз шахсий ёки метапредметли компетенцияларга эътиборни қаратадиган бўлсак, унда савол туғилади: инсон бутун умри давомида таълим олишга тайёр, иш кўникмаларини эгаллаган деб ким айта олади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling