КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВАЗИФАЛАРИ
Дастдаб компетенцияларнинг ҳар бирини баҳолашни кенгроқ кўриб чиқамиз.
Коммуникатив компетенция – берилган вақтда юқори синф таълим олувчиларининг коммуникатив ва ташкилотчилик мойиллигини аниқловчи В.В.Синявский ва Б.А.Федоришин методикалари ёрдамида аниқланади.
Интерактив (корпоратив) компетенция – киришимлиликнинг ривожланиш даражасини тасаввур қилишга имкон берувчи В.Ф.Ряховский тести ёрдамида ўрганилиши мумкин.
Ривожланувчи компетенция – Вандерликнинг қисқа йўналтирил-ганлик тести ёрдамида аниқланиши мумкин. Бу методика таълим олувчининг потенциал қобилияти ҳақида тасаввурга эга бўлишни, унинг ўзини ўзи баҳолаш даражасини беради, бу ўз навбатида таълим олувчининг қобилияти, интилиши, ўз-ўзини ривожлантиришга тайёргарлиги ҳақида фикр юритишга имкон беради.
Асословчи компетенция - М.Рокич тести ёрдамида аниқланиши мумкин. Бу методиканинг афзаллиги шундаки, у натижаларни текшириш ва қайта ишлашда универсиал, қулай ва тежамли ҳисобланади.
Муаммоли компетенция – Вандерлик тести ёрдамида аниқланиши мумкин. Бу таълим олувчининг интеллектуал қобилиятини аниқлашда яхши натижа беради.
Ахборот компетенцияси – социологик тадқиқотлар ёрдамида аниқланиши мумкин. .
Креатив (продуктив) компетенция – қизиқишга қараб танлаш, янгисини яратиш, ижодкорлик П.Торренс тести орқали аниқланиши мумкин. Бу креативликнинг психологик диагностикасини амалга оширишга имкон беради.
Мутахассислик компетенцияси – ижтимоий фойдалилик, ўқитиш дастурини танлаш, дифференциал-диагностик сўровнома орқали аниқланиши мумкин. Бу сўровнома таълим олувчиларнинг касбий тайёргарлигини текширади.
Фанга бўлган қизиқишни, таълим олувчиларнинг мотивациясини ошириш ва ўзини ўзи баҳолаш учун шахсга йўналтирилган технологиялардан кўпроқ фойдаланиш зарур. Бунинг учун ноанъанавий дарслар кўпроқ амалга ошириш, уларни ўтказишнинг турли шакл ва методларидан фойдаланиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |