Шунингдек, ўқув билиш компетенцияси ўз ичига олади: билиш вазифаларини қўйиш, гипотезаларни илгари суриш, кузатиш ёки тажриба ўтказиш шароитини танлаш, натижаларни баён этиш, хулосаларни шакллантириш; бу билиш компетенциялари шакллантиришга тадқиқотчилик ва фаолиятни лойиҳалаш ёрдам беради. Айни лойиҳалаш методи таълим олувчилар гипотезаларни илгари суришга, кузатишни ўтказиш учун шароитни танлашга, натижаларни баён этишга, хулосалар чиқаришга ўргатишга ёрдам беради. Тадқиқотчилик ва лойиҳалаш ишлари ҳимояси эса, таълим олувчиларда ўз тадқиқотлари натижалари ҳақида оғзаки ёки ёзма чиқиш қилиш кўникмаларини шакллантиради. Бу ҳам яна бир ўқув-билиш компетенцияси ҳисобланади.
Таълим олувчилар томонидан таълим компетенцияларни эгаллаш бир қатор талабларга амал қилган ҳолда мумкин.
Дидактик талаблар:
- таълим вазифаларни аниқ шакллантириш;
- дарснинг оптимал мазмунини аниқлаш;
- таълим олувчилар томонидан илмий билимларни ўзлаштирилиш даражасини таҳлил қилиш;
- энг самарали метод, усул, ўқитиш воситалари, стимуллаштириш ва назоратни танлаш;
- дарсда барча дидактик принципларни амалга ошириш.
Психологик талаблар:
- ривожлантирувчи ўқитиш принципларига мос дарснинг мазмуни ва структурасини аниқлаш;
- педагогнинг ўз-ўзини ташкил этиш хусусиятлари;
- билиш фаолиятини ташкил этиш;
- янги билим ва кўникмаларни шакллантириш жараёнида таълим олувчиларнинг фикрлаш ва тасаввур этиш фаолиятини ташкил этиш;
- таълим олувчиларнинг ҳамжиҳатлиги.
Дарсни ўтказиш техникасига талаб:
- дарс эмоционал бўлиши керак;
- дарс ритми ва мавзулари оптимал бўлиши керак;
- педагог ва таълим олувчилар алоқаси тўлиқ бўлиши керак;
- хайриҳоҳлик муҳити ва фаол ижодий меҳнат;
- фаолият турларни ўзгартириб туриш;
- ҳар бир таълим олувчининг фаоллигини таъминлаш.
Дарс гигиенасига талаб:
- температура режими;
- шамоллатиш;
- ёритилганлик;
- толиқтирмаслик;
- фаолият турларини алмаштириб туриш;
- жисмоний дақиқа;
- таълим олувчининг тўғри иш позаси ва б.қ.
Шундай қилиб, компетенцияларни шакллантириш вазифаларини ҳал этиш билан дарсларни тўғри ташкил этиш, бу борада ҳамкорлик, лойиҳалаш ва тадқиқотчилик фаолиятини йўлга қўйиш таълим олувчидларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу мақсадда қуйида мазкур компетентликни ривожлантириш йўлидаги вазифаларга тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |