Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet18/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Жумладан:
- таълим олувчиларнинг кимё фанидан креатив компетентлигини ривожлантириш доирасидаги муаммоларнинг илмий асосда ишлаб чиқилмаганлиги;
- улар билимининг давлат таълим стандартлари талаблари даражасида бўлишини янада такомиллаштириш зарурати;
- бу бўйича янги авлод ўқув адабиётларини яратиш лозимлиги;
- ўз мустақил фикрига эга бўлган, ўз кучи ва танлаган йўлининг тўғрилигига ишонган шахс маънавияти ва унинг илмий дунқарашини шакллантириш принципиал аҳамиятга эгалиги;
- кимёни фанини ўрганишга инновацион ёндашувнинг дарс самарадорлигини оширишга хизмат килиши;
- педагоглар учун ушбу соҳада зарур методик қўлланмалар камлиги сабабли, уларнинг амалий фаолиятларида кийинчиликлар туғдираётганлиги ва бошқалар.
Бизнинг назаримизда муаммоларнинг сабаблари қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланади: кимёда берилган материаллар таълим олувчиларни фикрлашга, мустақил фаолият юритишга ундасада, педагоглар бу имкониятдан етарли даражада фойдалана олмаяптилар ҳамда уларнинг аксарияти кимё фанидан дарсларни ташкил этишга нисбатан ижодий, инновацион ёндашув кўникмаларига, педагогик технологиялар тўғрисидаги методик мажмуаларга эга эмаслар.
Мазкур жараёнга инновацион ёндашиш педагогика-дидактиканинг илмий принципларини амалга татбиқ этиш, ҳозирга қадар кимё соҳасида йўл қўйиб келинган хато ва камчиликларнинг асл моҳиятини англаб олиш, улардан тегишли хулоса чиқариш, бугунги ва келажакдаги вазифаларни тўғри белгилаб олишга кўмаклашади. Шундагина, таълим олувчиларда кимё фанидан креатив компетентликни ривожлантириш олдига қўйилган вазифалар мувафаққиятли амалга оширилади. Ҳозирги замон дидактикаси ва методикасида бу борада инновацион ўқитиш технологияларидан фойдаланиш муаммоси кўпинча таълим узвийлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида қаралмокда.
Юқорида таъкидланган муаммоларни бартараф этиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
- таълим олувчиларнинг кимё фанидан креатив компетентлигини ривожлантиришда замонавий ўқитиш технологиялар (инновацион, педагогик, ахборот)дан фойдаланиш масаласининг бугунги аҳволини таҳлил қилиш, улардан фойдаланиш воситасида дарс самарадорлигига эришиш тамойилларини аниқлаш;
- инновацион технологиялардан фойдаланишга қаратилган методик шакл ва усулларнинг дарс самарадорлигини оширишдаги аҳамиятини илмий асослаш, улардан фойдаланиш асосида таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантирувчи турли методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
- кимё дарсларини мавзуий режалаштириш ва ҳар бир мавзу юзасидан таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қўйиладиган минимал талаблар, кимёни янги педагогик технологиялар асосида ўргатиш каби илмий-методик тавсияларни ва дарс ишланмаларини ишлаб чиқиш;
- дарсда мазкур технологиялардан фойдаланишга омил бўлувчи методик шарт-шароитларни яратиш, улардан фойдаланишнинг педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ турли шакл, усул, воситаларни амалиётга жорий этиш, таълимий, ривожлантирувчи ва тарбияловчи вазифаларини ўзаро боғлик ҳолда амалга ошириш;
- кимё таълимининг индуктив ва дедуктив хулосалар чиқариш, мустақил ишлашнинг фаол воситалари, билишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш методларидан унумли фойдаланиш, кимёга оид билимларнинг турли манбаларидан олган билимларини умумлаштирган ҳолда қўллашни талаб қилувчи муаммоли вазиятни яратиш;
- таълим олувчиларнинг кимёдан олган билимларига таяниб мушоҳада юритиш асосида жавоб топишга ундовчи турли муаммоли топшириқларни мунтазам қўллаш, амалий топшириқларни бажариш натижаларини баҳолашга табақалаштириб ёндашиш, уларнинг умумий ўқув кўникмаларини мунтазам шакллантириб бориш, кимёнинг ўзига хос ўрнини кўрсатувчи материаллар ва кретив компетентлигини ривожлантирувчи методик жиҳатлари самарадорлигини фаоллаштирувчи саволлар орқали аниқлаш.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда инновацион ёндашишнинг восита ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш баробарида, уларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш ва дарс самарадорлигини оширишнинг муҳим омили сифатида қаралади. Дастлаб, янгиланган таълим ҳужжатларига мувофиқ тажриба-таянч ўқув режасида белгиланган кимё давлат таълими стандарти лойиҳаси асосида ўқув режасида ажратилган дарс соатларидан келиб чиққан ҳолда кимёдан янги синов дастурларини яратиб, унинг мазмунида юқорида қайд этилган муаммоларни акс эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Билдирилган мулоҳазалар таълим олувчиларда кимё фанидан креатив компетентлигини ривожлантиришда қуйидаги педагогик вазифаларни ижобий ҳал этиш мақсадга мувофиқ эканлигини англатади:
- таълим олувчиларнинг ёш, психологик хусусиятларини ўрганиш, уларда креатив компетентлик ривожланганлик даражасини аниқлаш ҳамда бунга имкон берувчи объектив ва субъектив омилларни ўрганиш;
- кимё дарсларининг ташкил этилишини таъминлашга эътиборни қаратиш ҳамда уларни аниқ мақсадга асосланувчи лойиҳа асосида ташкил этиш, бу жараёнда таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаши, ҳар бирининг фаоллик кўрсатишларига эришиш;
- самарали назорат усуллар воситасида уларда креатив компетентлик ривожланганлик даражасини ўрганиб бориш ва таҳлил этиш.
Янгиланган таълим мазмунининг ҳаётда тўлақонли ўрнини топиб, кутилган натижаларни бериши учун тажриба-синовдан ўтказилиши, унинг натижалари асосида такомиллаштирилиши, ундан кейингина амалиётга жорий этилиши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун, янги синов дастури бўйича ҳар бир дарс мавзусини синаш, у давлат таълим стандартига мувофиқ келиши, таълим олувчилар ёшига мослиги, улар томонидан ўзлаштириш даражаси ва сифат кўрсаткичи, мавзуни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан хулосаларни ўрганиб чиқиш муҳим.
Босқичма-босқич жорий этилаётган кимё фанидан тузилган дастур мазмунида креатив компетентликни ривожлантиришни таъминлашга эришиш қуйидаги афзалликларга эга бўлиши муҳим ҳисобланади: таълим олувчиларга кимёдан креатив компетентликни ривожлантиришни фан асоси сифатида эмас, балки муаммоли машқлар тарзида бериш дарснинг самарадорлиги, оддийдан мураккабга қараб боришини таъминлайди.
Гуруҳларда кимё фанидан бериладиган маълумотлар муаммоли топшириқлар орқали таълим олувчиларга бериладиган кимёвий билимлар билан узвий боғланиши, уларга мураккаблик қилаётган, уларнинг ёши ва психологик хусусиятларига мос бўлмаган материаллар берилмаслиги лозим. Топшириқларнинг берилиши билан кимёдан креатив компетентликни ривожлантиришда бир хилликка эришиш, дастурда кимё бўйича тизимлаштириш асосларини акс эттириш ҳамда кимёнинг ўрнини аниқ равишда ифода этиш имкониятини яратиш керак.
Таълим олувчиларга бериладиган асосий билимлар ҳажмига аниқлик киритиб, унга ажратилган умумий соатлар уларни зўриқтирмаслиги, ёшига мос ҳолда материални қабул қилиш нуқтаи назаридан қайта тақсимланиши маъқул. Таълим олувчиларнинг кимёвий билимлари узвий бўлиши учун дастур бўлимларнинг айрим қисмлари бўйича кириш, умумлаш
Кимё фанини ўрганиш жараёнида таълим олувчиларда шакллантириладиган асосий тушунча, кўникма ва малакалар дастурда ўз ифодасини топиши, бунда уларга нисбатан талаблар, уларни шакллантириш давомийлиги, усулларнинг аста-секин ошиб борадиган мураккаблиги ҳисобга олиниши, айниқса асосий тушунчалар ҳозирги давр талаблари асосида қайта ишланиб ўрганишга кенг ўрин берилиши муҳим.
Шунингдек, эндиликда янгиланган таълим мазмунига монанд кимёдан креатив компетентликни ривожлантириш бўйича таълим методларини такомиллаштириш, дарс жараёнига инновацион технологияларни олиб кириш, таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қўйиладиган минимал талаблар, намунавий назорат материаллари, мазкур муаммолар юзасидан таълим муассасаларини методик тавсия ва қўлланмалар, дидактик материаллар билан таъминлаш долзарб вазифа эканлигига эътибор қаратиш лозим.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этишда педагогик шарт-шароитлар етарли таъминланмаганлиги, зарур методик қўлланма, тавсия, дарс ишланмалари, дидактик материалларнинг камлиги, бу соҳада педагогларга кўп кийинчиликлар туғдираётганини инобатга олиб, дарс самарадорлигига эришиш муаммосига илмий жиҳатдан инновацион ёндашувни амалга ошириш билан унинг самарали фаолият кўрасатиши учун зарур методик тизимни ишлаб чиқиш зарур.
Таълим олувчиларнинг кимёдан креатив компетентлигини ривожлантириш, уларнинг фикрлаш операция (таҳлил қилиш, солиштириш, таққослаш, классификациялаш, умумлаштириш, хулоса қилиш каби)лари усулларини эгаллаганлик даражасини ошириш асосида методик тизим ишлаб чиқилган (1-расм).




Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling