Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ВАЗИФАЛАР


Download 1.43 Mb.
bet17/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ВАЗИФАЛАР

Бугунги кунда республикамизда таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди, стратегик вазифалар белгилаб берилди, таълим-тарбия сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Президентимизнинг бу соҳадаги фармон ва қарорлари мазкур жараён учун сарзамин бўлди, уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Таълим соҳасини такомиллаштириш бўйича хорижий инвестициялар кенг жалб қилинмоқда. Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан яқин алоқалар таълим тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Таълим муассасаларининг мақсад ва вазифалари замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилмоқда.


Хорижий давлатлар илғор тажрибасининг таҳлили таълим муассасаларида таълим олувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитларни яратишга йўналтирилганлиги билан тавсифланиб, уларнинг ижобий ижтимоийлашуви имкониятларини намоён қилиш, унинг ҳар томонлама маънавий-ахлоқий ва онгли ривожланиши, тегишли фаолият турлари асосида ташаббускорлиги ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган. Бу ўз навбатида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таълим олувчиларни интеллектуал, креатив ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга, инновацион педагогик технологияларни, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш кабиларга хизмат қилиши лозим.
Шундай экан, таълимда барча фанлари қатори, кимё фанларни ўқитиш орқали мустақил, ижодкор, ташаббускор таълим олувчиларни тайёрлашимиз асосий вазифамиз бўлмоғи даркор. Бу ўз навбатида таълим муассасаларида уларнинг кимёвий тайёргарлигини кучайтириш, дидактик шароитларни аниқлаш, уларга билимли ва юксак педагогик маҳоратга эга педагогларни жалб этишни ҳамда уларнинг касбий малакасини мунтазам ошириб боришни талаб этади.
Таълим олувчиларнинг кимё фанидан креатив компетентлигини ривожлантиришда маҳаллий ва хорижий илғор тажрибаларни ўрганган ҳолда энг мақбул усуллардан фойдаланиш, методик таъминотни такомиллаштириб бориш, дарс жараёнига инновацион ёндашув ҳамда педагогик технологияларни қўллаш орқали билим бериш сифатини оширишни таъминлаш лозим. Мазкур жараённи янги авлод ўқув адабиётлари, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, уларга билимли педагогларни жалб этиш, узлуксиз таълим тизими бўйича тажриба алмашиш, билим ва кўникмаларини тиклаш, уларни янгилаш, келажакка қаратилган мазкур қарор ва фармонларда белгиланган вазифаларни ечишга ёрдам беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълим олувчиларнинг кимё фанидан креатив компетентлигини ривожлантириш восита ва усулларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш асосий вазифалардан бири бўлиб, дарс самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Лекин бу борада ҳам бартараф этилиши лозим бўлган муаммолар мавжуд.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling