Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРДА КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАЗМУНИ


Download 1.43 Mb.
bet25/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРДА КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАЗМУНИ

Бугунги кунда таълимда компьютерлардан фойдаланиш оддий ҳолат бўлиб қолди. Компьютернинг ахборотларни график тасвир, видео, товуш, нутқ кўринишида акс эттириши ҳамда маълумотларни қайта ишлаш таълим олувчилар учун фаолиятининг янги воситасини яратишга имкон беради.


Инновацион технологияларни жори этиш авваламбор, ўқитиш сифатини яхшилайди, янги билимларни эгаллашга таълим олувчилар мотивациясини оширади, билимларни ўзлаштириш жараёнини тезлаштиради. Инновацион йўналишлардан бири бу, компьютерли ва мультимедиали технологиялар ҳисобланади. Дарсда ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш муҳимдир, чунки мультимедиа воситалари таълим олувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга имкон беради.
Давлат таълим стандарти талабларидан келиб чиқиб, таълим олувчиларда кимёдан креатив компетентликни ривожлантириш бўйича асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:
- атроф-муҳит объектларини ва уларнинг моделларини тушунишга ёрдам бериш;
- кузатиш ва тажриба, таҳлил ва таққослаш, классификациялаш кабилар орқали атроф-муҳит объектларни ҳамда уларнинг моделлари билан ўзаро муносабатида таълим олувчиларнинг фаол билиш фаолияти учун шароит яратиш;
- вазият, топшириқ ва уларни бажариш усуллари, фаолият ва унинг натижаларини таҳлил қилишни баён этиш орқали улар луғатини кимёвий терминлар билан бойитиш;
- муаммоли топшириқлар, машқларни қўллаш қоидаларини тушуниш ҳамда кейинчалик қўллашга ёрдам бериш;
- фаолият турлари ва усулларини танлаш бўйича ташаббускорлик ҳамда мустақиллик кўрсатиш учун шароит яратиш.
Таълим олувчиларда кимёдан креатив компетентликни ривожлантириш бир қатор шартларга боғлиқ:
- биринчидан, у олдин эгаллаган билим ва кўникмаларга эга;
- иккинчидан, кимёвий тушунчаларнинг мазмуни кетма-кетликда бўлиши шарт;
- учинчидан, у кимёвий тушунчаларни ўзлаштириш жараёнини ўрганиб, келиб чиқадиган хулосаларни билиши шарт.
Ушбу вазифаларнинг бажарилиши уларнинг билим ҳажми ва ақлий ривожланганлик даражасига боғлиқ. Шунинг учун биринчи босқичда педагог ақлий куч ва тиришқоқликни кўп талаб қилмайдиган масалаларни таклиф этиш керак. Бунда таълим олувчи содда кимёвий тушунчаларни ўзлаштириши, кейин эса бора-бора ўзи мустақил ишлаш кўникмасини ҳосил қилгунича тушунчаларни шакллантириб, мураккаблаштириш керак.
Кимёвий фикрлашнинг характерли сифатлари (эгилувчанлик, тизимлилик, танқидийлик, мантиқийлик, вариативлик, рационаллик)ни шакллантириш ва фаоллаштириш жараёни мақсадга йўналтирилган ҳамда узлуксиз бўлса, таълим олувчиларнинг креатив компетентлиги ривожланиши самарали бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling