Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қоидалари. Ўқитишда амал қилинадиган педагогик технология қоидаларига
- Ўхшаш амалиёт қоидаси.
- Натижани билиш қоидаси.
- Жорий этиш механизми.
Педагогик технология вазифалари: дарснинг умумий, яхлит лойиҳасини ишлаб чиқиш; дарсда ҳал этилиши лозим бўлган аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаш; дарс мазмунини ишлаб чиқиш; дарс самарадорлигини таъминлашга ёрдам берувчи энг самарали, метод, усул ҳамда техник воситаларни танлаш; таълим олувчилар фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолашни ташкил этиш; дарсда таълим олувчиларнинг мустақил фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда кўникма ва малакаларни шакллантириш.
Қоидалари. Ўқитишда амал қилинадиган педагогик технология қоидаларига амал қилиш ҳам муҳим ҳисобланади. Улар: Эквивалент амалиёт қоидаси. Бунда таълим олувчиларни ўқитиш ва бу жараёндан кўзланган ҳаракатлар ҳамда унинг якуний тест топшириғида белгиланган ўқув ҳаракатлари бир хил шароитда ўтказилиши лозим. Ўхшаш амалиёт қоидаси. Таълим олувчилар тест (имтиҳон)да қандай ҳаракатларни кўрсатишлари талаб қилинса, улар ўқув жараёнида ҳам ана шунга ўхшаш машқ қилишлари лозим. Натижани билиш қоидаси. Ҳар бир ўтказилган назорат натижаси уларга тезлик билан маълум қилиниши зарур. Ижобий мустаҳкамловчи реакциялар қоидаси. Уларнинг ҳар бир ютуғига педагог ўз вақтида реакция қилиб, рағбатлантириб бориши керак. Уларнинг ўқув ҳаракатлари жазоланмайди, бу ҳолда таълим олувчиларни яна бир марта уриниб кўр, буни бошқатдан ўрганиб чиқишинг лозим каби илҳомлантирувчи сўзлар билан ишлашга ундаш лозим. Жорий этиш механизми. Улар: - педагогик жамоани педагогик технологиялар асослари билан таништириш, маъруза, адабиётлар тавсия этиш; - педагогик технология асосида ишловчи педагоглар жамоасини аниқлаш; - улар орқали педагогларга педагогик технологияни қўллашдан кўзда тутилган мақсадни, унинг моҳиятини етказиш; - семинар, тренинг, индивидуал маслаҳат бериш, кўргазмали дарслар ташкил этиш каби ташкилий ишларни амалга ошириш; - педагогик технология асосида ишловчиларнинг ишини назорат қилиш, методик ёрдамлар кўрсатиш, уларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш; - педагогик технология бўйича ишлаш учун зарур дидактик материаллар, воситалар хонасини ташкил этиш; - янгиланишнинг узлуксизлиги, давомийлигини таъминлаш. Педагогик технологиянинг моҳияти ўқув мақсадининг аниқлиги ва унга эришиш учун таълим олувчининг қатъий белгиланган кетма-кетлик бўйича, ҳар бир ўқув модулини ўзлаштириб, мустақил фаолият кўрсатишидан иборат бўлади. Мақсадни аниқлаш, таълим жараёнини лойиҳалашдан тортиб, то унинг самарадорлигини текшириш, уни синовдан ўтказиш ҳамда оммалаштиришгача бўлган жараённи ўз ичига олади. Таълим мақсадлари педагогик жараённи ташкил этувчи қисмларнинг энг муҳими ҳисобланади. Дарҳақиқат бу жараён, ўзининг қанчалик мураккаблиги ва давомийлигидан қатъий назар энг аввало мақсадни аниқлашдан бошланади. Тамойил, мазмун, услуб, шакл каби ташкил этувчи қисмлари эса белгиланган мақсадга мувофиқ танланади ва ўзаро уйғунлаштирилади. Мақсадларни ўзаро боғлиқлик кетма-кетлигида жойлаштириш, яъни уларнинг таксономиясини (тартиб билан жойлаштириш) тузиш муҳим аҳамият касб этади. Буни биринчи бўлиб, АҚШлик Б.Блум ишлаб чиққан ва унда ўқув мақсадларини когнитив соҳада ифодаланиши баён этилган ҳамда жаҳонда тан олинган. Шундай қилиб, мазкур технологиялардан дарсларни ташкил этишда фойдаланиш педагоглардан катта педагогик маҳоратни талаб этади. Бу технологиялар таълим олувчиларнинг касбий сифатлари ва фикрлаш операцияларини ҳамда креатимв компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Бунинг учун унинг мазмунига алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling