Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Узлуксиз таълим муассасалари педагогларининг таълим жараёнига педагогик технологияларни татбиқ этиш борасида етарли тажрибага эга эмасликлари. 3


Download 1.43 Mb.
bet22/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

2. Узлуксиз таълим муассасалари педагогларининг таълим жараёнига педагогик технологияларни татбиқ этиш борасида етарли тажрибага эга эмасликлари.
3. Узлуксиз таълим муассасаларида, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш учун аксарият ҳолларда моддий-техник базанинг мавжуд эмаслиги.
4. Оммавий ахборот воситаларининг хизмати орқали замонавий педагогик технология назариясининг моҳияти, уларни таълим жараёнига татбиқ этиш борасида қўлга киритилаётган ютуқлар, тажрибалар ҳақида маълумот берувчи таҳлилий чиқишларнинг уюштирилишига етарли даражада эътибор берилмаётганлиги.
5. Таълим соҳасида фаолият юритувчи халқаро донор ташкилотларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда замонавий педагогик технология назарияси ва унинг илмий-амалий асосларини тарғиб этишга йуналтирилган кенг кўламли ҳаракатларнинг ташкил этилмаётганлиги.
6. Узлуксиз таълим тизимининг ҳар бир босқичига педагогик технологияларни татбиқ этишнинг назарий ва амалий асосларини очиб беришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларининг суст олиб борилаётганлиги, махсус тавсияномаларнинг камлиги.
7. Фан хусусиятларидан келиб чиқиб, педагогик технологияларни баъзи бир мавзуларга татбиқ қилишнинг қийин кечиши, фан бўйича ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлашда профессор-педагогларни кўпроқ жалб этиш лозимлиги.
Педагоглар бундай муаммо, вазифаларни муваффақиятли амалга оширишлари учун зарур педагогик ҳамда психологик билимларга, ўқитишнинг илғор технологияси ва методикасига эга бўлишлари лозим.
Педагогик технология тамойиллари
1.Таълим олувчи шахсига йўналтирилганлик. Таълим жараёнини таълим олувчининг қизиқиши, индивидуал хусусият, билим олиш имкониятларига мувофиқ олиб бориш. Ўқув материалининг асосий (таянч) тушунчаларини қамраб олган аниқ ўқув мақсадларини белгилаш ва уларни таълим олувчилар якуний фаолиятини англатувчи феълларда ифодалаш. Таълим олувчига ўқув материалини индивидуал суръатда ўзлаштиришига имкон бериш.
2.Таълим жараёнини демократлаштириш. Таълим жараёнини ташкил этиш ва уни олиб боришда педагог ва таълим олувчининг ҳамкорлигини таъминлаш. Педагог мақомини ахборот берувчи манбадан таълим олувчилар билиш жараёнига шароит яратувчи, уларга маслаҳат берувчи, мақсад томон йўлловчи шахсга айлантириш. Аниқ ўқув мақсадлари ва топшириқларни олдиндан таълим олувчиларга айтиш.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling