1-расм. Кимёдан креатив компетентликни ривожлантиришнинг методик тизими.
Дарс жараёни илмий-педагогик тамойилларга амал қилгандагина ўз олдига қўйган муаммоларни еча олади. Бу жараённи мақсадга мувофиқ ташкил қилиб, унинг самарадорлигини ошириш учун эса муҳим аҳамиятга эга бўлган тамойилларни белгилаб олиш зарур. Бу тамойиллар дарснинг давр талабига мослиги, педагогик жараёнда объектив ва субъектив жараёнларнинг уйғунлиги, мақсад, мазмун, метод ва воситаларнинг бир-бири билан боғликлиги каби педагогиканинг умумий қонуниятлари ҳамда маълум принципларидан фойдаланиб, кимё таълимининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Педагог таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш юзасидан у ёки бу усулларни танлашда кўпгина боғланиш ҳолатларини ҳисобга олиши лозим бўлади. Чунки, дидактикада ўқув жараёнининг барча таркибий қисмлари ўзаро қонуний боғланганлиги аниқланган.
Даставвал, дарсда асосий мақсад ва ҳал этилиши лозим бўлган аниқ вазифалар аниқланади. Улар эса белгиланган вазифаларга эришишнинг яроқли бўлган умумий тарздаги бир гуруҳ методларини юзага келтиради. Сўнгра билиш жараёнини мақбул тарзда амалга ошириш имконини берувчи мақсадга мувофиқ оптимал йўлларини танлаш зарур бўлади. Бунинг учун таълим жарёнида амал қиладиган қонуниятлар ва ундан келиб чиқадиган илмий педагогик тамойиллар асосида, кимё мазмуни ва методлари билан умумий ҳолда, хусусан мавзулар билан хусусий ҳолда, давлат таълим стандартлари, ўқув-методик мажмуалар мазмуни ва характери, ўқитишга ажратилган вақтдан келиб чиқиб, унинг мақсад ва вазифаларини, педагог ва таълим олувчиларнинг имкониятларига кўра аниқлаш зарур.
Таълим олувчиларда кимёдан креатив компетентликни ривожлантиришда уларга инновацион-индивидуал ёндашиш катта аҳамиятга эга. Уни амалга оширишнинг воситаларидан бири бу, ҳар бир таълим олувчининг шахсий хусусиятларига қараб таълим беришдир. У билим ва кўникмаларнинг ҳар бир таълим олувчи томонидан онгли, мустаҳкам ўзлаштирилишини таъминлашга, унинг билиш қобилиятини ривожлантиришга, билимни мустақил топа билишини шакллантиришга ҳамда бу билимни турли амалий масалаларни ечишда ижодий ишлата билишни ўргатишга қаратилган. Шу каби инновацион ёндашувлардан фойдаланишда бизга замонавий педагогик ва ахборот технологиялари қўл келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |