Енгил атлетикада ўргатиш жараёни Асосий педагогик тамойиллар
Download 82.5 Kb.
|
1481460811 66512
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний тарбия воситалари
- Асосий педагогик тамойиллар
Енгил атлетикада ўргатиш асослари Режа:
Енгил атлетикада ўргатиш жараёни Асосий педагогик тамойиллар Енгил атлетикада ўргатиш жараёнининг Жисмоний тарбия воситалари Енгил атлетикада ўргатиш жараёни. Енгил атлетикада ўргатиш – бу енгил атлетикачи учун зарур билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда такомиллаштиришнинг икки томонлама ташкил этилган, аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик жараёнидир. У педагог-мураббий томонидан бошқарилади ва бир-бирини тақозо этувчи фаолиятларни талаб қилади: бир томондан, педагог-мураббий фаолияти; иккинчи томондан, ўрганувчилар фаолияти. Асосий педагогик тамойиллар (педагогик қоидалар): онглилик ва фаоллик; кўргазмалилик; мунтазамлик; тушунарлилик ва индивидуаллаштириш; талабларни аста-секин кучайтириб бориш; мустаҳкамлик. Асосий педагогик тамойиллар Онглилик ва фаоллик. Аниқ вазифалар қўйиш ва уларни ҳал этиш воситаларини кўрсатиш. Шуғулланувчиларнинг ўз ҳаракатларини тушунишларига эришиш. Ўқув машғулотлари ва улардан ташқари вақтда алоҳида топшириқлар бериб, мустақил фаолиятга ўргатиш. Шуғулланувчиларни бажарилган ҳаракатни тўғри баҳолашга, хатоларни тушунтиришга, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш йўлларини кўрсатишга ўргатиш. Талабаларни алоҳида элементларга ўргатишда ёрдамчи, гуруҳ етакчиси, ҳакам ва ҳ.к. сифатида жалб қилиш. Кўргазмалилик. Машқларни тўғри кўрсатиш, бунда рамзий таққослашларни қўллаш, шуғулланувчиларнинг мавжуд ҳаракат тажрибалари ҳамда “ҳиссий” рамздан фойдаланиш. Машқдаги асосий босқичлар ва элементларни ажратиб кўрсатиш. Кўргазмали қуроллар: кинограммалар, киноҳалқалар, плакатлар, слайдлар, видеоёзув ва ҳ.к. қўллаш. Шуғулланувчиларнинг ҳаракатларини аниқлаштириш учун махсус усуллар: кўз мўлжаллари, овозли сигналлар, техник тезкор ахборот воситалари, техник ўз-ўзини назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш. Тизимлилик ва изчиллик. Ўргатиш вазифаларини бажарганда, энг муҳимдан иккинчи даражалига, оддийдан мураккабга ўтиш. Ўргатишда муайян изчиллик ва ворисийликка риоя қилиш. Талабаларга талаб қўйиш ва улар фаолиятини баҳолашда изчил ҳамда холис бўлиш. Тушунарлилик ва индивидуаллаштириш. Муайян енгил атлетика машқини ўргатишда тушунарлиликнинг энг оптимал даражасини ҳисобга олиш ва унга риоя қилиш. Ўргатишни ташкил этишда ҳар бир талабанинг алоҳида хусусиятларини, жумладан, унинг асосий ихтисос-лигини қатъий ҳисобга олиш, бунда маълумдан номаълумга, осондан мураккабга, ўзлаштирилгандан ўзлаштирилмаганга ўтиш. Шуғулланув-чиларнинг жинси, ёши, саломатлиги ҳолати, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги даражаси ҳаракат сифатларининг ривожла-нишига эътибор бериш. Талабларни аста-секин кучайтириш. Машқлар мураккаблигини доимий равишда ошириш ҳамда юкламаларни тобора ўстириб боришни кўзда тутган ҳолда топшириқларни янгилаш заруратига риоя қилиш. Шуғулланувчиларнинг юкламани бажаришни уддалай олишлари, машғулотларнинг мунтазамлиги, юклама ва дам олишнинг мақбул тарзда навбатланиши, шунингдек, юкламани бажариш ҳамда дам олиш даврларида шуғулланувчилар фаолиятининг оқилона алмаштирилишини кузатиб бориш. Мустаҳкамлик. Ўрганилаётган машқни кўп маротаба такрорлаш орқали мустаҳкамлаш, бунда унинг оптимал вақт оралиғида қайтарилиши ва дам олиш оралиқлари давомийлигини аниқлаш. Ўрганиш жараёнини мунтазам назорат қилиш. Ўргатиш жараёнининг мақсад ва вазифалари. Жисмоний тарбияда ўргатиш жараёнининг мақсади шахсни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантириш ҳамда ҳаракат ва маънавий-иродавий сифатларни амалий йўналтиришдан иборат бўлиб, у ҳаракат қобилиятлари, кўникмалари, шахсий ва ахлоқий сифатларнинг оптимал ривожланиш даражаси ҳамда ўзаро мослигини назарда тутади. Download 82.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling