Мазкур компетенциялар таълим олувчилар томонидан эгалланиши мумкин, агар қуйидаги шартларга амал қилинса: ўқитишнинг фаолиятли характери; ўқув жараёнининг ўз фаолияти натижаларига мустақиллиги ва жавобгарлигини ривожлантиришга йўналтирилганлиги; мақсадга эришишда тажрибани эгаллаш учун шароитни яратиш; мулоқат тажрибасини эгаллаш учун шароит яратиш.
Компетенцияни шакллантириш вазифалари:
- фаолиятга эришиш бўйича мақсадни қўйиш ва режалаштиришни ўрганиш;
- очиқ манбалар (луғат, дарслик каби)дан фойдаланиб, муҳим ахборотларни топишни ўрганиш;
- командада ишлаш кўникмаларини такомиллаштириш, ўз қарашларини айтиш;
- умумий натижага эришиш учун ўз ҳиссасини қўшиш;
- ишларни бажаришга ўзига жавобгарликни олиш; мустақил ижодий ишлар кўникмасини сингдириш;
- терминларни айтиш нутқдан саводли фойдаланишга ўрганиш;
- олинган билим ва кўникмаларни реал вазиятларда қўллашни ўрганиш;
- ўз-ўзини назорат қилиш ва ўзаро назорат қилиш кўникмаларини сингдириш.
Натижавийлик:
- таълим олувчилар дарсларда олган билим, кўникма ва малакаларидан амалий фаолиятда фойдаланади; таълим олувчилар фаолиятнинг коммуникатив, аналитик, лойиҳали, ижодий типларини ўзлаштиради;
- таълим олувчилар турли мураккабликдаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллайди;
- таълим олувчиларда турли тасаввурлар шаклланади; луғат билан ишлаш кўникмалари эгалланапди, керакли ўлчашлар ўтказилади, олинган натижалар таҳлил қилинади;
- таълим олувчилар синфдошларининг фаолиятини адекват баҳолашади;
- жамоада таълим олувчиларнинг хулқи ўзгаради:
- улар бошқаларнинг фикрини эшита бошлайди, қўрқмасдан ўз шахсий фикрларини айта олади.
Умуман олганда педагогнинг позицияси ўзгаради. У таълим олувчига тайёр билимларни бермайди, аксинча таълим олувчиларни ташаббускорлик ва мустақиллик кўрсатишга ундайди. Педагог ҳар бир таълим олувчининг қизиқишлари ва ўз қобилиятларини амалга ошириш учун мустақил фаолиятини ташкил этиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |