Компетенция тушунчасининг таркибий элементлари қуйидагилар:
- билим: бу, ишларни бажариш учун талаб этилувчи фактлар тўплами;
- кўникма: бу, муайян вазифаларни бажариш воситалари ва методларини эгаллаш;
- қобилият: бу, муайян вазифаларни бажаришда туғма мойиллик;
- юриш-туриш тарзи: бу, вазифаларни бажариш учун қабул қилинган кўзга ташланувчи ҳаракат шакллари;
- зўр бериш: бу, ментал ва жисмоний ресурсларнинг аниқ йўналишида англанган изоҳлар.
Таянч компетенциялар дейилганда – ўз характери ва қўлланиши бўйича универсиал компетенциялар назарда тутилади. Уларнинг шаклланиши – ҳар бир ўқув предмети доирасида, моҳияти бўйича улар – предмет устидагилар.
Компетенция таянч сифатида кўриб чиқилиши мумкин, агар у: ўз ичига фаолият (ахборот, ҳуқуқий каби) ва маданиятнинг кенг соҳаларига тааллуқли ўхшаш билим ва кўникмаларни олса; унинг эгалланиши кундалик ҳаётда турли муаммоларни ечишга имкон беради; турли вазиятларда қўллаш мумкин; сезиларли даражада интеллектуалр ивожланишни талаб этади; ўз ичига турли ақлий жараёнлар ва интеллектуал кўникмаларни олади.
Мақсад таянч компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантириш бўлса, унда инсон қила олиши керак: тажрибадан фойдани келтириб чиқариш; ўз билимлари ўзаро алоқасини ташкил этиш ва уларни тартиблаштириш; ўзининг шахсий ўқитиш усулларини ташкил этиш, муаммоларни еча олиш, ўз ўқиши билан мустақил шуғулланиш.
Таълим тизимига мос келадиган компетенциялар характеристикаси:
- излаш: атрофдагилардан сўраш, педагогдан консультация олиш, ахборот олиш;
- ўйлаш: ўтмишдаги ва ҳозирги ҳодисалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатиш, у ёки бу фикрларга танқидий ёндашиш, ишончсизлик ва мураккабликка қарама-қарши тура олиш, дискуссияларда ўз ўрнини эгаллаш ҳамда ўз шахсий фикрини ишлаб чиқиш;
- ҳамкорлик: гуруҳда ишлай олиш, ечим қабул қила олиш, келишмовчилик ва можароларни бартараф этиш, келишиш, ўз бўйнингизга олган мажбуриятни ишлаб чиқиш ва бажариш;
- ишни ўз қўлига олиш:ишга киришиш, жавобгарликни олиш, гуруҳ ёки жамоага кириш, ўз ҳиссасини қўшиш, ўз ишини ташкил этиш; мослашиш: ахборот ва коммуникацияларнинг янги технологияларидан фойдаланиш, қийинчиликларга қарши туриб бериш, янги ечимларни топиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |