227-Савол.Кадрларни қайта тайёрлаш деганда нима тушунилади?
Жавоб: ўқитиш сифатига қўйиладиган талабларни оширишни ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касб билимларини, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш.
228-Савол.Малака талаблари нималардан иборат?
Жавоб: малака талаблари — узлуксиз таълим тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар.
а)Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши;
б) Олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти ҳақидаги дипломга эга бўлиши;
в) Ишчи орган ёки унинг филиаллари ва Ўқув марказларида гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-кузатувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши.
Гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-кузатувчи мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлганлар олий тоифа олиш учун малака имтиҳонларида қатнашиш ҳуқуқига эга.
229-Савол.Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш йўлларини изоҳланг?
Жавоб: Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйдагилар зарур:
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими фаолиятида янгича таркиб, мазмун ҳамда бутизимни бошқаришни шакиллантириш;
юқори малакали ўқитувчи-мутахассис кадрлар тайёрлаш васоҳани улар билан тўлдириб боришни таъминлаш;
кадрлар малакасини ошириш вауларни қайта тайёрлаш тизимининг бусоҳада рақобатга асосланган муҳитни шакиллантиришни васамарали фаолият олиб боришни таъминловчи норматив базасини яратиш;
кадрлар малакасини ошириш вауларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини давлат аттестацияси вааккредитациясидан ўтказиш тизимини ишлаб чиқишваамалиётга жорий этиш;
иқтисодиётнинг давлат ванодавлат секторлари, мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот вамуассасаларнинг талаб-эҳтиёжларига мувофиқ кадрлар вамутахассисларни илдам қайта тайёрлаш вауларнинг малакасини оширишни таъминловчи давлат ванодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш варивожлантиришга кўмаклашиш;
профессионал тренингнинг илғортехнологик ваускуналарини, шунингдек мураккаб, фан ютуқларини талаб қилувчи технология жараёнлари имитаторларини ишлаб чиқиш, яратиш ваамалий ўзлаштириб олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |