Амунавий саволлар ва жавоблар


PR-бу маълумотни тўғри тақдим этиш, бир фактни бошқасидан муҳимроқ қилиш санъатидир. 212-Савол Ўзбекистоннинг миллий туризм порталини айтиб беринг


Download 210.58 Kb.
bet55/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

PR-бу маълумотни тўғри тақдим этиш, бир фактни бошқасидан муҳимроқ қилиш санъатидир.
212-Савол Ўзбекистоннинг миллий туризм порталини айтиб беринг.
Жавоб: www.uzbekistan.travel миллий туристик веб портали.
213-Савол 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сонли фармонида хорижий кино компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш тўғрисида нима кўрсатилган.
Жавоб: Фармоннинг 2-бандига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотлар (кино-, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар) яратишдаги харажатларининг бир қисми («rebate») Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизигача, лекин битта маҳсулот учун 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилиши;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилиши кўрсатилган.
214-Савол Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5781-сонли Фармонининг 61-бандига мувофиқ Ўзбекистонга ташриф буюриш тавсия этилган давлатлар рўйхатига киритиш учун қандай чоралар кўрилди.
Жавоб: Хорижий мамлакатлар давлат органларининг расмий веб саҳифаларини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикасидаги, шу жумладан туризм соҳасидаги, ижобий ўзгаришлар тўғрисида хабардор этиш учун уларнинг вакиллари билан музокаралар ўтказиш орқали Ўзбекистонни дунёнинг ташриф буюриш учун тавсия этиладиган мамлакатлари рўйхатига киритиш бўйича чоралар кўриш.
215-Савол Маданий тадбирларнинг ягона тақвимига биноан сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини бўлажак тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш учун қандай веб-сайт яратилган.
Жавоб: Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг тегишли медиа-контентли ягона тақвими www.uzbektourism.uz, uzbekistan.travel, www.uzevent.com веб-сайтларига уч (ўзбек, рус ва инглиз) тилда жойлаштирилган.
216-Савол Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПФ-5781-сонли Фармонининг 45-бандига биноан «Hulu», «Amazon Prime», «Netflix» каби платформаларда намойиш қилиш учун нималар берилган?
Жавоб: Ўзбекистоннинг ўзига хос тарихий-маданий мероси ва туристик жозибадорлиги ҳақида сериаллар (мини-роликлар) яратиш белгиланган.
Хориждаги кенг мақсадли аудитория ўртасида туризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида «Hulu», «Amazon Prime», «Netflix» платформалари учун Ўзбекистоннинг ўзига хос тарихий-маданий мероси ва туристик жозибадорлиги ҳақида сериаллар (мини-роликлар) яратиш.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling