Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол. 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сонли Фармонига биноан, LED-дисплейларида Ўзбекистон рекламаси қаерда тақдим этилади?


Download 210.58 Kb.
bet51/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

196-Савол. 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сонли Фармонига биноан, LED-дисплейларида Ўзбекистон рекламаси қаерда тақдим этилади?
Жавоб:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Times Square» (Нью-Йорк), «Piccadily Lights» (Лондон), «Shibuya» (Токио) каби майдонларда, Англия премьер-лигасида LED-экранларда рекламалар, шунингдек, «Катта шлем» мусобақаларида патч-рекламаларни (теннис юлдузлари спорт кийимларидаги ёзувлар) жойлаштириш.
197-Савол. Айни вақтда қанча хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистонга ташриф буюриш учун визасиз режим ўрнатилган?
Жавоб: Бугунги кунда Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар сони 86 тани ташкил этади.
икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида Озарбойжон Республикаси, Грузия, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача) ва Тожикистон Республикаси (30 кунгача) билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.
Қолган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан бир томонлама тарзда 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинган. Визасиз режим санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштиришдан камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.
Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак. Ўзбекистон Республикасида 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling