Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол. Дастлабки синов муддати белгиланмайдиган шахслар тоифасига кимлар киради?


Download 210.58 Kb.
bet47/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

182-Савол. Дастлабки синов муддати белгиланмайдиган шахслар тоифасига кимлар киради?
Жавоб: Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
183-Савол. Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиш тартиби?
Жавоб: Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати:
ички меҳнат тартиби қоидалари;
корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.
Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади.
184-Савол. Дипломатик иммунитет нимани англатади ва кимга нисбатан қўлланилади?
Жавоб: ДИПЛОМАТИК ИММУНИТЕТ — чет эл дипломатик вакилларига, махсус миссияларга, давлатларнинг халқаро хукуматлараро ташкилотлардаги вакилликларига, уларнинг раҳбарлари ва ходимларига бериладиган ҳуқуқ ва имтиёзлар мажмуи. Дипломатик иммунитет чет эл дип-ломатлари (элчи, элчихона котиблари, атташе ва б.) ва улар эгаллаган биноларнинг дахлсизлиги, маҳаллий суд томонидан суд қилинмаслиги, ўз ҳукумати билан яширин алоқа қилиш ҳуқуқи ва ҳ. к. дан иборат. Дипломатик вакилни маъмурий ва суд йўли билан қамашга, унинг шу мамлакат фуқаролари ёки ажнабийлар томонидан ҳақоратланишига йўл қўйилмайди. Ваколатхона биноси, ундаги ашёлар, вакилларнинг турар жойи, мулки дахлсиз бўлиб, улар жойлашган бинолар давлат муҳофазасига олинади. Дипломат суд иммунитети ҳуқуқига ҳам эга. Дипломатик вакиллар ғайриқонуний хатти-ҳаракати учун жавобгарликка тортилмасдан, балки халқаро дипломатик тартиб асосида уни вакил этиб юборган давлат томонидан чақириб олинади. Шунингдек, улар соликлардан озод қилинади, божхона имтиёзларига эга. Дипломатик иммунитетга эга шахслар ўзлари яшаб турган давлат қонунларини ҳур-мат қилишга мажбур, бу қонунларни бузган ҳолда номақбул шахс деб эълон қилиниши мумкин. Дипломатик муносабатлар хақидаги 1961 й. Вена конвенцияси, Консуллик муносабатлари ҳақидаги 1963 й. Вена конвенцияси, БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахсларга, жумладан дипломатик агентларга қарши қаратилган жиноятлар олдини олиш ва улар учун жазолаш тўғрисидаги 1973 й. конвенцияси ва б. ҳужжатларда Дипломатик иммунитет тартиб-қоидалари белгиланган.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling