Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол. Барқарор туризм (sustainable tourism) нима?


Download 210.58 Kb.
bet49/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

189-Савол. Барқарор туризм (sustainable tourism) нима?
Жавоб: Барқарор туризм (sustainable tourism) фойдани кўпайтириш ҳамда туризмнинг қадамжоларга кўрсатадиган салбий таъсирини камайтиришни мақсад қилиб олади. Бу одамлар ва бизнес юритувчи компаниялар мажбуриятларини яхшироқ англаб олиши билан характерланади. Гап ривожланиш мақсадлари, атроф муҳит ва иқлим хатарларига бефарқ бўлмаган кишилар ва ташкилотлар ҳақида кетяпти. Бундай туриcтлар саёҳати мамлакат ривожланиши ва унинг маданий меросига қанчалик ҳисса бўлиб қўшилишини баҳолайди. Улар яна бунда саёҳат иқлим ўзгаришига ва табиий муҳитни сақлаб қолишга қандай таъсир этиши мумкинлиги ҳақида ҳам бош қотиради.
190-Савол. Музокаралар нима? Музокараларнинг асосий босқичлари ва самарадорлигига эришиш йўллари?
Жавоб: Музокара тушунчаси турли олимлар томонидан турлича талқин қилинади. Хусусан, С.Мирқосимовда ушбу тушунча қуйидагича таърифланади: «Музокара деганда, қисқача таърифланса, халқаро сиёсатда, ҳукуматлар томонидан расмий тайинланган вакиллар ўртасида томонлар учун муҳим ҳисобланган масала юзасидан бирон-бир келишувга эришиш мақсадида олиб бориладиган мунозара тушунилади. Музокаралар икки томонлама ва кўп томонлама бўлиши мумкин. Музокаралар чоғида томонлар можаронинг кескинлигини туширишга, рақиб аргументларини, кучлар мутаносиблигини тўлиқ тушунишга ҳаракат қиладилар, тинчлик шартларини англаш борасида фикр алмашадилар. Музокаралар ён босишларни тенглаштириш, муқобил вазиятларни бафуржа қараб чиқишлари, позицияларни очиқ намоён этиш, душман имкониятлари самарадорлигини пасайтиради. Айнан мана шу вазиятда ўзаро эътироз моҳиятини англатувчи можаронинг ўрта нуқтасини топиш осон кечади. Музокаралар жараёни бошланғич позицияни сақлаб қолиш, бир томонлама устунликни қўлга киритиш, рақибларнинг ўзаро тушунишларига эришиш, томонларнинг ўзаро манфаатларини қониқтириш имкониятларини берувчи ўзига хос услублардан фойдаланувчи «савдолашиш» махсус технологиясига асосланади.
191-Савол. Дипломатик протокол нима ва унинг қоидаларидан четга чиқиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Жавоб: Дипломатик протокол бу ҳукуматлар, ташқи ишлар идоралари, дипломатик ваколатхоналар, дипломатик ходимлар ва бошқа расмий шахслар томонидан халқаро давлатлараро муносабатларда ишлатиладиган, ҳаммага маъқул бўлган қоидалар, анъаналар ва шартликлар мажмуидир.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling