Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол. Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган сайёҳларнинг асосий қисмини қайси давлатлар фуқаролари ташкил этади?


Download 210.58 Kb.
bet52/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

198-Савол. Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган сайёҳларнинг асосий қисмини қайси давлатлар фуқаролари ташкил этади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган сайёҳларнинг асосий қисми Марказий Осиёдан Қозоғистон, Тожикистон фуқаролари, МДҲ мамлакатлари респондентларининг аксарияти эса Россия Федерациясидан, Хитой фуқаролари, Франциялик меҳмонлар, Яқин Шарқда бу – Туркия, Шимолий Америкада эса – АҚШ.
199-Савол. Қачон Ўзбекистон чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим ўрнатилди?
Жавоб: 2018 йилнинг 10 февралидан етти мамлакат - Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режими йўлга қўйилди.
Юқорида номлари қайд этилган мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга киришда амалдаги миллий паспорти ёки хорижий давлатларга парвоз вақтида қўлланилувчи бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.
Кўрсатилган мамлакатларда доимий яшаса-да, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан визасиз режим қўлланмайди.
Визасиз режим Ўзбекистонга келган кундан бошлаб 30 кун давомида амалда бўлади. 30 кунлик муддат тугагунича чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиши керак бўлади. Ўзбекистонда 30 кундан ортиқ вақт қолишни режалаштирган хориж фуқароси сафар мақсадидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига кириш визасини олиши керак бўлади.
200-Савол Ўзбекистон Республикасининг қайси шаҳрида ҳар йили Ипак ва зираворлар фестивали ўтказилиди.
Жавоб: Республикамизнинг Бухоро вилоятида ҳар йили “Ипак ва зираворлар фестивали” ўтказилади ва Фестивал доирасида қўчқор ва хўроз уруштириш, дорда юриш каби халқ ўйинлари ҳам ташкил қилинади.
201-Савол Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайси фармонларида санитария-гигиена иншоотларини қуриш (реконструкция қилиш), замонавий санитария талабларига мувофиқ фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилган.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли Фармонида санитария-гигиена иншоотларини қуриш белгилаб берилган.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling