Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол.Ходим хизмат сафарида бўлганида дам олиш ёки байрам кунида ишлагани учун қандай ҳақ тўланади?


Download 210.58 Kb.
bet44/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

175-Савол.Ходим хизмат сафарида бўлганида дам олиш ёки байрам кунида ишлагани учун қандай ҳақ тўланади?
Жавоб: Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига махсус юборилган бўлса, улар учун компенсация амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади (Йўриқнома 7-бандининг иккинчи хатбошиси). Меҳнат кодекси 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, бундай кунлардаги меҳнатга тўланадиган ҳақ белгиланган лавозим маошининг (ишбай усулда ишлаётган шахслар учун — белгиланган нархларнинг) икки баравар миқдоридан кам бўлмаслиги керак.Йўриқнома 7-бандининг учинчи хатбошисига кўра, маъмуриятнинг фармойиши билан ходим хизмат вазифаларини бажариш учун хизмат сафарига дам олиш кунида жўнайдиган ҳолларда (масалан, топшириқни душанбада бажариш учун якшанбада жўнаса) унга хизмат сафаридан қайтганидан кейин бошқа дам олиш куни берилиши керак.
176-Савол. Корхонада лавозим йўриқномаси бўлиши шартми?
Жавоб: Шарт.
177-Савол. Кадрларни танлашнинг асосий мезонлари нималардан иборат?
Жавоб: ишчини унга таклиф этилаётган иш вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги билан таништириш; - агар ишчи қабул қилинаётган аниқ бир вазифа йиллик режага киритилмаган бўлса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг мавжуд тизимига киритиш мақсадида ходимлар бўлими томонидан таклиф этилаётган лавозим квалификация қилиниши ва шунга мувофиқ уни асослаши зарур. Кадрларни танлаш юқори раҳбарият томонидан янги лавозим бўйича таклифлар тасдиқланганидан кейин бошланади; - ходимлар бўлими бўш ўрин эълон қилинган бўлинма раҳбарига ишчилар номзодини танлаб олишга кўмаклашади. Одатда, у мазкур лавозимга малакаси бўйича тўғри келадиган номзодларнинг қисқача рўйҳатини тайёрлайди. Баъзи бир фирмаларда ўз фирмаларининг бошқа бўлинмаларидаги ишчилар номзодлари рўйхатини киритиш мажбурий ҳисобланади; - ташқаридан номзодларни танлаб олиш реклама, шахсий алоқалар, маълумотларнинг электрон базасига эга бўлган, ишчиларни ёллаш бўйича профессионал фирмалар орқали амалга оширилади; - рўйхатга киритилган номзодлар одатда, ўзларининг бўлажак раҳбарлари (икки-уч босқич юқори), ҳамкасблари ва зарурият туғилганда қўл остида ишловчилар билан бир қатор суҳбатлардан ўтадилар. Суҳбат натижалари умумлаштирилиб тавсиялар билан тўлдирилади. Якуний танловни бевосита раҳбар амалга оширади.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling