Жавоб: Ушбу қарорнинг 1-иловаси 12 та бобдан иборат бб, улар қуйидагилар:
1-боб. Умумий қоидалар, 2-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари кафолатлари, 3 боб. Мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби, 4-боб. Давлат органларида, ташкилотларида мурожаатлар билан ишлашни ташкиллаштириш, 5-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари, 6-боб. Мурожаатларни кўрмай қолдириш ва кўриб чиқишни тугатиш, 7 боб. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш, 8-боб. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини видео-конференц-алоқа воситасида қабул қилишни ташкил этиш, 9-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, 10-боб. Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, 11-боб. Мурожаатларнинг кўриб чиқилишини мониторинг ва назорат қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, 12-боб. Якунловчи қоидалар.
295-Савол.2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сон Қонун нечта боб ва нечта моддадан иборат?
Жавоб: 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сон Қонун 6 боб ва 38 моддадан иборат.
296-Савол.Ахборот технологияларини қўллаб аввалдан шакллантирилган давлат хизматларини фуқаролар, бизнес ва давлатнинг бошқа тармоқларига ахборотларни тақдим этиш нима деб аталади?
Жавоб: Электрон ҳукумат порталлари дейилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг «Gov.uz» портали ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги электрон ахборот муносабатларининг самарали дастаги ҳисобланади.
297-Савол.Файлларни архивлаш нима?
Жавоб: Файлларни архивлаш бу- бирор файилнинг дискда қисқартирилган нусҳасини ҳосил қилиш.
Компютердаги маълумотларни хажим жихатидан кичрайтириш учун архивлаш дастурларидан фойдаланиш мумкин. Файилларни архивловчи дастур архиваторлар деб аталади. Энг кўп фойдаланиладиган архиваторлар ARJ, RAR, ZIP.
Do'stlaringiz bilan baham: |