290-Савол.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш ягона электрон тизимининг номи ?
Жавоб: 2019 йилнинг 25 апрел куни Интернет тармоғининг project.gov.uz манзилида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими ишга туширилган.
Ушбу тизим воситасида давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини идоралараро келишилишини амалга оширадилар.Тизим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
291-Савол.Қўмитанинг ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлайдиган электрон манзил ва порталлари номини санаб беринг?
Жавоб: Қўмитанинг ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлайдиган электрон манзили: info@uzbektourism.uz ёки uzbektourism@exat.uz;
порталлар: Президент виртуал қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси.
292-Савол.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари қандай тартибда узайтирилиши мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ПҚ-3962-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг узайтирилади.
293-Савол.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3962-сон қарорига асосан «Ijro.gov.uz» тизими бўйича Ҳисоб палатаси қандай вазифани бажаради?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси, яъни ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг махфийлик грифи бўлган ҳужжатлар ва топшириқлар бундан мустасно, сифатли ва ўз вақтида бажарилишининг назоратини таъминловчи, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизими ишлашининг координатори сифатида иш кўради.
294-Савол.Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорининг 1-иловасига асосан “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги” намунавий низом тасдиқланган, ушбу низом қанча бобдан иборат ва уларни санаб беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |