Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол. Ахборот-коммуникация технологиялари деганда нимани тушунасиз?


Download 210.58 Kb.
bet65/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

302-Савол. Ахборот-коммуникация технологиялари деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ривожланган мамлакатларда ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодий ривожланишининг локомотиви эканлигини, мамлакатга инвестисиялар жалб этилишига, янги иш ўринлари ташкил этилишига, илғор технологиялар ишлаб чиқаришга ва бошқарувга татбиқ этилишига, ахборот айирбошлашда, чиқимлар қисқартирилишига бозор қатнашчилари ўртасида битимлар содир этилишига кўмаклашишини кўрсатганлиги сабабли, юртимизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Мамлакатимизда интерактив давлат хизматларини жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларининг веб-сайтлари ва республика ҳукумати портали орқали тақдим этиш учун ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш кенг йўлга қўйилган.

303-Савол. Интернет деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Интернет- бутун жахон глобал тармоғи, яъни катта(глобал) ва кичик (локал) компютер тармоқларини ўзаро боғловчи бутунжахон компютер тизими.

304-Савол. Веб-сайт деганда нимани тушинасиз?
Жавоб: Веб-сайт, Веб (инглизча-тўр) сўзи аслида ўргимчак тўри деган маънони билдиради. Сайт (жой) эса ана шу тармоқда жойлашган ва ўзида бирор маълумотни жамлаган сахифадир, яъни компютер тармоғидаги бир электрон манзилда жойлашган электрон хужжатлар мажмуига айтилади.
305-Савол.Интернетда глобаллашув деганда нимани тушинасиз?
Жавоб: Бугунги кунда ахолининг аксарияти интернетдан фойдаланмоқда. Инсон ва жамият бир жойда турмайди, доим ўзгариб боради, биз яшаб турган хозирги вақтни глобаллашув даври деб номланиши одатий холат бб улгурган. Маълумотлар узатиш воситаларининг ривожланиши барча давлатлар киритилган ягона ахборот тизимини яратилишига хизмат қилди. Айнан интернет туфайли локал ахборот тармоқлари ягона глобал тармоғига бирлашди.
306-Савол. Корпоратив тармоқ нима?
Жавоб: Корпоратив тармоқ- катта ташкилотнинг махаллий тармоғи. Корпоратив тармоқ корхона тармоғи деб хам аталади, корхонада бажарилаётган барча ишларни автоматлаштириш учун мўлжалланган. Янги махсулотларни лойихалашдан тортиб, уларни реклама қилиш ва сотишгача.


Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling