Амунавий саволлар ва жавоблар


- “Туризм хизматлари. Меҳмонхона ва туристларни жойлаштириш воситаларининг бошқа турлари. Атамашунослик” стандарти ҳақида нималарни биласиз?


Download 210.58 Kb.
bet73/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

347-Савол. Oʻz DSt ISO 18513 - “Туризм хизматлари. Меҳмонхона ва туристларни жойлаштириш воситаларининг бошқа турлари. Атамашунослик” стандарти ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Oʻz DSt ISO 18513:2017 “Туризм хизматлари. Меҳмонхона ва туристларни жойлаштириш воситаларининг бошқа турлари. Атамашунослик” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти:
одатда туризм фаолиятида қўлланиладиган уч тилдаги (ўзбек, инглиз ва рус) атамалар, таърифлар ва луғатдан иборат;
ISO 18513:2003 «Tourism services – Hotels and other types of tourism accommodation – Terminology» халқаро стандартига айнан ўхшаш.


348-Савол.Oʻz DSt 3220 - “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” стандарти ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Oʻz DSt 3220:2017 “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти:
 жойлаштириш воситалари ва уларда тақдим этиладиган хизматларга доир умумий (минимал) талабларни белгилайди;
 ташриф буюрувчиларнинг вақтинчалик яшашлари учун мўлжалланган турли хилдаги жойлаштириш воситалари ва уларда тақдим этиладиган хизматларга татбиқ этилади;
 давлат бошқаруви органлари ваколатига кирадиган мажбурий талаблар ва жойлаштириш воситаларини сертификатлаштириш (мувофиқликни баҳолаш) вақтида қўлланиладиган талабларни белгилайди.


349-Савол. Oʻz DSt 3296 - “Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари.Таснифлаш тизими” стандарти ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Oʻz DSt 3296:2018 “Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти:
меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситаларини таснифлаш (1 дан 5 юлдузгача тоифа) тизимини белгилайди.


350-Савол. Oʻz DSt ISO 14785 - “Туризм ахборот бюролари. Туризм ахбороти ва қабул қилиш хизматлари. Талаблар” стандарти ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Туризм ахборот бюроси (ТАБ): Ташриф буюрувчиларни қабул қилиш ва уларга консультация бериш, шунингдек туризм билан боғлиқ бўлган хизматларни олға суришга масъул бўлган ташкилот. Туризм ахборот бюролари туризм ахборот марказлари (ТАМ) деб ҳам аталиши мумкин. Ушбу турдаги объектлар жойлашишининг энг қулайроқ жойи белгиланган жойнинг тавсифларига, шунингдек ташриф буюрувчиларнинг талабларига мувофиқ белгиланиши керак. ТАБ туристларнинг оқими энг кўп бўлган жойларда жойлашган бўлиши керак. Фойдаланиладиган транспорт воситасига қарамасдан, ТАБ қулай топиладиган тарзда жойлаштирилиши лозим. Жисмоний имконияти чекланган ташриф буюрувчилар ТАБга осон киришлари ташкил қилиниши зарур. ТАБ дан фойдаланиш бепул бўлиши керак. ТАБ кўрсатиш (ахборот, графика) белгиси билан белгиланиши керак. Кўрсатиш белгиси стилистикага риоя қилинган, шунингдек ISO 7001 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак. ТАБ жойлардаги қонунчиликка мувофиқ (масалан, белги ёки баннер), бинода ёки унинг олд томонида жойлаштирилган “i” - белгиси (рамзи) билан белгиланиши керак. Шунингдек мотоцикл, велосипед ҳайдовчилари ва пиёдалар учун кўрсатиш белгиси ўрнатилиши керак. ТАБ томонидан нашр этилган ҳариталар ва рисолалар ТАБ жойлашган жойини аниқ кўрсатиши керак.
Автомобиль тўхташ жойи ёки ТАБ ёнига яқин жойлашган тўхташ учун майдонлар (мавжуд бўлса) белгилаб қўйилиши керак. 

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling