Ташриф буюрувчилар учун ахборот
Ахборот аниқ бўлиши ва мунтазам равишда янгиланиб туриши керак. ТАБ фақат қонунчилик ҳужжатлари ва норматив талабларга жавоб берадиган, туристлар учун хизмат кўрсатувчиларни эътиборга олиши керак. Кенг қамровли масалалар ва мавзулар бўйича ахборот тақдим қилиш зарур.
351-Савол. “Туризм хизматлари.Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар” стандарти ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Oʻz DSt 3331:2018 “Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (давлат тилида):
туризм соҳасидаги навигация тизимининг ахборот белгилари, шу жумладан туризм инфратузилмаси объектлари, туризм-рекреация минтақалари, туризм ёналишлари ва диққатга сазовор жойларининг белгиларига доир умумий талабларни белгилайди.
352-Савол. “Туризм хизматлари. Мусулмон меҳмондўстлиги. Талаблар” стандарти ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туризм хизматларни сертификатлаштириш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан Малайзиянинг MS 2610:2015 стандарти асосида ишлаб ишлаб чиқилган.
Стандарт MS 2610:2015 “Muslim friendly hospitality services–Requirements” стандартининг айнан ўхшаш матнини ифода этади стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг 19.10.2018 йил 05-991 - сонли қарори билан тасдиқланган.
Ушбу стандарт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 5 октябрдаги 5520–сонли хати билан маъқулланиб, Жорий этиш санаси:
2019 йилнинг 1 январидан белгиланган.
Ушбу стандарт мусулмон саёҳатчиларга жойлаштириш воситалари, туризм пакетлари ва туризм гиди хизматларини кўрсатишда туризм объектлари, маҳсулотлари ва хизматларини бошқаришга доир тавсиялар ва талабларни назарда тутади.
Ушбу стандартдаги барча талаблар умумий характерга эга ҳамда
1.1-бандда кўрсатиб ўтилган учта ихтисослаштирилган соҳада мусулмон туризм маҳсулотлари ва хизматларини бошқарувчи барча ташкилотлар ва жисмоний шахсларга қўллаш учун мўлжалланган.
Ушбу стандарт спа-марказ ва массаж, шунингдек ҳар қандай бальнеотерапик воситалар, маҳсулотлар ва хизматлар каби соғломлаштириш ва косметик тартиб-таомиллар учун қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |