Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол. Жисмоний ёки юридик шахс томонидан ташкилот ваколатига кирмайдиган масала бўйича мурожаат келиб тушганда қандай чора кўриш керак?


Download 210.58 Kb.
bet61/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

283-Савол. Жисмоний ёки юридик шахс томонидан ташкилот ваколатига кирмайдиган масала бўйича мурожаат келиб тушганда қандай чора кўриш керак?
Жавоб: 2017 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига асосан Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига, ташкилотига келиб тушган мурожаатлар беш кун муддатдан кечиктирмай давлат органининг, ташкилотининг раҳбари ёки таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланган хат билан тегишли органларга юборилади, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.
Мурожаатни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига, ташкилотларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.
Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда улар беш кун муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан мурожаат қилувчиларга қайтарилади.


284-Савол.2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сон Қонунга асосан Қандай мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Жавоб: 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сон Қонуннинг 29-моддасига асосан Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди: 29-модда. Мурожаатларни кўрмай қолдириш
аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
мазкур Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.
285-Савол. 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар қанча муддатда кўриб чиқилиши мумкин.


Жавоб: Етти кун муддатда ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар.


286-Савол.Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йилдаги 12-сонли қарорига асосан назорат қилинадиган ва бажарилиши текшириладиган ҳужжатларни санаб беринг?


Жавоб: 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари баённомалари.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари (ёзма ва оғзаки).
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Котибиятининг топшириқлари.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг топшириқлари.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари баёни.
11. Рўйхати Иш юритиш бўйича йўриқномада белгиланадиган бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатларнинг кўрсатиб ўтилган турларининг бажарилиши бўйича ишларни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари аппаратлари ва корхоналарнинг раҳбарлари, мансабдор шахслари, тегишли таркибий бўлинмалари ва масъул ходимлари томонидан таъминланади.


287-Савол.Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 1999 йилдаги 140-сонли қарорига асосан қачон ҳужжатлардаги топшириқлар ижро этилган деб ҳисобланади ва назоратдан чиқарилади?


Жавоб: Ҳужжат вазифалар, топшириқлар, сўровлар бажарилгандан сўнг натижалари манфаатдор муассасаларга ва шахсларга хабар қилингандан кейин ёки ижро бошқа ҳужжатлар тасдиқлангандан сўнг ижро этилган деб ҳисобланади ва назоратдан чиқарилади. Ижро натижалари рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкаларида белгиланади.


288-Савол.Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 1999 йилдаги 140-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари қандай муддатларда ижро қилиниши керак?


Жавоб: Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида бажарилиши керак, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса.


289-Савол.Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 1999 йилдаги 140-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ички ҳужжат қабул қилиш муддати қанча?
Жавоб: Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари учун:
Қўйилган вазифаларни амалга оширишни таъминловчи аниқ чоралар, муддатлар ва шахсан ижрочилари тасдиқланган ҳолда ҳайъат ёки ҳокимнинг қарорини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳужжат олинган санадан бошлаб уч кун муддатда, агар ВМ топшириғида бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса.
Бошқарувнинг ҳудудий тармоқ органлари, туман, шаҳар ҳокимликлари, корхоналар томонидан Қарорлар қабул қилиш: бажариш муддатлари ва қўйилган вазифаларнинг амалга оширилиши учун жавобгар ходимлар кўрсатилган ҳолда вилоят бошқармаси бўйича буйруқ, ҳоким қарори, корхона бўйича буйруқ. Ҳужжат тушган кундан бошлаб икки кун муддатда.



Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling