Аналогли калит
Кўп каналли коммутаторлар
Download 60.18 Kb.
|
1 2
Кўп каналли коммутаторлар
ККК кетма-кет аналогли сигналларни (АС) ўрнатувчи қурилма бўлиб, у турли каналлардан АС ларни қабул қилиб олиб, битта умумий чиқиш шинасига узатади. ККК (мультиплексор)нинг шартли график кўриниши 7.1-расмда берилган. У битта чиқишга ва кучланишлар кўринишидаги АС лар аналогли киришига эга. Коммутаторни K–рақамли киришга узатилувчи код орқали i–чи кириш сигналини (КС) чиқишга бошқаришини ўрнатамиз. МБК коммутаторнинг яна бир рақамли бошқарувчи кириши ҳисобланади. Бу МБК га «1» сигнали берилса, коммутаторни чиқишига шу ёки бошқа К кириш каналини ўрнатиб беради, акс ҳолда «0» сигнали берилса коммутаторни чиқишига уланувчи ҳамма кириш каналлари узилиб қолади. Канал номерига дешифратор ёрдамида рақамли код ўзгартирилади ва унинг чиқишларини бирида «1» сигнали (МБКда «1» сигнали бўлган ҳолда) бошқарувчи калит орқали ҳосил бўлади. Калит очилади ва i–чи каналнинг кириш кучланишини чиқишга беради. ТТЛ-схеманинг мантиқий даражаси билан рақамли сигналларнинг (РС) кириш даражаси мос бўлиб, бу эса коммутаторни бошқаришини ёрдамчи қурилмаларсиз ишлатиш имконини беради. ККК параметрларини 3 та группага бўлиш мумкин: аналогли каналлар (АК); рақамли занжирлар (РЗ); ўтиш(бир ъолатдан иккинчи ҳолатга). 7.1-расм. ККК нинг тузилиши: а) КККнинг шарли график кўриниши. б) КККнинг схемаси АК параметрлари. Бу параметрлар калитларнинг статик параметрлари билан мос тушади. Буларга АС лар диапазони (Uкир.), очиқ калит қаршилиги (Rпр.) ва очиқ ва берк калитларнинг ток узилишлари (iочқ) киради. РЗ параметрлари. Кириш кучланишининг бу кўрсаткичи рақамли схемаларнинг кириш токи «0» ва «1» сигналлари кўринишида шу кучланишда қабул қилинади. Ўтиш параметрлари. Ўтишнинг асосий параметрлари бўлиб, калитни очиш учун ишлатиладиган t0–мурожаат қилиш вақти ҳисобланади. У кириш импульси берилган вақтдан бошлаб то чиқиш сигнали ўрнатилган кўрсаткич бўйича 90% га етгунигача бўлган вақт оралиғида ўлчанади. Одатда –500 нс ни ташкил этади. ККК, асосан, МОП-танзисторлари ёрдамида тузилади. Коммутаторлар ИС калитлари асосида ҳам қурилиши мумкин. МОП – структурада комплементарли коммутаторларни қуриш афзаллироқ ҳисобланади. Каналлар сони 16 тага етади, кенг қўлланишни 4-6 каналли коммутаторлар олиб, ғилофдаги чиқишлар сони билан аниқланади. 16-каналли Н1-506А турдаги (мультиплексор) интеграл коммутаторлари маълум. Улар қуйидаги кўрсаткичларга эга: R.тўғ=1,5 Kом; iут.отк.=500нА; iут.зак=500нА; to=500нс. Каналлар сони ортиб бориши билан динамик хусусиятларини чиқиш сиғимини ошиб бориши билан ёмонлашади, чунки сиғими алоҳида каналларники умумий шинага уланади. Изоҳ. ККК лар аналогли ахборотларни қайта ишлаши ва ўзгартириш керак бўлган қурилмаларда ишлатилади. ККК лар кўпканалли АР ларда ишлатилиши мумкин. Телеўлчов тизимларда ККК лар битта каналли алоқа сими бўйлаб кўп кетма-кет ахборотни узатишни таъминлайдилар. Download 60.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling