"Анатомия ва гистология" кафедраси остеология, синдесмология ва миология фанидан маъруза матнлари


Download 0.72 Mb.
bet48/73
Sana09.04.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1346416
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73
Bog'liq
ADav

Маърузанинг режаси:

  1. Суякларнинг узаро бирикиши хакида тушунча.

  2. Узлуксиз бирлашмалар.

  3. Харакатчан бирлашмалар.

  4. Бугимлардаги харакат турлари ва улардаги харакат.

Анатомиянинг суякларнинг бир-бири билан узаро бирикишини урганувчи кисми артрология ёки синдесмология деб аталади. Суяклар нималар воситасида ва кандай бирлашишига караб куйидаги иккита гурухга булинади:

  1. узлуксиз бирлашмалар - synarthosis.

  2. харакатчан бирлашмалар - diarthrosis.

Бундан ташкари, узлуксиз бирлашмаларга хам, харакатчан бирлашмаларга хам киритиш кийин булган бирлашмалар бор. Буларда юкорида айтиб утилган икки хил бирлашмаларга хос булган белгилар булади. шу муносабат билан улар ярим бугим - hemiorthrosis дейилади. узлуксиз равишда куйилган суяклар кимирламайди ёки харакати жуда чегараланган булади. бинобарин, бу бирикмаларни бугим дейилмайди. Харакатчан бирикмалар эса бутунлай бошкача тузилган ва узгача хусусиятга эга. Улар ичида бушлик булади ва суякларнинг учлари бир-биридан анча кочиб туради, шунинг учун бугимлардан эркин харакат содир булиши мумкин.
Бугимлар тузилишига кура оддий, мураккаб, композицион ва комбиннирлашган турларга булинади. Оддий бугимда факат иккита суяк иштирок этади мисол, (елка бугими, чанок-сон бугими). Мураккаб бугим иккитадан ортик суяк иштирок этади. Масалан (тирсак бугими, тизза бугими), композицион бугим бунда баъзи бир бугимларда, бугим юзаларини шакли бир-бирига мос тушмайди. Бу мос тушмасликни тогай дисклар ёрдамида тулдиради яъни, бугим ичида дисклар, менисклар булади, масалан (тизза бугими, умров суягини туш суяги билан бирлашишида). Комбиннирлашган бугим, бунда бир вактни узида иккита бугим баробар ишлайди. Якка холда харакат кила олмайди. Масалан (чакка суяги билан пастки жаг орасидаги бугим, энса суяги билан биринчи буйин умурткаси орасидаги бугим).


Узлуксиз бирлашмалар.

  1. Junetura fibrosa - фиброз тукималар воситасида бирлашиш.

  2. Junetura cartiloginea - тогайлар воситасида бирлашиш.

  3. Synostosis - бирлашишни тури. Суяклар бир-бири билан бирлашиб кетади.

Дастлаб суякларнинг хаммаси парда холида булади, сунгра уларнинг купчилиги 2 чи холатига (утади) тогай холатига утади, шундан кеийн суякланши бошланади.
I.Junetura fibrosa уч хил булади:

  1. Syndesmоsis - суякларнинг толали бириктирувчи тукима ёрдамида бирлашиши. Бириктирувчи тукималар узининг жойлашиши ва шаклига кура турлича булади. Суяклараро парда membrona inerossea. Билак ва тирсак, катта ва кичик болдир суякларидла булади. Суяклар уртасидаги бириктирувчи тукималар толалари тутам-тутам булиб жойлашса, бойлам - ligamentum дейилади. Баъзан бундай бойламлар эластик тукимадан тузилган булади. умуртка равоклари орасидаги сарик бойламлар - ligamentum flava.

  2. Sutura - суякларнинг бир-бири билан тишсимон чизиклар ёрдамида бирлашиб ёки таркалиб чоклар хосил килиш. Бош суякларининг купчилиги шу хилда бириккан булади. бундай бирлашмаларнинг орасида юпка бириктирувчи тукима пардаси булади.

  1. Sutura serrata - иккита суяк четидаги бир-бири орасига киришдан хосил буладиган чоклар. Тепа суяклари орасида.

  2. Sutura squamosa - битта суяк тангаси чети 2 чи суяк тангачаси устига устма-уст ёпишиб турган чок. Чакка суяги билан тепа суяги орасидаги чок.

  3. Sutura plana - бир суяк киргогининг 2 чи суяк киргоги билан ёнма-ён туришидан хосил булган чок. Юз кисмидаги суяклар.

  4. Gomphosis - бир суякнинг 2 чи суяк орасига кириб бориш йули билан бирлашиш. Тиш илдизи жаг билан бирлашиш.

II. Junctura cartiloginea - суякларнинг тогайлар воситасида бирлашиш. Пешона суяги, пастки жаг суяги, энса суяги, понасимон суяги, гавдадаги найсимон суяклар бир неча булаклардан иборат булиб ва тогайлар воситасида бирлашиб туради.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling