Андижон ҳайвонот боғИ
ГЕНИ МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН ОРГАНИЗМЛАРДАН ҲУШЁР БЎЛИНГ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ГЕНИ МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН ОРГАНИЗМЛАРДАН ҲУШЁР БЎЛИНГҚирғизов Ш.М., Асқаров И.Р., Жўраев А.М. Андижон давлат университети Ҳозирги кунда дунё аҳолисини тез суръатлар билан ўсиб бориши уларнинг яшаши учун зарур бўлган кундалик эҳтиёжларини қондириш дунё олимларини долзарб муаммоларидан бири бўлиб тургани барчага аён. Сабаби олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда 2050 йилга келиб ер юзи аҳолиси сони 9-11 миллиардга етиши мумкин. Натижада аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби икки мартагача ортиши мумкин. Оммавий ахборот воситаларини берган хабарларига кўра ривожланган давлатларнинг олимлари қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун экинларни турли туман вакилларини генларини ўзаро чатиштириш энг мақбул йўл деб ҳисоблашмоқда. Улар бу соҳада ҳозирги кунгача анча-мунча ишларни амалга оширишга муваффақ бўлишди. Натижада турли касалликларга чидамли бўлган юқори ҳосил берадиган экин навларини яратишга ҳам улгуришди. Дастлабки олинган натижаларга назар солиб улар мақсад томон бир қадам олға ташлашди деб ҳам айтиш мумкин. Аммо барчани ташвишга соладиган баъзи бир илмий тадқиқотлар натижасида юқорида олинган натижалар қувонарли бўлсада олинган маҳсулотларни организмга таъсирини салбий оқибатларни келтириб чиқариши ҳам эътироф этилмоқда. Чунки, бундай маҳсулотларни ҳатто халқимизда “қурт” деб номланган мавжудотлар ҳам истеъмол қилмас экан. Ҳозирги кунда миллионлаб инсонлар таркибида ГМО(гени модификацияланган организмлар-кейинги жумлаларда ГМО) сақланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишмоқда. Улар орасида жуда камчилиги ГМО хақида маълумотга эга бўлса кўпчилиги бундан бехабар. Биринчи марта ГМО лар Америка қўшма штатларида ўтган асрнинг 80 йилларида пайдо бўла бошлаган. 1992 йилларда биринчилардан бўлиб Осиёда Хитой халқ республикасида тамакининг қишлоқ хўжалиги заракунандаларига ўта чидамли бўлган нави (ёки тури) экила бошланди. Оммавий равишда эса гени модификацияланган маҳсулотлар Америка қўшма штатларида 1994 йилда кенг кўламда ишлаб чиқарила бошланди. Ана шундай маҳсулотлардан бири дунё бўйича кўп миқдорда истеъмол қилинадиган помидор меваси бўлди. Гени ўзгартирилган помидор маҳсулоти узоқ жойларга экспорт қилишга мўлжалланган бўлиб улар +14 Содан +16Со бўлган ҳароратда бир неча ой (6 ойгача) яшил ҳолатда сақланади. Агар ҳарорат 22 Со гача кўтарилса помидор қизил рангга кириб етила бошлайди. Сўнгра 1995 йилда Америка қўшма штатларининг “Монсанто” компанияси дунё бозорига гени модификацияланган соя маҳсулотини чиқара бошлаган. Бир неча ўн йиллар аввал ҳайвон гени билан ўсимлик гени чатиштириш бамисоли фантастик ҳолат эди. Ҳозирги кунга келиб эса бундай ҳолатлар билан олимларни ҳайратга тушира олмайсиз. Масалан, помидор генини узоқ шимолдаги камбала балиқ гени билан, чаён гени билан буғдой генини чатиштиш орқали қурғоқчиликка чидамли бўлган буғдой навини, бактериялар билан қулупнайни чатиштирилиши натижасида узоқ муддатга сақланишга мослашган навини яратилганини ёки тупроқ бактериялари билан картошкани чатиштирилиши натижасида “колорадо” қўнғизига қарши “иммунитет”га эга бўлган навни пайдо бўлганини мисол қилиб келтирилиши мумкин. Шунингдек, гени ўзгартирилган маҳсулотдан тайёрланганлар қаторига, яъни рўйхатига газли ичимликларни, айрим талабаларимиз ёки ёшлар эрмак учун чайнашадиган сақич таркибидаги аспартам моддаси гени ўзгартирилган бактериялар ёрдамида олинганини мисол тариқасида келтирилиши мумкин. Халқаро экологик ташкилот “Гринпис” дан олинган маълумотларга кўра гени модификациялан маҳсулотлар қўшилган товарлар рўйхатига кўра ҳозирги ГМО қўшилган қуйидагилардир: Колбаса маҳсулотлари. Сосиска маҳсулоти. Сарделька маҳсулоти. Соя маҳсулоти. Жўхори маҳсулоти. Қовоқча маҳсулоти. Қовун маҳсулоти. Папая маҳсулоти. Цикорий маҳсулоти ва бошқалар. Ярим тайёр маҳсулотларга эса қуйидагиларни киритиш мумкин: 1). Чучвара маҳсулоти. 2). Котлет маҳсулотлари. 3). Газли ичимлик маҳсулотлари. 4). Чипс маҳсулотлари. 5). Қандолат маҳсулотлари. 6). Музқаймоқ маҳсулотлари. Ушбу рўйхатда ҳатто болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам ўзига яраша ўринга эга бўлган. Ҳозирча ирсиятшунослар аҳоли кўп истеъмол қиладиган озиқовқатларидан бири бўлган биргина ўсимлик маржумак(гречка)ни гени ўзгартира олишмади холос. Шунинг учун, маржумакдан хохлаганингизча ўйламай ва қўрқмай сотиб олишингиз мумкин. Бундай зарарли хоссаларга эга маҳсулотларни истеъмолини ёқловчилар асосан ГМО маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади. Улар бунга сабаб қилибаҳолини кескин кўпайиши натижасида келиб чиқиши мумкин очликдан сақловчи ва озиқ-овқат танқислигини олдини олувчи восита сифатида тавсия этишмоқда. Ҳозирги кунда дунё бўйича гени ўзгартирилган ўсимликларни етиштириш бўйича Америка қўшма штатлари биринчи ўринда туради. Яъни ушбу давлат дунё бўйича етиштираётган ГМО маҳсулотларини деярли 70% етиштириб беради.Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда барчага аёнки табиий етиштирилган буғдой маҳсулоти ГМО маҳсулотларидан нисбатан анча қиммат туради. Америкада ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилган ҳолда ГМО маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмолини қонун йўли билан чеклаб қўйилмаган. Шунинг учун трансген маҳсулотлар хавфсиз деб тан олинган ва эркин савдога чиқарилади. Ана шунга кўра Америкада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга “ГМО” мавжуд деган ёрлиқлар қўйилмайди. Ушбу ҳолат бўйича эса кўхна қитъа Европада озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган “ГМО” миқдорини 0,9 %дан ошмаслиги қонун билан чегаралаб қўйилган. Японияда эса 5 % деб, Швеция давлатида эса бу кўрсаткич 7 % ни ташкил этади. Ҳайвонлар орасида тез кўпая оладиган жониворлардан бири ҳисобланган каламушларда “ГМО” билан ўтказилган тажрибалар барчани хавотирга солиши аниқ. Чунки каламушларни кўпчилиги ГМО йўли билан олинган соялар берилганда улар сояни истеъмол қилишмаган. Узоқ вақт соя билан боқилган каламушларни 50% нобул бўлиб, 40 % каламушларни болалари ривожланмаган ҳолда туғилган. Трансген маҳсулотларни истеъмол қилиш биринчи ўринда организмда аллергик реакцияларни чақиради. Шунингдек, ГМО маҳсулотлар ошқозон ва ичак тизимига салбий таъсир этиб ичак микрофлорасини бузилишига ва натижада организмни иммунитети пасайиб моддалар алмашинуви бузилади. Ҳамда аёлларда репродуктив жараён бузилиб, бефарзандликка олиб келади. Ўтказилган тажрибалардан умумий хулоса чиқарадиган бўлсак “ГМО” озиқ-овқат маҳсулотлари билан озиқланган жониворда генлар мутацияга учрайди деган хулосага келинган. Хўш “ГМО” маҳсулотларини қандай аниқлаш мумкин. Бизда ҳозирги кунда гени ўзгартирилган маҳсулотларни лаборатория шароитида аниқлаш имкони мавжуд эмас. Таъм ва ҳид билиш орқали аниқлашнинг имконияти йўқ. Асосан маҳсулотларни ташқи кўринишига қараб тахмин қилиш мумкин. Гени ўзгартирилган маҳсулотлар ташқи кўринишидан ўйинчоққа ўхшайди яъни табиий маҳсулотларга нисбатан анча катта ва ёрқин рангларда бўлади. Гени ўзгартирилган олмани кесиб қўйсангиз, у бир неча соат давомида рангини ўзгартирмайди. Оддий олмалар эса орадан бир неча дақика ўтиши билан қорайишни бошлайди. Бу табиий жараён бўлиб, арчилган олмада оксидланиш жараёни кетади. Юқорида келтирилганлардан хулоса қилиб ГМО маҳсулотларини исътемол қилиш ёки қилмаслик ўзингизга ҳавола. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling