Андижон ҳайвонот боғИ
ҒЎЗАНИ СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ХАҚИДА МУЛОХАЗАЛАР
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ҒЎЗАНИ СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ХАҚИДА МУЛОХАЗАЛАРМусаев А. Андижон қишлоқ хўжалиги институти Қишлоқ хўжалик экинлари зарарли организмлар таъсирида хосилни 30-35% нобуд бўлиши илмий тадқиқотларда аниқланган. Хосилдорлик пасайиб кетиши, хосил сифати салбий томонга ўзгаришидан ташқари сўрувчи зараркунандалардан битлар сўрган озуқасини хазм қилмасдан бир қисмини ташқарига чиқариши натижасида ўсимлик баргларида, пояси ва мева элементлари ёпишқоқ бўлиб қолади. Ўсимлик битлари тенг қанотлийлар (Homoptera) туркумининг Aphidinea кенжа туркумига мансуб. Ғўзага битлардан бир неча тури зарар етказади. Ғўза бити (шира)нинг 3 тури: беда ёки акция полиз ёки ғўза ва катта ғўза битлари учраб, улар ғўзага жаддий шикаст еткзади. Ғўза битлари ўсмиликнинг ўсиш нуқтаси ва баргларидан ширасини сўриб , ўсишини 2 хафтагача орқага суради, ғўзани холсизлантиради. Ғўза барглари буралади, ранги ўзгаради, тўкилади, пояси қинғирқийшиқ бўлади айри шохлар хосил қилади, пастки шохларида кўсак хосил бўлмади. Кузда ғўза битлари (полиз ёки ғўза ва катта ғўза битлари ) кўпайганда улар ажратган шира пахта толасини ифлослаб ёпишқоқ қилади ва замбуруғлар ривожланишига сабаб бўлади. Натижада тола сифати бузилади ва уни қайта ишлаш қийинлашади. Ғўза битлари қанотсиз ва қанотли шакларда учрайди. Битлар учун қанчалик шароит яхши (хаво нам ва салқин бўлса) улар кўпроқ қанотсиз шаклда бўлади. Шароит ёмонлашган сари (хаво қуруқ ва иссиқ бўлса) улар қанот чиқариб бошқа экинга кўчади. Ғўза битининг танаси 2 мл дан (фақат катта ғўза битининг танаси 4 мл) ошиқроқ бўлиб қорин бўғинида 1 жуфтда шира найчалари мавжуд. Беда ёки акатция битининг ранги қўнғирророқдан ялтироқ қора тусгача. Полиз ёки ғўза битининг барги эса оч яшилдан тўқ яшилгача катта ғўза битининг танаси оч яшил ёки сарғиш рангда, кўзлари қизил, мўйловлари танасидан узунроқ. Шира найчалари хам узун. Ғўза битлари хам чала ўзгариш йўли билан ривожланувчи хашаротлар бўлиб, бутун мавсум давомида тирик туғиб кўпаяди. Фақат қишлашда тухумлик даврида (полиз ёки ғўза битидан ташқари) бўлади. Бу зараркунандалар бир йилда 20- 26 мартагача насл беради. Хаво хароратига қараб ғўза битининг бир авлоди ривожланиши учун 3-20 кун керак бўлади. Хар бир бит ўз хаётида 150 тагача личинка туғади. Ғўза битлари бегона ўтларда қишлайди. Эрта бахорда улар тез кўпая бошлайди. Беда ёки акатция бити ғўзага апрел май ойларида учиб ўтиб июн ойининг охиригача у ерда хаёт кечиради. Полиз ва ғўза катта яшил битлари эса ғўзага май ойидан ўтиб бутун ёз давомида озиқланади. Битлар ғўза ва бошқа ўсимликларни личинкалик ва вояга етган фазаларда зарарлайди. Ғўза битлари ҳам ўргимчаккана сингари дастлаб бегона ўсимликларда ривожланиб кейин ғўзага ўтади. Ғўза битларига биологик кураш чоралари. Ғўза битлари билан 45 турдан ортиқ йиртқич хашоратлар озиқланади. Айниқса хон қизи қўнғизлари, отинкўз, визилдоқ ва левкопис пашшаларини личинкалари зараркунандани камайтиришда катта ёрдам беради. Бундан ташқари бир қанча паразит хашаротлар ҳам ғўза битлари хисобига яшайди ва улар зараркунандани 25-30 % гача камайтириб туради. Ғўза битларида бир қанча 11 турдан ошиқ яйдоқчалар қанотлари пардасимон хашаротлар паразитлик қилади. Улар тухумларини ўсимлик битлари танаси ичига ботириб қўяди. Зарарланган битлар шишади. Ранги оч қўнғир тусга киради. Қаттиқлашиб мумиёга айланади, нобуд бўлади паразитлар битнинг ички қисмини батаммом еб устки елка томонидан юмалоқ тешикча очиб шу ердан ташқарига учиб чиқади. Яйдоқчи паразитлар Ўзбекистон шароитида 5-6 марта насл бериб ғўза битларини 25-30 % айрим холларда 60 % гача хосилни камайтиради. Хон қизи қўнғизлари Ўзбекистонда ўсимлик битлари ва бошқа ғўза зараркунандалари хисобига йиртқичлик қиладиган хон қизи қўнғизларини 30 га яқин тури маълум. Бу қўнғиз унинг личинкалари ўсимлик бити шираларини мунтазам равишда камайтириб туради. Хон қизи қўнғизлари чўзинчоқ шарсимон шаклда елка томони қовариқ сарғиш қизил қанот устларида қора нуқталари ва доғлари бўлади. Личинкалари кулранг сариқ рангда қорнини икки ёнида қора ва сарғиш қизил доғлар бор. Тухумлари сарғиш овал чўзинчоқ шаклда бўлиб уни тўп-тўп қилиб битларни тўдалари орасига бегона ўтларга ғўза баргларни орқасига шоналар ичига қўяди. Хон қизи қўнғизлари орасида айниқса етти нуқтали хон қизи қўнғизи кўп учрайди. Бир сутка давомида унинг личинкаси 100 тадан қўнғизи эса 200 тадан ортиқ ўсимлик битларига қитрон келтиради. Битта етти нуқтали хон қизи қўнғизи ўз хаёти давомида беш мингтагача битни ейиши кузатилган. Олтинкўз Марказий Осиёда олтинкўзнинг 24 та тури учрайди. Ўзбекистонда эса 11 та тури қайд қилинган. Булар орасида етти нуқтали олтинкўз ва оддий олтинкўз турлари жуда самарадор тур хисобланади. Бу оилага мансуб хашаротлар жуда нозик тиниқ яшил қанотли ва тилласимон кўзларнинг мавжудлиги билан бошқа хашоратлардан тубдан фарқ қилади. Улар кичкина яшил рангли тухумларини ўсимликлар барглари, поялари, яшил ранг тухумларини ўсимликни баргларига поялари устига шира, ўргимчаккана тўдалари яқинига ингичка ва узун ипчалар ёрдамида махкам ўрнаштириб қўяди. Личинка оч сариқ яхши ривожланган ўроқсимон жоғлари бор. Етти нуқтали олтинкўз личинкаси тўлиқ ривожланиши етти-ўн кун давридан 350 тагача вояга етгани эса 650 тагача бит личинкалари билан озиқланади. Оддий олтинкўз лисчинкаси хам жуда хўра, бир суткада 50-60 тадан ортиқ ўсимлик битлари 200 тагача ўргимчаккана личинка ва етук зотларини 800 тагача тухумини еб қўяди. Олтинкўзлар личинкалари ўсимлик битлари ва ўргимчакканадан ташқари 70 турга яқин бўғимоёқлилар вакиллари жумладан кўсак қурти ва тухумлари ва ёш қуртлари билан озиқланади. 2013-2015 йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институти ўқув тажриба хўжалиги далаларида ғўза битлари Иқтисодий Зарар Миқдор Мезонидан (ИЗММ) ошганда Май ойининг 3 декадасида гектарига 800 дона олтинкўз тухумлар ғўза битларига қарши қўлланилганда биологик самародорлик 60-70 % ни ташкил қилди. Хулоса қилганимизда об-хаво шароитига қараб эрта бахорда апрел ойларида олтинкўз тухумларини 500 донадан май, июн ойларида 1000 донадан қўйиш биологик ва иқтисодий самаралийдир. Ғўза ва ғаллага бағишланган фермер хўжаликларида иқтисодий арзон тез самар берадиган сўрувчи зараркунандаларга қарши биологик курашни тавсия қиламиз. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling