Андижон ҳайвонот боғИ
ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА КЕЛГУСИ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА КЕЛГУСИ ИСТИҚБОЛЛАРИМаматюсупов А.Ш., Ғаппоров Ф.Ш., Ҳамидов Ғ. Андижон давлат университети Фарғона водийсининг табиати ва мўътадил иқлим шароити ушбу ҳудудларда хилма-ҳил табиий ресурсларнинг шакилланишига олиб келган. Водийнинг иқлим шароити, барча қишлоқ хўжалик экинларини мунтазам равишда экилиб келиниши, ўсимлик ва хайвонот олами вакилларининг кенг тарқалишига асос бўлган. Шундай бўлишига қарамасдан, кейинги вақтларда экологик муаммоларнинг кучайиб бориши, антропоген тазийқларни ортиб бориши тугайдиган тикланадиган табиий ресурслар (ўсимлик ва хайвонот олами) дан самарали фойдаланишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бугунги кунда Фарғона водийси табиати ва унинг ресурсларига нисбатан икки йўналишда салбий таъсирлар мавжуд бўлиб, улар: биринчи - табиий ресурслардан ҳар томонлама ва экстенсив фойдалаш жараёни бўлса, иккинчиси - сунъий, саноат ва бошқа турдаги ижтимоий ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган салбий омиллардир. XX асрнинг 90 йилларигача (баъзи ҳудудларда хозир ҳам) табиий ресурслардан экстенцив фойдаланиш давом этди. Ахоли зич жойлашган, ер, сув, яйлов тақчил бўлган шароитда улардан оқилона фойдаланиш нақадар аҳамиятли эканлиги хар бир инсонга равшан. Лекин ҳақиқатда табиий бойликлардан фойдалишда жойларда хўжасизликка, исрофгарчиликка, уларни сифат жиҳатдан бузулишига йўл қўйилмоқда. Бу ўз навбатида хўжаликларнинг меъёрида барқарор ўсишига салбий таъсир этиб,ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир оқибатларга олиб келмоқда. Истиқболда юқорида айтилган иккала салбий омилларни бартараф этишга биринчи даражада ахамият бериш ва тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш айни муддаодир. Барчамизга маълумки сунъий суғоришнинг асоси хисобланган сув омборлардаги паст хароратга эга сув оқимларидан экинларни суғориш, ўсимликлар вегетациясини кечиктирмоқда. Бу ўз навбатида хосилдорликни камайишига олиб келади. Сув омборлари, селҳоналар ва гидротехник иншоотларнинг қурилиши, грунт сувлари сатҳининг кўтарилиб кетишига сабаб бўлиб, бу нарса ўз навбатида тупроқ юзасини шўрланиши ва ботқоқланиши каби регионал муаммоларга сабаб бўлмоқда. Фарғона водийсида жойлашган айрим туманлари ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни мухофаза қилиш, муҳум давлат ахамиятига эга бўлган вазифа хисобланади. Акс ҳолда тупроқда захланиш, ботқоқланиш ва шўрланиш каби муаммоларнинг сони ортади. Фарғона вилоятининг Ғарбий қисмида “Қўқон” ва “Бекобод” шамолларига қарши ихота ўрмонлари ташкил қилиш, адир ва тоғ олди зоналарида агроценозларни ташкил қилиш керак. Бундай мақсадларнинг самараси учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар Акедемияси Хайвонот оламаи ва генафонди институти илмий ходимлари томонидан сувсизликка чидамли, чорва хайвонлари учун тўйимли озуқа манбаи хисобланган изен,терискен, буюрген,шувоқ каби ўсимликлардан кенг фойдаланишнинг замонавий методлари яратилиб келинмоқда. Худудларимизда мавжуд ер ости ва усти сувларидан самарали фойдаланишда суғориш технологисини мукаммаллаштириш зарур. Саноат ва қишлоқ хўжалигини юритишда замонавий технологиялар, фаннингилғорютуқларига асосланиш,мавжуд табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва табиатни мухофаза қилиш хар биримиз учун бугунги куннинг кечиктириб бўлмас вазифаларидан бўлиши керак. Табиатнинг мўжизакор инъомлари хисобланган ўсимлик ва хайвонот олами вакилларидан оқилона фойдаланиш, турлар сонини кўпайтириш, мухофаза қилиш масалалари Н.Баратов (1991), А.Тўхтаев (1998), А.Эргашев (2003), Қ.З.Зокиров (1955), Е.П.Коровин (1961-1969), Ғ.Ҳамидов (1990) ва бошқаларнинг тадқиқотларида атрофлича тахлил қилинган. Бу ресурслар умумхалқ бойлиги хисобланиб, улар инсоннинг ҳаёти ва меҳнат фаолиятида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Халқ фаровонлигини ошириш, иқтисодиётимизни барқарор ривожланишда табиат компонентлари хисобланган ушбу ресурслардан оқилона фойдаланиш алоҳида ахамият касб этади. Бу ресурслар, нафақат хозирги ва келажак авлодлар учун ҳам зарурлигини англаган ҳолда улардан тежамкорлик билан фойдаланиш, келгусида ўз-ўзини тиклаш жараёнларини илмий асосларга амал қилган ҳолда чора тадбирлар режасини ишлаб чиқиш керак. Тикланадиган ресурслар орасида ўсимликлар оламининг ахамияти ниҳоятда муҳим эканлигини бир қатор адабиётларда таъкидланади. М.М.Ариханова (1967), Қ.З.Зокиров (1955-1967), Е.П.Коровин (19611967) ва Ғ.Ҳамидовларнинг (1990) тадқиқотларида ўсимлик ресурсларидан фойдаланишда, қолаверса табиатни мухофаза қилишга оид экологик асосларни ишлаб чиқиш масалалари атрофлича тахлил қилинган. Мамлакатимиз тараққиётининг хозирги босқичига келиб, ўсимлик ва хайвонот оламига нисбатан антропоген омилнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Бу нарса нафақат бизнинг худудда балки бутун биосфера миқёсида сезилмоқда. Бутун сайёрамизфлорасининг10% и ва фаунанинг 15% и йўқолиб кетиш хавфи остида турибди. Доривор ўсимликларнинг тикланиши учун кетадиган вақт жараёнини хисобга олмасдан тартибсиз равишда териб олинмоқда. Тоғли ҳудудларда тарқалган кенг баргли бута ва дарахтлардан ташкил топган ёнғоқзорлар, арчазорлар, дўланазор ва наъматакзорларнинг майдонлари қисқариб бормоқда. Ушбу ҳудудларда тартибсиз равишда мол ва қўйларнинг ўтлатилиши ўсимликлар жамоаларини умумий ҳолатига салбий таъсир этмоқда. А.Нигматовнинг (2005) тадқиқотларида табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишнинг геоэкологик асослари тадқиқ қилинган. Манбада табиий ресурслардан фойдаланиш жараёни, антропоген омиллар таъсирига барқарорлиги масалалари ўрганилган. Табиий ресурслардан фойдаланишнинг меъёрий ва ҳуқуқий асослари Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маъруза”сида батафсил баён қилинган. Ушбу муҳим маълумотномада атмосфера, сув ресурслари, ер ресурслари, чиқиндилар, минерал-хом ашё ресурслари, биологик хилма-хиллик тўғрисида атрофлича маълумотлар келтирилган. Мазкур маълумотнома – дастурда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан одилона фойдаланишнинг давлат томонидан бошқарилиш тизими берилган. Табиат ва унирнг ресурслардан фойдаланишдаги қонунчилик, давлат экологик экспертизаси ва бошқа масалалар ҳам ушбу дастур маълумотномада белгиланган. Тадқиқотимизга доир батафсил маълумотлар ҳам ушбу муҳим манбада батафсил баён қилинган. Республика қўриқхоналарида кўплаб Қизил китобга кирган ўсимликлар ва ҳайвонлар тўғрисида маълумотлар келтирилади. Миллий маърузада Чотқол, Водил, Қўқон, Ҳисор, Зомин, Зарафшон, Қизилқум, Нурота, Сурхон ва Китоб қўриқхоналари келтирилади. Шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мавжуд халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам алоҳида таъкидланган. Бу масалалар бўйича Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир икки муҳим манбага қисқача тўхталиб ўтишимиз зарур. Г.М.Ҳомидова, М.З.Муродовлар (2008) томонидан Фарғона шаҳрида биринчи маротаба “Экологик аҳлоқ” номи билан жуда муҳим ва қимматли монография чоп этилган. Бизнинг фикримизча ушбу манба бевосита бизнинг тадқиқотларимизга яқин ҳисобланади.Ушбу илмий асар, нафақат бизнинг тадқиқотимизга ва балки кенг маънода барча экологик муаммоларга тегишли ва улар учун ҳам зарур. Китобнинг энг муҳим мазмун-моҳияти шундан иборатки, табиат ва унинг бойликларидан фойдаланиш ҳар бир фуқаро экологик аҳлоқ ва экологик маданиятга эга бўлиши муҳим деб алоҳида таъкидлаб ўтилган. Биз мамнуният билан муаллифларнинг қуйидаги олийжаноб фикрларини келтирмоқчимиз. ... “чин маърифат соҳиби бўлмай туриб, табиатга оқилона ва одилона ёндашиб бўлмайди, жамият тараққиётини хавф-хатарли оқимлардан, очкўз ўпқонлардан, алдамчи гирдобу гирдибодлардан омон-эсон ўтиб бўлмайди”. Ш.Отабоев, С.Мирвалиев ва Э.Турсуновларнинг (2009) “Экологияда маданият ва маънавият” номли муҳим китоби чоп этилган. Китобда табиат ва инсон орасидаги мураккаб ва амалий муносабатларни барқарорлаштириш, атроф-муҳит муаммоларини ижобий ҳал этиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан экинлиги таъкидланади. Унда баён қилинишича, фан ва тахника тараққиётининг атроф-муҳитга салбий таъсири, сайёрамиздаги жонзотлар ҳаётини мураккаблашиб бориши турли экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ушбу ва бошқа экологик муаммоларни ҳал қилишда экологик маданият ва маънавият муҳим рол ўйнайди.Юқорида айтиб ўтилган фикирларни инобатга олган ҳолда барқарор ривожланишга эришиш учун хозирда мавжуд табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ўсимлик ва хойвонот оламини қайта тиклаш муаммоларини ижобий ҳал қилиш йўлларини ва чора тадбирларини ишлаб чиқиш зарур. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling