Андижон ҳайвонот боғИ


ИҚЛИМНИНГ ГЛОБАЛ ЎЗГАРИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ


Download 1.14 Mb.
bet10/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ИҚЛИМНИНГ ГЛОБАЛ ЎЗГАРИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ


Г.Шамсидинова, А. Маликова
Навоий давлат педагогика институти
Ҳавонинг ифлосланиши, ичимлик сувининг ўта тақчиллиги, она заминнинг заҳарланиши, экиш ва ҳосил олиш мумкин бўлган унумдор ерлар, ер ости ва ер усти бойликлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар нодир турларининг камайиб бораётганлиги ҳамда атмосфера ҳароратининг сезиларли даражада ошиб,иқлим ўзгаришлари келиб чиқаётганлиги, Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудидаги экологик аҳвол ҳам ниҳоятда кескинлашиб, ижтимоий тус ола бошлаётганлигидан дарак беради.
Экологик муаммолар бутун инсониятга хавф соладиган, илмий асосланган муаммолар бўлиб, ташқи муҳитни асраш, бутун инсоният манфаатини кўзлаб, табиатдан оқилона фойдаланиш, уни қўриқлаш ҳамда табиий бойликларини кўпайтириш йўлида давлатлар ва халқлар амалга ошираётган тадбирларни илмий асосланган комплексини ўрганишга ёрдам беради.Табиат ана шунда инсоният учун моддий бойликларнинг асосий манбаи сифатида ўз аҳамиятини йуқотмайди. Экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари инсоният томонидан йўл қўйилган хатоликлар оқибатида вужудга келган экологик фожеаларни ўрганиб, таҳлил қилади ва олдини олиш чоратадбирларини изламокда.
Иқлим ўзгаришлари кейинги пайтларда барча минтақалардаги ҳаёт тарзини ташвишга солаётган муаммолардан бири бўлиб, мазкур масала юзасидан фандаги энг сўнгги маълумотлар қуйидагича:19072006 йилларда ернинг устки қисмида ўртача ҳароратнинг кўтарилиши +0,7 C, дунё океани ўртача сатҳининг кўтарилиши +0,17 м., шимолда қор қатламининг камайиши кейинги ўн йилликларда -2,7%ни ташкил этади.
Азот, углерод оксидлари ва углеводородлар – зарарли моддалар булиб, атмосферада кимёвий реакцияга киришиб парник газларини ҳосил қилади,уларнинг атмосфера ҳавосидаги миқдорининг ошиши иқлим ўзгаришларига олиб келади. Ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, газ транспорти ва чиқиндиларни сақлаш вақтида куйидаги парник газлари ҳосил бўлади:
СО2 – углерод 2 оксиди -ёқилғи ёниши ҳисобига;
СН4 – метан – чиқинди газ, транспорт воситалари ҳисобига; N2O – моддаси –кимё,қишлоқ хўжалиги ҳисобига; Хлорфтороуглеродлар- совитувчи агент.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1992 йилда қабул қилинган «Иқлим ўзгаришлари» тўғрисидаги конвенцияси ЮНЕП ва халқаро метеорология ташкилоти билан биргаликда ишлаб чиқилган булиб,мазкур конвенцияга инсон фаолияти туфайли аста- секинлик билан глобал ҳароратнинг кўтарилиши натижасида ҳавонинг глобал қизиб кетишига қарши кураш борасида бошланган ҳаракатлар асос бўлди. Рио-де Жанейрода имзоланган мазкур конвенцияни 1998 йилда 174 мамлакат ратификация қилди.Иқлим ўзгаришлари муаммолари бўйича БМТ қошида махсус ташкил этилган ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи ахборотлар бериб, мазкур гуруҳ 1988 йилда ташкил топган, 2500 нафар олимдан иборатдир, уларнинг фаолиятини ЮНЕП ва Бутунжаҳон метеорология ташкилоти мувофиқлаштириб туради.Экспертлар томонидан 1995 йилга келиб, «Инсон глобал иқлимга сезиларли таъсир кўрсатади» деган хулосага келинди.1997 йилда Киота шаҳрида ҳуқуқий мажбурий протокол имзоланиб,унга мувофиқ саноати ривожланган мамлакатлар 2008-2012 йиллар мобайнида ўзлари чиқараётган олти хилдаги газни 1990 йилдагидан ҳам 5,2 фоизга камайтиришлари режалаштирилган эди.
Ўзбекистон Республикаси БМТнинг ИЎ бўйича Конвенциянинг Киото Протоколини 1999 йил 20 августида ратификация қилган булиб, мазкур Протокол доирасида қуйидаги тадбирлар бажарилиши кўзда тутилган:
ИЎни ўрганиб бориш, мослашиш ва ИЎга қарши керакли таъсирий чораларни кўриш;
ПГ миқдорини камайтиришга қаратилган комплекс ишларни амалга ошириш;
Омма эътиборини ИЎ муаммосига жалб этиш ва бу борада керакли маълумотларни тарқатиш ҳамда таълим соҳасида ИЎ бўйича масалаларни ўқув Дастурларига киритиш;
ПГларини камайтиришга қаратилган, тоза ривожланиш механизми (ТРМ) доирасида лойиҳаларни таёрлаш ва уларни бажарилишини таъминлаш.
Бутунжаҳон метерология ташкилотининг асосий фаолияти мамлакатларга тегишли кузатув тизимлари ва телекоммуникация алоқалари ёрдамида 9 сунъий ер йўлдоши,10000 ер усти кузатув станциялари,7300 кемалардаги метерологик станциялар ва 700 турғун автоматик станциялар ёрдамида маълумотларни Бутунжаҳон об – ҳаво хизмати дастурига етказиб беради.Ҳар кунги об-ҳаво таҳлили ва прогнозларни тайёрлашда ҳамкорлик қиладиган 3 та бутунжаҳон,35 минтақавий ва 185та миллий метеорологик марказларга тезкор реле ҳамда метеорологик карталар орқали узатилади. Бутунжаҳон иқлим дастури иқлим ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб, иқтисодий ва ижтимоий режалаштиришни такомиллаштириш,илмий тадқиқотлар ёрдамида иқлим жараёнларини яхшироқ тушуниш,ҳукуматларни табиий ва инсон фаолияти туфайли юз берадиган иқлим ўзгаришлари ҳакида ўз вақтида огоҳлантиришдан иборатдир.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда «Давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг табиатни муҳофаза этишга таъаллуқли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари» ҳам ёритилгандир. Ушбу қонуннинг 8-моддасида атрофмуҳитни муҳофаза қилишда давлат бошқарувининг амалга оширилиши кўрсатилган бўлиб, табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан фойдаланиш соҳасида бир қатор ваколатларга эга.
Ҳозирги ишлаб чиқариш суръати тобора ошиб бораётган бир вақтда, жамиятнинг табиатга таъсири янада ошиб бормоқда. Кайта тикланмайдиган минерал хом ашёлар истеьмоли тахминан ўттиз йилда икки баробар ортса, қазиб олинадиган ёнилғи миқдори ҳар ўн беш йилда икки баробар ошади. Тикланадиган ресурслар истеъмоли даражаси уларнинг йиллик ўсиши чегарасига яқинлашмоқда. Ресурсларнинг айрим турлари бўйича истеъмол табиий тикланиш потенциалидан ошиб кетди. Масалан, бугунги кунда ўрмонлар ҳар дақиқада йигирма гектарга камайиб, тупроқ қатламининг йўқолиши ҳам ташвиш уйғотмоқда. Инсониятнинг бутун тарихи давомида ишдан чиққан тупроқ қатламининг умумий майдони 20 млн. кв. м.ни ташкил этиб, бу ҳозирда фойдаланиладиган ер майдонларидан каттадир.
Табиий бойликлардан фойдаланиш табиатни муҳофаза этиш фаолияти ва аҳолини экологик жиҳатдан тарбиялаш масаласига қатъий белгиланган тарзда илмий миқдорий ва сифатий ёндашув зарур. Келгусида табиатнинг қандай бўлиши кўп жиҳатдан одамларнинг фаолияти ҳамда унга нисбатан оқилона муносабатларига боғлиқдир. Келгусида дунё тамаддунининг қайси йўналишда ривожланишини унинг бугунги босқичлари белгилаб беради. Ҳозирги кунда БМТ, чуқур ўзгаришлар жараёнини бошидан кечираётган, мазкур ўзгаришларни амалга оширишни танқидий баҳолаб,янгиланиб бораётган дунёнинг кўплаб талабларига жавоб беришда ўзининг марказий ролини янада оширишга ҳаракат қилмоқда. Бош ассамблея қаршисида пухта ишлаб чиқилган ислоҳот режаларини қабул қилиш,мустаҳкам молиявий база яратиш мақсадида Хавфсизлик Кенгаши ва Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашларни ислоҳ қилиш муаммолари ўзининг ҳал этилишини кутмоқда.Халқаро ташкилотларнинг турли соҳадаги ҳамкорлик фаолияти барча мамлакатларни иқтисодий жиҳатдан бақувват, экологик жиҳатдан тоза, инсонларни соғлом,аҳоли турмуш даражасининг юксак бўлишига олиб келади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тинчлик ва хавфсизлик муаммолари билан шуғулланишдан ташқари, аҳолини тўлиқ иш билан таъминлаш, унинг турмуш даражасини кўтариш, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш масалаларини ҳал қилишга амалий ёрдам беради. БМТнинг Тараққиёт борасидаги сайи-ҳаракатлари дунёдаги миллионлаб кишиларнинг ҳаётига, фаровон турмуш кечиришларига катта таъсир кўрсатмоқда. БМТ ўз фаолиятида, дунёда мустаҳкам тинчлик ва хавфсизликка фақатгина инсонларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаровонлиги туфайлигина эришиш мумкинлигига ишонч нуқтаи назарига амал қилади.
Табиатни муҳофаза қилиш, бутун инсоният манфаатларини кўзлаб, табиатдан оқилона фойдаланиш, уни сақлаш, қўриқлаш ва табиий бойликларини кўпайтириш йўлида давлатлар ва халқларнинг илмий жиҳатдан асосланган ҳаракатлар мажмуини амалга оширишдан иборатдир. Бугунги кунда табиатдаги келиб чиқаётган экологик муаммолар,иқлим ўзгаришлари ҳеч кимга сир бўлмай, мазкур инқирозларнинг олдини олиш шу масканда яшаётган ҳар бир виждонли кишининг бурчи ҳисобланиб, табиатни муҳофаза қилиш, ер юзидаги бутун инсониятни бахт-саодати, келажакда яшайдиган авлод тақдири учун ғамхўрлик қилишдир.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling