Андижон ҳайвонот боғИ
ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИР. Бахромов Андижон қишлоқ хўжалиги институти Ҳозирги экологик таълим соҳасида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар “Қадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида олиб борилмоқда. Ҳар томонлама етук қадрлар тайёрлаш энг муҳим ва масъулиятли вазифадир. Айниқса, экологик таълим бераётган олий ўқув юртида педагоглар, профессор ўқитувчилар зиммасига масъулиятли вазифалар юклайди, бу эса ўқитувчи касбининг масъулиятлилиги ва шарафлилигини кўрсатиш билан бирга унинг жамият тараққиёти олдидаги масъулиятини янада теранроқ хис этишга олиб келади. Экологик таълим беришда тизимли, технологик ёндашув кенг қўлланилмоқда, бу эса кафолатланган натижаларни бериши характерлидир. Шунинг учун ҳам педагог ўқитувчи экологик жараённинг моҳияти, мақсади, вазифаларни яхши билиши, уни анъанавий ўқитиш тизимидан фарқлаб, фанда мотивацияни ҳосил қилган холда ўқувчиларга индивидуал ёндашувни ташкил этиш керак. Натижада экологик таълим соҳасида иш олиб борган мутахассислардан янги педагогик технологияларнинг экологик тарбия беришда замонавий ўқитиш методикаси тажрибаларидан яхши хабардор бўлишини, жараёнида эса янги ғояларни топиб дарс ўтишга ундайди. Экологик таълимда юқори сифатларга эришишда ва малакали педагоглар тайёрлашда ўқитувчи тажрибаси, билим даражаси, касбий маҳорати муҳим омиллардан биридир. Экологик таълимда кадрлар тайёрлашда икки муҳим жиҳатга эътибор қаратилмоқ керак. 1. Келажакда бўлғуси мутахассисларнинг касбий тайёргарлигига 2. Унинг педагогик нуқтаи назардан тайёргарлигига Ватанимизда қабул қилинган муҳим ҳужжатлар “Қадрлар тайёрлаш миллий дастури”, таълим тўғрисидаги қонунларда ҳам хозирги даврда экологик таълим ўқитишда илғор педагогик технологиялардан ва интерфаол методлардан фойдаланиш зарурлиги кўрсатилган. Экологик таълимни ўқитишдан кўзланган мақсад ўқувчиларга билим, малака, кўникмалар беришгина эмас, балки ўқувчиларда мавзуга нисбатан қизиқиш - мотивация ҳосил қилиш уларда ички имкониятлардан фойдаланиш қобилиятларини ўстиришдан иборат. Шундагина замонавий талабларга жавоб бера оладиган етук мутахассисни, билимли, тажрибали ва малакали ўқитувчиларни тайёрлаш мумкин. Экологик таълимни берувчи қадрлар тайёрлашга масъул ўқитувчи тажрибали, замонавий ўқитиш технологиялардан хабардор, техник воситалардан, ўз ўрнида дарс мақсади ва мазмунига қараб самарали фойдаланадиган мутахассис бўлмоғи талаб этилади. Экологик таълимда янги ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш учун ички муҳим омилларга эътибор қаратилиши лозим. Экологик таълим берувчи ва таълим олувчининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти: Экологик таълим бериш жараёнида ўқув материаллардан кўргазмали тарзда маълум кетма – кетликда фойдаланиш. Экологик таълимни амалга оширишда ўрганилаётган мотивацияни ошириш, мантиқий фикрлашга ва ўз фикрини ифода этишга ўргатиш ўқитишнинг долзарб мақсадларидан биридир. Экологик таълимни ўқитишда талабани ёки мактаб ўқувчиси бўлишидан қатъий назар ўқитувчи ўз маҳоратидан келиб чиққан ҳолда янги ўқитиш усулларни топиб кучли билим бермоғи лозим. Қуйидаги усуллар экологик таълим жараёнида самарали бўлиши мумкин. Презентация – ўқув материалларнинг дарс жараёнига киритиш босқичи. Ўрганилаётган экологик таълим материалларини машқ қилиш. Экологик таълим нуқтаи назардан вазифалар асосида таълим олувчида кўникмалар ҳосил қилиш. Биринчи босқичда ўқув материали маъруза, ҳикоя, турли кўргазмали кўринишда намойиш қилиш, тушунтириш орқали ўқув жараёнига киритиш зарур. Бу босқичда техник воситалардан ва бошқа кўргазмалардан экологик материал ўқув мақсадига мос равишда фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу босқичнинг асосий мақсади ўрганилаётган экологик материални тушуниб олиш ва маълум тушунчаларга эга бўлиш бу ерда “Braem stavning” (мияга хужум) усулидан фойдаланиш зарур. У презентация босқичида ўқувчиларнинг билим олишлари пассив яъни (тинглаш ва тушуниб олиш) шаклига эмас, балки фаол равишда кечишини таъминлаш технологик ёндашувда жуда катта рол ўйнайди.. Ўқув материалга нисбатан мотивация ҳосил қилиш, кўргазмалилик асосида мавзуни қисқа, лўнда қилиб тушунтира олиш талаб этилади. Ўқувчиларда экологик материалларнинг тушуниб олиш жараёнида унга нисбатан ўз фикрини ифодалаш ҳам ушбу экологик материални чуқур ўзлаштиришни кафолатлайди. Иккинчи босқичда асосий эътибор экологик таълим материалини нутқ фаолияти турли (гапириш, тинглаш, тушунтириш, ўқитиш, ёзиш) машқ қилиш , кузатиш каби жараёнлар ташкил этиши мумкин. Берилган топшириқ ҳамда машқларни бажариш жараёнида кўргазмалилик, экологик материаллардан фойдаланиш ўқувчиларда шу мавзуга нисбатан қизиқиш, истак, хоҳиш яъни мотивацияси ўстириши ёрдам беради. Амалий лаборатория машқ бажариш жараёнида дифферционал ва индивидуал ёндашув, таъим олувчи шахс (ўқувчи талаба) шахсий хусусиятига қобилиятини ҳисобга олиш ва шунга кўра машқ турларнинг осонлаштириш ёки мураккаблаштириш зарур. Агар таълим олувчининг билиш даражаси паст бўлиб машқларнинг бажариш унинг учун қийинчилик туғдирса, у ҳолда ўқувчи талабада унга нисбатан қизиқиш ва ўз кучига ишонч йўқолади. Шунинг учун ҳам фикримизча индивидуал ёндашув энг мақбул таълим усули ҳисобланади. Учинчи босқичда ўрганилаётган экологик материални экологик вазифаларда қўллаш орқали экологик кўникмалар ҳосил қилиш босқичи ўқувчилардан экологик фаолликни талаб этади. Ўқитувчи олдиндан тайёрлаб қўйилган, экологик вазиятларга асосланган тапшириқларни беради, ўқувчилар эса ўрганилаётган экологик материалларни экологик вазиятларга мос равишда қўллаш орқали амалий, баҳс, гуруҳ–гуруҳ, жуфт–жуфт бўлиб ишлаш каби экологик таълим шакллари тарзида ва муаммоли вазифаларни “давра столи” техникаси каби усуллардан фойдаланиш таълим олишга етказиш мумкин. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини оширишга қўйилган белгига алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ. Экологик таълимни лойихалаштиришда ўқув мақсади ўқувчилар индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган холда 4 ёки 5 кишилик гуруҳларга тақсимланади. Ўқитувчи ҳар бир кичик гуруҳда уларни тинглаши, бошқариши ва назорат қилиши керак. Дарс компонентларини дарсдан олдин ҳар бир элементнинг пухта ўйлаб режалаштириш, ўқувчи томонидан ўзлаштириш усули, воситаси, машқ тизими, кетма – кетлиги, эришилган натижани кўра билиш, белгилашни талаб этиш керак. Руҳий жихатдан бир – бирига яқин бўлган таълим олувчининг сони жиҳатидан тенг бўлган кичик гуруҳлар шакллантириши муҳим. Гуруҳларда ҳал этиш учун топширилган вазифалар мохиятидан келиб чиққан мақсадларни аниқлаб олиш. Гуруҳлар томонидан ғояларни ишлаб чиқишни шакллантириш. Топшириқлар ечиш юзасидан танқидий мулоҳазалар юритиш, улар асосида хулосалар чиқариш. Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, юқорида тўхталиб ўтилган экологик таълим бериш технологиялари таълим олишда экологик билим, кўникмани самарали шаклланишига хизмат қилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling