Андижон ҳайвонот боғИ
ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ДАВР ТАЛАБИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ДАВР ТАЛАБИЭшонқулов Отабек Дониёрович Ўзбекистон миллий университети Дунёда глобал, молиявий ва иқтисодий инқироз давом этаётган бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий соҳаларни, жумладан таълим тизимини ривожлантиришга катта маблағ йўналтирилаётгани, қолаверса, ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол инсонлар этиб тарбиялашга катта эътибор қаратилаётгани жаҳон жамоатчилиги томонидан кенг эътироф этилмоқда. Бугунги кунда табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг тобора жиддий тус олаётгани ва бунинг оқибатида табиат мувозанатининг сезиларли даражада бузилгани ҳеч кимга сир эмас. Инсон табиий муҳитга таъсир этар экан, унинг ўзи ҳам “акс таъсир”га дуч келмоқда. Бинобарин, табиатдаги мувозанатнинг бузилиши инсоннинг табиат қонунларига етарлича эътибор бермаслиги, баъзи ҳолларда эса ушбу сезилмаган қонунларга панжа орасидан қараши натижасида содир бўлмоқда. Табиатда рўй бераётган кўнгилсиз ҳодисаларни бартараф этиш, рўй бериши мумкин бўлган бундай вазиятларнинг олдини олиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Инсоннинг табиатга нотўғри таъсир кўрсатиши натижасида юзага келадиган салбий ҳолатларнинг тўғри идрок этиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олишда экологик таълим-тарбиянинг ўрни ниҳоятда каттадир. Кишиларнинг экологик онги ва маданияти табиат муҳофазасини мунтазам амалга оширишдаги асосий ижрочи омил ҳисобланади, унинг ҳар доим юқори савияда бўлишига, мунтазам равишда такомиллаштирилиб боришига эришиш зарур. Боланинг ёшлигидан табиат ва ундаги ҳодисаларга нисбатан муносабатини тўғри шакллантириб боришга катта эътибор қаратишимиз лозим. Айтайлик, фарзандимизга тоза сув ва ифлосланган сувнинг бир-биридан фарқини, сувнинг нима учун ифлосланишини ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали тушунтириб беришимиз фойдадан холи бўлмайди. Уларга ёшлигидан сув беҳудага оқиб турган кран жўмрагини бекитишни унутмаслигини, гул ва дарахт новдаларини синдирмасликни, чиқиндини фақат белгиланган жойларга ташлашни ўргатиш уларда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат хислатларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Олий ўқув юртларида экология ва табиат муҳофазаси курсини ўқитишга алоҳида аҳамият бериш ҳозирги даврнинг долзарб масаласидир. Табиат билан жамият ўртасидаги муносабатлар тобора мураккаблашиб бораётган ҳозирги даврда мазкур масала моҳиятини чуқур англайдиган ва уларнинг ижобий ечимини топа оладиган мутахассисларни тайёрлаш давр талабидир. Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида экологик таълим-тарбияга эътибор бугунги кун талаблари даражасидан бир оз орқада қолиб, экологияни ўқитиш бошқа табиий-ижтимоий фанларга интеграциялашган ҳолда амалга оширилмоқда. Бизнигча, бу кутилган самарани бериши қийин. Экологияни мустақил фан сифатида ўқитиш мақсадга мувофиқ. Умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчиларида экологик билим ва тайёргарликнинг талаб даражасида эмаслиги, узлуксиз таълим тизимида мукаммал экологик базанинг мавжуд эмаслиги, экология бўйича ўқув-лабораториялари ва жиҳозларининг етишмаслиги, малакали эколог кадрларнинг камлиги ечимини кутаётган масалалардан ҳисобланади. Таълим муассасаларида экологик билимларни тарғибот ва ташвиқот қилишни кучайтириш мақсадида уларда “Экологик марказ”, “Экология клуби” кабиларни ташкил этиш ижобий самаралар беради. Маҳаллалар ҳам экологик таълим-тарбиянинг ўзига хос ўчоқларидан бири ҳисобланади. Азалий қадриятларимиздан ҳисобланган умумхалқ ҳашарларини ўтказиш ва унга кўпроқ ёшларни жалб этиш уларнинг табиатга нисбатан тўғри муносабатини шакллантиришга ёрдам бериши шубҳасиз. Бинобарин, отабоболаримиздан бизга мерос ҳисобланмиш она табиатни софлигича келгуси авлодларимизга етказиш ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling