Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги
ёши улуғ ахоли популяциясида эпидемиологик кўрсаткичларини ривожланишининг
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Зохиджон автореферат оригинал
ёши улуғ ахоли популяциясида эпидемиологик кўрсаткичларини ривожланишининг
асосий тенденциялари (проспектив кузатув натижалари)» деб номланган учинчи бобида Фарғона водийсида глаукома сохасида кенг кўламли эпидемиологик тадқиқотлар натижалари баён этилган. Охирги 27 йил давомида Фарғона водийсида глаукома сохасида кенг кўламли ва батафсил эпидемиологик тадқиқотлар ўтказилмаган. Глаукома бўйича эпидемиологик вазият хақидаги тасаввур минтақадаги офтальмологларнинг хисоботларига асосланиб келинган ва келинмоқда. Бундай маълумотлар, маълумки, тарқоқ ва хар доим хам объектив эмас. Чин холат хақида тасаввур ҳосил қилиш учун эпидемиологик тадқиқотлар даркор. Ўзбекистоннинг Фарғона водийси шароитида хозирги вақтда офтальмологик ёрдам кўрсатувчи ягона юқори технологик ташкилот бўлиб Андижон давлат тиббиёт институтининг клиникаси хисобланади. Оғир ва мураккаб «глаукома» ташхиси билан беморларнинг аксарияти мазкур даволаш маскани орқали ўтишади. Бу Фарғона водийсидаги глаукома бўйича эпидемиологик вазиятнинг кесма қисми сифатида клиник шифохонанинг маълумотларидан проспектив эпидемиологик тадқиқотимизнинг объекти сифатида фойдаланиш имконини берди. Тадқиқотимизнинг бир йўналишини мақсади Фарғона водийси ахолиси ўртасида глаукома билан касалланишнинг узоқ муддатли ўзгаришларини ўрганиш ва тахлил қилиш, эпидемиологик вазият ривожланишининг асосий тенденцияларини аниқлаш, диагностика ва даволаш технологияларини такомиллаштириш таъсирини башоратлашдан иборат бўлди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Андижон тиббиёт институти клиникасида 2015 – 2018 йиллар давомида глаукома ташхиси билан мурожаат қилган 266 нафар беморнинг проспектив эпидемиологик мониторинги ва тахлили ўтказилиб қуйидаги хатар омиллари хисобга олинди: глаукоманинг шакли, глаукомани босқичлари, бемор ахолининг ёши ва яшаш жойи, маълумоти. Текширилган 60 -74 ёшли ахолида глаукома хуружи – 9,9 % ва 75 – 89 ёшлиларда – 10,3 %дан частоталарда аниқланади, ≥90 ёшдан ошганларда – кузатилмади (0,0 %). 60 – 74 ёшда бўлган эркак ва аёллар популяциясида глаукомани хуружли кечиши - 7,1 ва 12,4 % даражалар билан қайд қилинади [RR=2,2; ИИ=(1,47 – 3,22); Хи 2 =21,47; Р˂0,05]. 17 75 – 89 ёшли эркаклар ва аёлларда мувофиқ бўлиб глаукома хуружини тарқалиши частотаси – 7,1 ва 11,7 % даражаларда тасисланади [RR=1,1; ИИ=(0,59 – 2,06); Хи 2 =0,11; Р=0,74]. Келгуси тахлилларимиз терминал глаукомани 4 – йиллик мониторингда ёшга боғлиқ холда эпидемиологик тавсифлари, геронтологик ва гериатрик хамда геронт хос жихатларини аниқлашга бағишланган. Олинган натижалар 1- жадвалда баён қилинган. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling