Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги
Тадқиқотнинг амалий натижалари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Зохиджон автореферат оригинал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги.
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Амалиётга кенг кириб келаётган “Оилавий шифокор” марказлари ва тиббий бригадалар даражасида офтальмоскринингни такомиллаштирилган инновацион дастурини тадбиқ этилиши геронтоглаукомани ва унинг хатар омилларини чин тарқалиш частоталарини хамда 10 глаукома билан боғлиқ коморбид касалликларни эрта аниқлашга ва бартарафлашга имкон бериши аниқланган; Геронтоглаукомани скрининги ва профилактикаси дастурини жорий қилиниши даволаш сифати ва самарасини оширган, ятроген таъсиридан холи бўлмаган мураккаб даволаш усулларига заруриятни кескин камайтирган; Скринингли дастур ва алгоритмни жорий қилиниши глаукомани ва у билан боғлиқ коморбид касалликларни олдини олиш ва барвақт аниқлашда аҳолининг “иштироки- фаоллиги”ни оширган; Геронтоглаукоманинг профилактикасини янги скринингли дастури ва алгоритмини жорий этилиши, амалий фаолиятда қўлланиши ушбу касаллик назоратини таъминлаб бериш учун кўпинча шароитлар яратган, диспансеризация самарасини оширган ва глаукома билан боғлиқ талофатларни камайтирган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. тадқиқотда қўлланилган ёндашув ва текширув усуллари, назарий маълумотларнинг олинган натижалар билан тўғрилиги, беморлар сонининг етарли эканлиги, статистик текшириш усуллари ёрдамида ишлов берилганлиги, инструментал ва статистик тадқиқот усуллар асосида ёши улуғ ва геронт аҳоли популяциясида глаукомани тарқалиши, кечиши ва профилактикасида хос хусусиятлари атрофлича текширилганлиги ва олинган натижаларнинг тадқиқот натижаларининг халқаро ҳамда маҳаллий маълумотлар билан таққосланганлиги, чиқарилган хулоса ҳамда олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти олинган натижалар ва қилинган тавсияларнинг назарий аҳамиятга эга эканлиги ва геронтоглаукоманинг худудий хатар омиллари, геронт беморларнинг соғлигига бўлган муносабати, асосий хатар омилларини мониторинг қилиш бўйича мавжуд назарий билимларни кенгайтиришга кўшган хиссаси ва кўпомилли ёндашувга асосланган скрининг-профилактика чора-тадбирларни самарадорлиги билан изохланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти геронтоглаукоманинг барча туррларини хисобга олган холда, ушбу касалликнинг тарқалиши ва авжланишининг эпидемиологик жиҳатлари аниқланганлиги ва глаукомани геронт аҳолида назорат қилиш учун дастур ва алгоритм ишлаб чиқилганлиги хамда ушбу хасталик ва унинг тизимли, маҳаллий омилларининг мультифакторининг олдини олиш имкони яратилганлиги билан изоҳланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling