Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/51
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1340508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Зохиджон автореферат оригинал

Тадқиқотнинг объекти сифатида 2015 – 2018 йилларда Андижон давлат тиббиёт 
институти кўз касалликлари клиникаси назоратида бўлган глаукома билан хасталанган 553 
нафар беморлар ва Фарғона водийси учта вилоятининг 90 ёшдан ошган 176 нафар 
репрезентатив аҳолиси олинди.
Тадқиқотнинг предмети сифатида геронт аҳоли популяциясида глаукома билан 
касалланган беморлар касаллик тарихлари, тиббий ҳужжатлар маълумотлари,
офтальмологик текшириш натижалари хамда беморларни даволаш учун ишлаб чиқилган 
даволаш схемаси тахлили олинган. 



Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда эпидемиологик, умумклиник, функционал-
инструментал ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ёши улуғ аҳоли попуяциясида глаукоманинг замонавий эпидемиологик хусусиятлари 
аниқланди ва унга асосланиб самарали янги профилактик дастур ишлаб чиқилган;
илк бор геронт аҳоли популяциясида глаукомани чин тарқалиш даражалари 
аниқланган, баҳоланган ва специфик худудга мос профилактикаси учун зарур таянч негизлар 
аниқланган;
ёши улуғ ва геронт аҳоли популяциясида глаукомани клиник- эпидемиологик 
кўрсаткичлари ўзгаришларининг 5 йиллик динамикаси ўрганилди хамда водий учун хос янги 
жихатлари аниқланган ва исботланган
илк бор юқумли бўлмаган сурункали касалликлар (ЮБСК) пандемияси глаукомани 
шаклланиши ва клиник кечишига таъсир қилиши аниқланган ва исботланган; 
илк бор ёши улуғ аҳоли популяциясида глаукомани ижтимоий, этник, эпидемиологик, 
тизимли ва махаллий (локал) хатар омилларини тарқалиши аниқланган ва исботли 
тасдиқланган; 
геронт аҳоли популяциясида глаукоманинг эндоген ва экзоген хатар омиллари, худудий 
жихатлари аниқланган ва исботланган; 
геронт аҳоли популяциясида хатар омилларга боғлиқ ҳолда глаукомани келиб чиқиши 
ва авж олиши хавфи аниқланган ва тасдиқланган; 
илк бор глаукомани геронт аҳоли популяциясида клиник кечишининг превентив 
фаолият учун муҳим замонавий хусусиятлари аниқланган ва исботлаб берилган; 
илк бор коморбид фоннинг глаукома тарқалиши, келиб чиқиши ва кечишига 
кучли 
патоген омил сифатида
таъсири геронт аҳоли популяциясида аниқланган ва баҳоланган;
илк бор эпидемиологик тадқиқотлар билан глаукоманинг геронт аҳоли популяциясида 
муқобил скрининги, профилактикаси ва мониторинги тизими ишлаб чиқилган хамда 
такомиллаштирилган;
илк бор ёши улуғ ва геронт аҳоли популяциясида глаукомани эрта аниқлаш, 
авжланишини хамда асоратланишини бартарафлаш имконияти берилган янги скрининг 
дастури ва алгоритми ишлаб чиқилган. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling