Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёши улуғ ва геронт аҳоли
популяциясида глаукомани тарқалиши, кечиши ва профилактикасида хос хусусиятлари эрта
ташхислашнинг илғор инновацион технологияларини ва самарали профилактика тизимини
ишлаб чиқиш орқали глаукомани даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий
натижалар асосида:
Геронтологик ёшдаги аҳоли популяциясида глакомани эпидемиологияси ва
профилактикасининг худудий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида
«Геронтологик ёшдаги аҳоли популяциясида глакомани эпидемиологияси ва
профилактикасининг худудий хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган
(Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 8н –р /990 сон маълумотномаси).
Мазкур услубий тавсиянома Геронтологик ёшдаги аҳоли популяциясида глакомани
эпидемиологияси ва профилактикасининг худудий хусусиятлари ва у билан боғлиқ клиник
ҳолатлар ривожланишини олдини олиш бўйича профилактик ёндашувлар сифатини
оширишга хизмат қилган;
геронтологик ёшдаги аҳоли популяциясида глакомани эпидемиологияси ва
профилактикасининг худудий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни
сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилояти кўз касалликлари шифохонаси
амалиётларига жорий қилинган. Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси амалиётига
жорий қилинган. Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига амалиётига жорий
қилинган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига
амалиётига жорий қилинган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон
филиалига амалиётига жорий қилинган. Тадқиқот натижалари Геронтологик ёшдаги аҳоли
популяциясида глакомани эпидемиологияси ва профилактикасининг худудий хусусиятлари
шаклланишини олдини олишнинг устувор йўналишларини белгилашга ва беморларнинг ҳаёт
сифатини яхшилашга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари натижалари
6 та, жумладан 2 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан
ўтказилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |