Farmakologiya,klinik farmakologiya
va tibbiyot texnologiyalari kafedrasi
katta o‘qituvchisi: F. F. Zagrutdinov
ИЛОВА
ЎЗКЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
Б У Й Р У Ғ И
29 декабрь 2002 йил №582 Тошкент шаҳри
“Дорихона муассасаларида суюқ дори турларини тайѐрлаш бўйича қўлланма”ни асдиқлаш тўгрисида.
Дорихона муассасаларида тайѐрланадиган qуюқ дори турларини тайѐрлаш ишларини такомиллаштириш, уларнинг сифатини амалдаги меъѐрий хужжатлар талаблари даражасига етказиш мақсадида
БУЮРАМАН:
―Дорихона муассасаларида суюқ дори турларини тайѐрлаш бўйича қўлланма‖ тасдиқлансин.
Мазкур буйруқ 2003 йил 1 январдан кучга киритилсин.
Ушбу буйруқ кучга кириши муносабати билан собиқ Иттифоқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1990 йил 11 ноябрдаги 435-сонли «Дорихоналарда суюқ дори формаларини тайѐрлаш инструкциясини тасдиқлаш тўғрисида‖ги буйруғи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигинг Даволаш-профилактика ѐрдами Бош ббошқармасига (Ф.О. Илхомов) ва Республика «Дори-Дармон» Давлат акционерлик уюшмасига (У.С. Салихбаева):
ушбу буйруқни барча тиббиѐт ва дорихона муассаларига етказиш вазифаси топширилсин.
Мазкур буйруқ ижроси устидан назоратни вазирнинг биринчи муовини Д.А.Асадов ва вазир муовини М.С.Ходжибековлар зиммасига юклатилсин.
Вазир Ф.Г. Назиров
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2002 йил 29 декабрдаги 582 сонли буйруғи билан тасдяқланган.
Дорихона муассасаларида суюқ дори турларини
тайѐрлаш бўйича қўлланма
Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси «Дори воситаларн ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилди. У ичишга ва сиртқи ишлатишга мўлжалланган суюқ дори турларини тайѐрлашнинг асосий услуби ва қоидаларини ўз ичига олади хамда дорихона муссасаларида кўрсатма сифатида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |