Kalii iodide 4,0
Adonisidi
Tincturae Menthae ana 5 ml
Sirupi simplicis
Tincturae Valerianae ana 10 ml
Aquae Menthae 200 ml
Мазкур рецептда ялпизли сувни ҳажми кўрсатилмаган, микстуранинг умумий миқдори эса кўрсатилган. Бу ҳолда ялпизли сувни ҳажмини микстуранинг умумий ҳажмидан (200 мл) барча суюқ дори воситаларининг хажмини (30 мл) ҳамда глюкоза ва калий йодиднинг сув ошиши коэффициентларини (8.6) айириб аниқланади. Яъни, ялпизли сувни ҳажми 161,4 мл ни (200-5-5-10-10-8,6) ташкил этади.
2.10. Рецептда кўрсатилган ҳар хил концентрациядаги этил спирти ҳажми қандай ѐзилган бўлса, худди шундай олннади.
Ҳажм ошиш коэффициенти бу ҳолда эътиборга олинмайди.
Рецептда спиртнинг концентрацияси кўрсатилмаса, 90% этил спирти олинади,
Мисол: Rp: Menthool 1,0
Novocalni
Anaesthesini 2,5
Spiritus aethylisi 50 ml
Идишга 3,0 г новокаин. 2,5 г анестезин ва 1,0 г ментол солинади ва устига 50 мл 90 % этил спирти қуйилади. Бунда ментол, анестезин ва новокаиннинг ҲОКи сабабли микстуранинг умумий ҳажми 55,6 млни ташкил этади, бу эса йўл қўйиш мумкин бўлган хатолик даражаси регламентдан ошиқ, шу сабабли эритмани таҳлили ўтказилганда эътиборга олиниши лозим.
Мисол: Rp: Solutionis Novocaini spirituosae 6% - 50 ml
Menthooli 1,5
Anaesthesini 2,5
Рецептда этил спиртининг ҳажми кўрсатилмаган бўлиб, новокаиннинг 6% спиртли эритмасининг ҳажми кўрсатилган (3,0 г модда 50 мл спиртда эритилган).
Ушбу новокаиннинг спиртли эритмасини тайѐрлаш учун новокаиннинг ҲОКни ҳисобга олиб 47,6 мл 90% этил спиртини олиш керак (50 - 3x0,81= 47,6). Сўнг эритмада 1,5 г ментол ва 2,5 г анестезин эритилади ва бунда микстуранинг умумий ҳажми 53,2 млни ташкил этади (ментол ва анестезиннинг ҲОКи (1x1,1+2,5 х 0,85) = 3,2 мл). Ушбу мисолда ҳам йўл қўйиш мумкин бўлган хатолик даражаси регламентдан ошиқ бўлганлиги сабабли таҳлил ўтказилганда эътиборга олиниши лозим. Мисол: Rp: Menthooli 1,5
Do'stlaringiz bilan baham: |