Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига


Download 415 Kb.
bet12/27
Sana29.12.2022
Hajmi415 Kb.
#1071706
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Физика хам астрономия тарийхы материаллары

Гиесиддин Жамшид Коший

Улуғбек саройининг иккинчи буюк алломаси Ғиёсиддин Жамшид Ибн Маъсуд Ибн Махмуд ал-Коший бўлиб, у Кошон (Эрон) да туғилган. Бу ўлка Темур томонидан 1387 йилда забт этилган эди. Ғиёсиддин Жамшид Самарқандга Кошондан ташриф буюрган. Кошонда яхши таълим олиб, Ироқнинг кўп шаҳарларини кезган ва Самарқандга келгунга қадар риёзиёт ва астраномиядан етарлича маълумотга эришгани, унинг бу соҳалар бўйича ёзган асарларидан маълум бўлади. 1408, 1409 ва 1410 йилларда рўй берган Ой тутилишларини кузатиб, уларнинг тафсилотларини олимнинг Шоҳруҳ (Улуғбекнинг отаси) га бағишлаб 1414 йилда битган «Зижи Хаконий» дар такмил «Зижи Элхоний» асарида келтирилган. Шундан шарқшунос академик Бартольд, Коший Хиротда Шоҳруҳнинг саройида ҳам ишлаган бўлса керак, деб тахмин қилади. Мазкур Ой тутилишининг ҳақиқатдан рўй берганлиги немис астраноми Т.Опполцернинг «Тутилишлар канони» (1887 йили чоп этилган) китоби тасдиқлайди.


Қозизода Румий расадхонанинг иккинчи раҳбури Жамшид Кошийга жуда юқори баҳо бериб шундай дейди: "Менинг фахрли укам, давримизнинг нодири ... ал-Коший номи билан донғи кетган Ғиёсиддин Жамшид ибн Маъсуд ҳандаса ва алжабрнинг баъзи теоремаларига таянган ҳолда синус 1 даражанинг қийматини аниқ ҳисоблаш усулини ихтиро қилди". Бу масалан ҳал қилиш учун илгари кўп олимлар киришганлар, бироқ удда қилолмаганлар. "Зижи Кўрагоний"нинг сўзбошисида Кошийга шундай таъриф берилган: "Ғиёсиддин олимлар дунёсининг фахри, у фан асосларини такомиллаштирди, мураккаб масалаларни ҳал қилди, бу жаноб оламни акс қилган ойнаи жаҳон эди".
Кошийнинг Самарқанд расадхонасида утказган астрономик кузатишлари, «Зижи Курагоний»дан жой олган жадваллар, кузатиш натижаларида акс қилгандан ташқари, астрономия ва математикадан эълон қилган 19 та рисоласининг мазмунидан ҳам ўрин олган. Бу асарларининг рўйхати Г.П.Матвиевская ва Б.А.Розенфельдларнинг «Математики и астрономы мусульманского средневековья» (М., «Наука», 1983) китобида келтирган. Бу асарлар ичида «Арифметикага калит», «Бир градус синусининг аниқлаш ҳақида рисола», Шоҳрухга бағишланган «Хақон зижи», «Элхон зижи»нинг такомиллашганидир», «Коший зижи», «Астрономия ҳақида рисола», «Астраномия фанининг қисқача баёни» рисолалари унинг номини жаҳонга танитди.
Гиёсиддин Кошийнинг вафот этган йили аниқ эмас. Шарқшунос Х.Зутер (1848-1922) ўзининг «Арабские математики и астрономы и их турды» мақоласида Кошийнинг ўлими ҳижрий йил ҳисобида 840 йиллар атрофида (яьни тахминан, 1434 йилда) руй берган деб тахмин қилади.
Шарқшунос Б.Розенфеьд Коший 1429 йилда вафот қилган деб ёзади. Астроном Г.Жалолов эса немис олими шарқшунос Броккельман фикрига қўшиб, Коший 1440 йилларнинг бошида оламда ўтган, деб маълум қилади.

Download 415 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling