Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига
-маърузани такомиллаштириш учун саволлар
Download 415 Kb.
|
Физика хам астрономия тарийхы материаллары
- Bu sahifa navigatsiya:
- Замонавий физиканинг юзага келиш тарихи. Режа
- 12-маърузани такомиллаштириш учун саволлар.
11-маърузани такомиллаштириш учун саволлар.
1. Ёругликнинг тўлқинсимон тарқалиши ёки уни квант тарқалиши биргаликда қайси қайси фан юзага келди? 12- маъруза. Замонавий физиканинг юзага келиш тарихи. Режа: 1. Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси тарихи. 2. Қаттиқ жисмлар физикаси. 3. Оптика ва квант электродинамикаси. 4. Паст температуралар физикасининг очилиш тарихи. Адабиётлар: 1. П.С.Кудрявцев «Курс истори физики» 401-440 бетлар. 2. А.Г.Глазунов ва бошқалар «Ўрта мактабда физика ўқитиш методикаси» 209-289 бетлар. Атом ва унинг ядроси тўғрисидаги тушунчалар антик даврда маълум бўлсада атом, атом ядроси ва элементар зарра уларнинг ҳусусиятларини ўрганиш ва атом энергетикасидан фойдаланиш техника ва технологиялар ривожланган ХХ асрнинг бошларидан бошланди. Атомнинг Резерфорд – Бор модели, Резерфорднинг атомни ядро модели билан Борнинг квант постулатларининг қўшилмасидан иборат. Классик физика нуқтаи назаридан бундай қўшиш ғайритабиий. Классик механика тезликни (демак, кинетик энергияни) ва координатани (яъни потенциал энергияни) ҳеч қандай сакраб ўзгаришига йўл қўйилмайди. Электрон орбиталарга асосланган Бор постулатларига кўра, атом ядроси майдонидаги электрон фақат танланган орбиталар бўйича ҳаракат қилиш ва бир орбитадан иккинчисига сакраб ўтишига натижасида энергиясини ҳам сакраб ўзгартириш лозим. Бу биринчи – зиддиятдир. Классик физика ва Бор постулатлари орасида иккинчи зиддиятга кўра, классик электродинамика нуқтаи назаридан, эгри чизиқли троектория бўйича ҳаракат қилаётган электрон ўзидан электромагнит тўлқин тарқатиши керак. Натижада унинг энергияси камайиб, борган сари ядрога яқинлашиб, ниҳоят унга «йиқилиши» керак. Борнинг биринчи постулати, бундай классик электродинамика нуқтаи назаридан юз бериши лозим бўлган жараённи рад қилади. Атом энергиястнинг квантланиши ҳозирги замон микродунё физикасининг фундаментал асоссини ташкил қилади. Атомнинг тузилиши тўғрисидаги тасвир ҳосил қилишда Эрнест Резерфорднинг тажрибасидан сўнг уни ўрганиш олимлар орасида кенг тасавурга сабаб бўлди. Эрнест Резерфорд 30 август 1971 йили янги Зеландияда фермер оиласида туғилган. 1889 йили янги Зеландия университетини филали бўлган. Кентерберг--- коллежида ўқиди. 1893 йили коллежни физика ва математика ихтисослиги бўйича аълога битириб, магистрлик даражасини олди. У ўзининг биринчи илмий ишларини магнит майдони таъсирини ўрганишдан бошлаган, уни 1895 йили Англияга Д.Д.Томсон таклифига биноан келади ва 1896 йили Томсон билан биргаликда «Газлардан электр токи ўтганда рентген нурларининг таъсири» ҳақида илмий мақола чоп этилади. Радиоактивликнинг очилиши Резерфорднинг илмий ишларини ривожида катта ўрин тутди ва 1898 йили унинг «Ураннинг нурланишида электрўтказувчанлик» деган темада катта илмий мақоласи чоп этилди. Бу пайтда у Мак-Гилл университетининг Монреал (Канада) назарий физика кафедрасининг профессори эди. У Монреалда 1898-1907 йилларда бўлиб, атом тузилиши ҳақида улкан ишларни амалга оширди ва унинг «Радиактивлик» номли китоби нашр қилинади. Бу даврда унинг ўзини ва муаллифликда 66 та илмий мақоласи чоп этилди. 1907 йили Европадан аниқроғи Манчестр университети кафедра мудирлиги лавозимига таклиф қилинди ва у Манчестрга қайтиб, ўзини бой тажрибасини ёш физикларга бериш мақсадида кўплаб бошқа мамлакатлардан ёш физиклар ва химикларни йиғди. Булар Г.Гейгер, Э.Марсден, К.Фаянс, Г.Мозли, Г.Хевеши ва бошқалар эди. Манчестрга 1912 йил келган Н.Бор, Резерфорд мактабига жуда катта баҳо берган эди. Бу мактаб ўз фаолиятида заррачаларни ҳусусиятини ва ядро тузилишини мукаммал ўрганмоқда эди. Н.Борнинг атом планетар моделини квант назариясида тушинтириш Манчестр университетида квант ва ядро физикасини яратишда асос бўлди деб айтиш мумкин. Лекин Резерфорд гуруҳи биринчи жаҳон уруши натижасида тарқаб кетди. Резерфордни ҳарбий йўналишдаги илмий ишларга тортишди. Мозли ўлдирилди. Чедвик немисларга аср тушди ва Резерфорд урушдан сўнггина, яъни ўз мактабини тиклади. 1919 йилдан то умрининг охиригача 19 октябр, 1937 йилгача у Кембридж университетининг Кавендиш лабораториясининг директори лавозимида ишлади. Резерфорднинг муҳим ишлардан бири 1932 йили шогирди Чедвик (1891-1974) билан биргаликда атом водород ядроси массасига тенг зарядсиз нейтрал заррача мавжудлигини топди. Ф.Астон билан биргаликда биринчи марта масса – спектрография тузилди ва изотоплар топилди. Резерфорднинг атом-ядроси хақидаги улкан хизматларини оммалаштиришда физиги, унинг шогирди П.Л.Капицанинг хизмати бениҳоя улкандир. Қаттиқ жисм физикасини ўрганишда атом ва ядро физикасини ўрганишдан сўнг, кенг амалга оширилди. Қаттиқ жисм физикасида унинг атом тузилиши структурасини ўрганишда Резерфорд шогирдларидан бири Нильс Борнинг хизматлари каттадир. Копенгаген университетининг физиологи Хиристиан Бор оиласида 7 октябр, 1885 йил Нильс Бор туғилди. Копенгаген университетида талабалик даврида Н.Борнинг фанга қизиқиши катта бўлиб, юза текислигидаги кучланишлари тўғрисида конкурс ишларида қатнашди. Уни бу иши Дания Академиясининг олтин медалига сазовор бўлди. 1911 йили «Металарнинг электрон назарияси» темасида у докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. У Кембриждаги университетда Д.Д.Томсон рахбарлигида изотоплар бўйича стажировкани ўтади ва унга мусбат нурлар бўйича экспремент ўтказишни таклиф қилди. Бор Резерфорд билан Кембридж университетида аънанага биноан ҳар йили бериладиган тушликда топишди ва Борда Резерфорднинг Вильсон камераси ҳақидаги улкан фикридан сўнг жуда яхши тассурот қолдирди. 1912 йили Манчестрга келган Н.Бор атомнинг биринчи модели ва кейинчалик иккинчи моделини ўрганиб, атомнинг Резерфорд – Бор назариясини яратди. 1914 йили айни биринчи жаҳон уруши бошланган даврда Резерфроднинг таклифига биноан Бор Манчестрга келади ва Резерфорд билан бирга ишлайди. Паст температуралар физикаси тарихи термодинамика ва газларнинг кинетик назарияси асосида ривожланган суюқлик ва газ орасидаги критик температуралар физикасини асосидир. Бу соҳада химик Томас Эндрос, Вам дер-Вальс (1837-1923), А.Г.Столетов (1839-1896), Б.Б.Голицын (1862-1916), М.П.Авенариус (1835-1895),Х.Камерлинг-Оннес (1853-1926) ва бошқалар фанда улкан ишлар қилишди. Х.Камерлинг-Оннес томонидан суюқ водород олингандан кейин, 10 йил ўтгандан сўнг 10 июл 1908 йили – 240 градусдан биринчи гелий олинди. 12-маърузани такомиллаштириш учун саволлар. 1. Атом ва ядро физикасини ривожлантиришда улкан хизматларга эга Резерфорднинг хотираси қайси шогирди томонидан кенг таргибот қилинди? 2. Резерфорд Содди билан биргаликда қандай фундаментал янгилик яратди? Download 415 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling