Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига


Download 415 Kb.
bet22/27
Sana29.12.2022
Hajmi415 Kb.
#1071706
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Физика хам астрономия тарийхы материаллары

Адабиётлар:
1. П.С.Кудрявцев. «Курс историии физики», 228-248 бетлар.
2. Б.И.Спасский. «История физики», 2-часть, 76-92 бетлар.

Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни янги кашфиётларни очилишига олиб сабаб бўлди. Шулардан бири иссиқликнинг механик назариясининг яратилишидан иборат бўлди. Физика ва химия фанларида атом-молекуляр гипотезанинг яратилиши фанни бутун ўрганиш тарихий даври билан боғлиқдир. Иссиқликнинг механик ва динамик назариясининг яратилиши ХVIII асрда М. В. Ломоносов томонидан асосланган бўлса-да, модданинг атом-молекуляр тузилиши модданинг физикавий ва химиявий хусусиятларига асоалангандир, ва буни Левкиппадан Демокрит даврига қадар ўрганилган эди. Модданинг химиявий таркибининг ўзгариши сакраш орқали бўлади, деб француз физиги Пруст (1754-1826) айтган эди.


Модда таркибининг доимийлигини ва унинг сакрашсимон ўзгаришини ва бу ўзгаришларда майда зарраларнинг ўзгармаслигини, бу зарралар ўзаро бир-бирлари билан таъсирлашгани холда мураккаб бирлашмалар ҳосил қилишини тўлиқ асослаб берган олимларда бири инглиз химиги Жон Дальтон эди. Жон Дальтон 6 сентябр 1766 йилда қишлоқ тўқимачиси оиласида туғилган. У ҳам ватандоши Фарадей каби ўзи мустақил билим олади ва 15 ёшида Кандела шаҳридаги мактабларидан бирида математикадан дарс бера бошлайди. 1793 йили Манчестер коллежида физика ва математикадан дарс бера бошлайди. Социалист-хаёлпараст Роберт Оуэн уни Манчестер фалсафий адабиёт жамиятига аъзо қилиб олади. 1800 йили Ж. Дальтон шу жамиятнинг илмий котиби ва 1817 йилда унинг раиси бўлди. Дальтон 1844 йили Манчестерда вафот этган.
Ж. Дальтон химияга атом оғирлиги тушунчасини киритди ва химиявий элементнинг белгиланишини таклиф қилди. Лекин фанда бошланган янгиликлар кўп олимлар томонидан бир-биридан бехабар холда очилади. Масалан ўша даврда модданинг атом оғирлигини немис олими И. Рихтер (1762-1807) томонидан ихтиро қилинган эди.
1802 йил Ж. Дальтондан бехабар холда ўзгармас босимда газ ҳажмининг температурага боғлиқлигини француз физиги ва химиги Жозеф Луи Гей-Люссак (1778-1850) томонидан очилди, лекин бу кашфиёт назарий жихатдан Ж. Дальтон газ назариясида тушунтирилгани учун Гей-Люссак қонуни экспериментал қонун сифатида қабул қилинди.
1811 йил италян физиги ва химиги Амедео Авогадро (1776-1856) атом-молекуляр назариясини ривожлантириб, «бир хил температурада, бир хил босимда ва тенг ҳажмлардаги газлардаги молекулалар сони бир хил бўлади», деб айтади. Бу сон физикада Авогадро сони 6,02/1023 моль-1 дан юритилади. Авогадро бир хил элемент молекуласи бир қанча атомлардан таркиб топганлигини ҳам айтиб ўтади, бу билан у Гей-Люссакнинг экспериментал қонунини атом-молекуляр назарияси бўйича тушунтирилишида ёрдам беради.
Жон Дальтон, Берцеллиус ва бошқалар фанда Авогадрони бу назарий кашфиётини ҳам тан олмадилар ва натижада химияда атомистиканинг ривожланиши 19 асрнинг 60 йилларигача орқага сурилди. Жерар (1816-1850) ва италян химиги Канниццаро (1826-1910) лар томонидан Авогадро сони тажрибада тасдиқланганидан сўнг Авогадронинг атом-молекуляр назарияси химияда ривожланди ва уни физикада қўлланилиб иссиқликнинг молекуляр-кинетик назариясининг ривожланишига олиб келди ҳамда Клаузиус газларнинг кинетик назарияси формуласи ни 1857 йили берди. Демак Жоуль ва бошқа олимлар иссиқлик бу кинетик энергиянинг бир кўринишидир. Энергиянинг сақланиш қонуни классик механика тушунчасидан ҳаракатдаги молекула ва атомлар бир-бирларига тортилиш ва итариш кучларидан ташкил топган бу энергиянинг сақланиш қонунининг бир кўринишидир. Демак хулоса қилиб айтганда, газларнинг молекуляр-кинетик назарияси классик механика қонунларига асаосланган бўлиб шу қонуният асосида тушунтирилар эди.
Жеймс Кларк Максвелл 13 июн 1831 йил саёхатчи ихтирочи Жон Клерк оиласида Шотландияда туғилди. У 10 ёшида Эдинбург академиясининг ўрта ўқув гимназиясида ўқиди. У 5 йилдан сўнг ўкишида геометрияга қизиқиб ўзича геометрик жисмларнинг моделини чиза бошлади.
Максвелл 1847 йили Эдинбург университетига ўқишга кириб унинг фандаги дунёқараши шакллана бошлади ва у физикага қизиқа бошлади. 1850 йили Эдинбург Қироллиги жамиятида эластик жисмларнинг мувозанати темасида доклад қилди, ҳамда эластик материаллар қаршилиги назариясини яратди.
21 сентябр 1859 йили Буюк Британия Ассоциацияси йиғилишида Ж. К. Максвелл «Газнинг динамик назариясига доир тушунчалар» деган темада доклад қилиб молекула ҳам бирқанча майда материялардан ташкил топган ва уларнинг ҳаракати табиат қонунларига бўйсунади, дейди. Олимладан Данииль Бернулли, Жоуль, Крёниг, Клаузиусларнинг газнинг босими, температураси ва зичлиги ўртасидаги ўзаро қонуний боғлиқлигини ўрганиб, газ молекулаларининг ўзаро тўқнашиши натижасида ҳар бир тўқнашишда заррачаларнинг тезлигини ўзгариши унинг ўртача тўқнашишлари сонига боғлиқлигини исботлайди. Максвелл газ қонунларида молекулаларнинг бир хил температурада газ молекулалари эркин тўқнашади ва ҳар бир газ заррачаларининг массаси молекулалари тезлиги квадратига тескари пропорционал эканлигини исбот этади.
Умуман Максвеллнинг газ молекулаларининг эластик шарсимон деб тушунтириши Ньютон механикаси қонунлари орқали тушунтиришда осонгина келтириб чиқаради.
Людвиг Больцман 20 феврал 1844 йили Вена шаҳрида туғилган. У Вена, Гейдельберг ва Берлин университетларида ўқиди. У ҳали талабалик йилларида (1865) «Нотекис юзаларда электр ҳаракати ҳақида» номли илмий ишини чоп эттирди.1867 йил Больцман университетни битиради ва «Газларда атом ва модлекулалар сони ва газларнинг ички иши» номли илмий мақоласини эълон қилади. Больцман 1869 йили Грашс университетининг физика сохаси бўйича профессорлик унвонига сазовор бўлади, ҳамда университетнинг экспериментал физика кафедрасини бошқаради ва ўша замон асбоб –ускуналари билан жихозланган физикадан экспериментал лаборатория ташкил этади. 1873 йили Венага қайтиб келади ва математика кафедраси мудири лавозимида ишлайди. 1876-1889 у яна Граце университетига қайтиб, статистик физика бўйича бир қанча мухим ишларни амалга оширади. 1884-1894 йиллари Мюнхен университети профессори, 1902 йилдан то умрининг охиригача Венага ишлайди ва 1906 йил 16 сентябрда вафот этади.
Больцман ўз хаётида физиканинг фундаментал ишларидан бу статистик механика, термодинамиканинг иккинчи қонунига қўшган ишларида оламшумул аҳамиятга эга.
Жозайя Вилард Гиббс 11 феврал 1839 йил Нью-Гавана штатининг профессор оиласида туғилган, унинг оиласи штатлардан 3 йилга 1866 йили Европага кўчиб келади. У Парижда ва Берлинда ўқийди, машҳур олимлар Кирхгоф ва Гельмгольцлардан сабоқ ологан. Унинг биринчи илмий иши, яъни докторлик диссертацияси техник механикага бағишланган эди. 1873 йили унинг биринчи термодинамик иши «Термодинамик суюқликларнинг график методи» иши эди. У ўзинингн ишларида термодинамик иш Карно циклиниграфик ифодалаб, графикнинг юзини ҳисоблаш орқали термодинамик ишни ҳисоблаб чиқариш мумкин эканлигини кўрсатган. Унинг ишларида 1) энтропия ва температура, 2) энтропия ва ҳажм, 3) ҳажм логарифметри, 4) температура ва босимларни содда усулда, яъни берилган қийматларида график усулда юзани топиб унинг қийматларини ҳисоблашни кўрсатади. Гиббс бу ишларини Максвелл юқори баҳолаган эди, унинг методи билан исталган модданинг графиги орқали унинг параметрларини ўлчаш мумкинлигини таъкидлайди. Гиббс термодинамикада термодинамик функциялар методини қўллаган олимлардан биридир.
Гиббс жуда кўп академияларнинг аъзоси бўлган. 1902 йили унинг «Статистик механика асослари» илмий ишлари тўплами чоп этилган. Бу билан у молекуляр кинетик назария фақат иссиқлик ҳодисасини механик ҳолатда тушунишдан, иссиқликнинг физикавий ва химиявий жараёнларда ўрнини аниқлашга ҳисса қўшган. У 1903 йили 28 апрелда бевақт оламдан ўтган.
М.Планк 1909 йили Нью-Йоркда Колумбия университетида лекция ўқиётганида Гиббснинг энтропиясини тушунтирилишини жаҳон бўйича энг содда метод деб тан олган.
Альберт Эйнштейн 14 март 1879 йили Ульмс (Германия) шаҳрида кичик комерсант оиласида туғилган. Унинг отаси комерсант бўлгани учун ҳам Альберт ёшлигида шахарма-шахар кўчиб юришга тўғри келган, шу сабабли у тўлиқ ўрта маълумот ола олмаган. У 16 ёшида Олий техника мактабига (Цюрих, Швейцарияда) кириш имтихонларидан ўтолмай ўрта мактабни битиргандан сўнг ўша Цюрихдаги Олий политехника мактабининг педагогика факултнтига ўқишга кириб 1900 йили тугатади. У ўша даврда ҳар доим ўзлаштирувчи бўлмаган, у кўпгина фанларни мактабда мажбуран ўқитилишига қапши эди. Оиласи ўша пайтда Италияда бўлган. 1902 йилда Эйнштейннинг отаси вафот этадию Молиявий қийналган Эйнштейн 1901 йили техникумда математикадан дарс беради, 1902 йилгача у репетиторлик қилади ва 1902 йилдан 1909 йилгача Берн шаҳрида патентлик бюросида инспектор лавозимида ишлайди ва ўзининг илмий ишлари билан шуғулланади. Унинг биринчи илмий ишлари Молекуляр физика ва термодинамикага бағишланган эди. У Броун ҳаракатининг назариясини яратади, бу назарияни у «Молекулаларнинг ўлчамини аниқлашнинг янги методи» деб атаган эди. 1906 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилади ва 1905-1908 йиллари «Иссиқлик ўтказувчанликнинг квант назарияси» ни яратади. 1911 йили Прага университетига назарий физика бўйича профессорлик лавозимида ишлайди, лекин 1 йилдан сўнг Цюрихга қайтиб бориб ўзи ўқиган Олий политехника мактабида профессорлик лавозимида ишлайди. 1914 йили Берлиндаги Пруссия академиясининг аъзоси этиб сайлангандан сўнг Берлинга кўчиб ўтади. 1922 йили Нисбийлик назарияси учун у Нобел мукофоти совриндори бўлади.
Германияда вужудга келган фашизм Эйнштейнга тазйиқ ўтказа бошлаганидан сўнг у АҚШ нинг Олий илмий текшириш Пристон институтига кетади. У ўз илмий ишларида масса ва энергия орасидаги боғланишни яхши тушунгани учун 1939 йил президент Рузвельтга хат ёзиб атом энергиясидан фойдаланишнинг хунук оқибатга олиб келишини айтади. У Хиросима ва Нагасакидаги атом бомбасининг портлашини жуда катта қайғу билан қарши олади ва ҳаётининг охирига 1955 йил 18 апрелгача жаҳон жамоатчилигини атом урушининг олдини олишга чақиради.
Эйнштейн ўзининг «Нисбийлик назарияси» билан машҳур бўлса-да, у «Иссиқлик ўтказувчанликнинг квант назария» сини яратиб Ньютон классик механикасидаги кўпгина ноаниқликларни тушунтира олган.У иссиқликнинг кинетик назарияси ва атом гипотезасини тушунтира олди, Броун ҳаракатидаги заррачаларни оддий заррачалар деб уларнинг ҳаракатини эса иссиқлик ҳаракати деб тушунтиради.
Бир вақтнинг ўзида Броун ҳаракатини ўрганишда Мариан Смолуховский (1872-1917) томонидан экспериментал молекулалар-нинг ҳаракати унинг иссиқлик ҳаракати эканлиги исботланди ва ато-мистик гипотеза орқали тушунтирилиши айтилди.
Иссиқликнинг кинетик назарияси ва моддаларнинг атом молекулалардан ташкил топгани экспериментатор француз физиги Ж. Перрен томонидан ҳам исботланган.
1906 йили ўзининг ходимлари билан Больцман томонидан айтилган газ молекулаларининг ҳаракати баландлик бўйлаб энергетик тасдиқланди.



Download 415 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling