Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига


Download 415 Kb.
bet25/27
Sana29.12.2022
Hajmi415 Kb.
#1071706
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Физика хам астрономия тарийхы материаллары

Радиактивлик
1896 йил 20 январ, Париж академиясидан Анри Пуанкареннинг рентген нурлари устидан тажрибаларини эшитган Анри Беккерль ушбу тажрибани тасдиғини кўриш учун ўзи тажриба ўтказади, лекин у қиздирилган катод бўлмаса ҳам уран тузининг ўзидан-ўзи нур чиқариш ҳусусиятига эга эканлигини 1896 йил 1 март куни аниқлаган ва 2 март куни ўзининг янги ихтиросини эълон қилди, бу ихтиро «уран нури» ёки кейинчалик «Беккерль нури» номи билан юритилди. Уран тузини нурларини ва ҳусусиятларини Мария Склодовская ва унинг эри Пьер Кюрилар ҳам тасдиқлашди, бу эса физикада XIX асрнинг охирларидаги яна бир янгилик эди. 1898 йили Кюрилар томонидан урандан ҳам интенсивроқ радиактив нурлар чиқарувчи модда радий ихтиро қилинди.
Радиактивик – кейинчалик ҳозирги замон физикасида муҳим ўрин тутадиган радиактивликнинг очилиши, ядро физикаси ва элементар заррачаларда муҳим йўналишни белгилаб берувчи янгиликлардан бири эди.

  1. Радиактивликда , , j нурларини ҳусусиятлари ўрганилиб  ва  нурлар (+) ва (-) нурлар эканлиги тезда аниқланган бўлсада j нурини мураккаблиги кўпгина тортишувларга сабаб бўлган ва кейинчалик j нурини ҳусусияти, бу электромагнит чақнаш эканлиги аниқланди.

  2. 2-масала радиактивлик энергияни қаердан олишидир. Олдинига ташқи таъсир деб қарашди. Кейинчалик эса, бу ўзига ҳос бўлган моддаларда мавжудлиги аниқланиб унинг энергиясини радиактив модданинг ички ҳусусиятида келиб чиқиши керакли тушинилди.

  3. Радиактив моддаларнинг  нурини ҳусусиятини ўрганиш, электронни ҳусусиятини ўрганишда катта дастак бўлди. 1897 йили Ж.Ж.Томсон зарядни массага нисбатини ўлчади. Электрон бошқа зарядли зарраларга нисбатан тез ажраладиган заррачадир. Электронни моддадан ажратиш учун унга энергия бериш керак. Бунинг учун катта миқдорда ваккум қилиш ва ушбу заррани аниқлаш учун электр ўлчов асбоблари мавжуд бўлиши керак. Масалан: металдан ажратиш учун уни қиздирилади.

Масала: а) фотоэлектрон эмисия; б) термоэлектрон эмисия;
Демак, металдан электрон ажратиб чиқариш учун энергия бериш керак. Масалан: ҳаворанг нур учун 3 эВ бериш керак, ултрофиолетивий нурланиш учун эса 10 эВ миқдорда энергия талаб қилади. (-) q=1,6 х 10^-19 Кл.
Электронниннг массасини аниқлаш учун оддий тарози усулини қўллаб бўлмайди, лекин электр магнит майдони таъсири ўзини тезлигини ўзгартириши мумкин, яъни шулъаниш олади. Электроннинг ҳаракат троекториясига перпендикуляр бўлган магнит майдон таъсир кучи F=Ве
В-магнит майдон кучланиши.
е-электрон заряд
-унинг тезлиги бу куч марказга интилма кучни юзага келтиради F=mа, а=²/r, r- электрон айланма харакат троекториясининг радиуси
F=F Ве=mа Ве=m*(²/r)
Веr=m² , m=Веr/, m=9*10-³¹;
Электрон массанинг аниқлашнинг яна бир тури Е=mс² орқали ҳам аниқласа бўлади. Е=mс²=(9*10-³¹)*3*10??м/с²=81*10^-15 Дж
1880 йили битириш имтихонларини мувофаққиятли тугатган Томсон Каведиш лабораториясида ихтирочи бўлиб ишга кирди. Бу пайтда лаборатория директори лорд Рэле эди.
22 декабр 1884 йили 27 ёшли таълантли Томсон лаборатория советининг қарорига биноан Каведиш лабораториясининг 3-профессорлиги лавозимида ишлади. 1887 йили Каведиш кутубхонасига Максвелл китобларини берилиши бу кутубхонани бойитди.
Альберт Эйнштейн (1879-1955) буюк физик, нисбийлик назарияси асосчиларидан бири. Германияда Ульмак шахрида туғилган, 14 ёшидан бошлаб оиласи билан Швейцарияда яшади, у ерда 1900 йилда Цюрих политехникумини тугаллади.
1902-1909 йилларда Бернда патент бюронинг эксперти вазифасида ишлади. Шу йилларда, Эйнштейн махсус нисбийлик назариясини яратди, статистик усулини броун ҳаракати, нурланиш назарияси ва бошқа соҳаларда тадқиқот олиб борди.
1914 йили Эйнштейн Берлин университетига ўқитувчиликка таклиф қилинди. Ўзининг Берлиндаги ҳаёти даврида у умумий нисбийлик назариясини яратди, нурланишнинг квант назариясини ривожлантирди. Фотоэффектни қонунларини очганлиги, ҳамда назарий физика соҳасидаги ишлари учун Эйнштейн 1921 йилда «Нобель» мукофатига сазовор бўлди.
1933 йилда Германия тепасига фашистлар келгандан сўнг, Эйнштейн АҚШ га, Пристонга кўчиб кетди, ҳамда у ерда умрининг охиригача Олий тадқиқот институтида ишлади.
1905 йилда ёруғлик тезлигига яқин тезликлар билан ҳаракатланувчи жисмлар механикаси ва электродинамикани махсус нисбийлик назариясини эълон қилди. Эйнштейн бутун ядро энергетикаси заминида ётувчи, масса ва энергияни боғланиш қонунини
Е=мс² очди.
Олим квант назарияси тараққиётига катта ҳисса қўшди. Унинг фотоэффект назариясида ёруғлик квантлар оқими сифатида қаралади. Фотонларнинг мавжудлиги 1922 йилда америка физиги А.Комптон экспериментларида тасдиқлаган эди.
Эйнштейн фотохимия асосий қонунини (Эйнштейн қонуни) топди. Бу қонунга кўра ютилган ҳар бир ёруғлик кванти битта элементар фотохимиявий реакцияларни юзага келтиради.
Эйнштейн илмий ижодининг чўққиси 1916 йилда якунланган, умумий нисбийлик назарияси бўлди. Эйнштейн ғоялари Ньютон замонасидан физикада ҳукмрон бўлган фазо, вақт ва бутун олам тортилиши қонунларини тушинтириб беришда муҳим роль ўйнади.

Download 415 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling